Ўзбекистонда яна кучли ёмғир ёғиши кутиляпти

Бугун Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий туманларига Туркманистон орқали Каспий денгизининг жанубий районлари устида шаклланган навбатдаги нам ҳаво оқими киришни бошлади.

Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида, кечқурунга бориб эса Қашқадарё, Самарқанд вилоятларида айрим жойларга ёмғир ёғади момақалдироқ бўлиши мумкин.

Эртага мамлакатимиз ҳудудининг катта қисмида об-ҳавонинг нобарқарор бўлиши кутилмоқда айрим жойларга ёмғир ёғиб момақалдироқ бўлиши мумкин. Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кечга яқин мамақалдироқли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида об-ҳаво асосан кам булутли ва қуруқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида 6 май куни ҳам айрим жойларга ёмғир ёғиб момқалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудида ёғингарчилик бўлмайди.

Кўпинча баҳорда бўлганидек, 4-6 май куни кутилаётган ёмғирлар айрим жойларда (локаль) кучли бўлиши мумкин. Шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, шиддат билан эсганда 23-28 м/с гача етиши мумкин.

Бу кунларда ҳавонинг ҳарорати 23-28 даража, ёмғир ёққанда 20-23 даражани ташкил қилади.

Хафтанинг иккинчи ярми яхши об-ҳаво билан бошаланади. 7-8 май кунлари бутун мамалакатимиз ҳудудида об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат 25-30 даража атрофида бўлади.

9 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича яна баъзи жойларга ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик бўлмайди.

4-7 май кунлари республиканинг тоғли ва тоғолди туманларида сел келиши хавфи бор.

Дўстларингизга ҳам улашинг!