1 сотих ердан ўртача даромад қанча?

Вилоятимизда истиқомат қилаётган аҳоли ўз томор­қа­сининг ҳар сотихидан йилига ўртача қанча даромад ол­­моқда? Қизиқарлиси, даромад миқдори айрим ҳу­дудларда 300-400 минг сўмгача етса, бошқа маҳалла­лар­да 2-2,5 миллион сўмдан ошаётгани ҳам сир эмас.

Аслини олганда, томорқадан кам фойда олинаётган қишлоқ­лар­да ҳам сув муаммоси йўқ, устига-устак, ер унумдор. Бун­да фақат аҳолининг томорқа ма­даниятини юксал­ти­риш ке­рак, холос.

— Маҳалламизда 722 та хо­на­донга тегишли 71 гек­тар экин ери мав­жуд, — дейди биз билан суҳ­бат­да Қизилтепа ту­ма­нидаги «Ҳус­буддин» ма­­­ҳалла фуқаролар йи­­ғини раиси Хол­му­род Бо­қиев. — Бугунги кунда аҳоли­нинг ҳар сотих ердан олинаёт­ган даромади йилига ўрта­ча 2 миллион сўмни таш­­кил эт­моқ­да. Бизда кар­тош­ка, сарим­соқ­пиёз етиш­тириш анча ри­вож­ланган. Лимончиликка ҳам ало­ҳида эъ­тибор қаратяпмиз. Жо­рий йил­да маҳалламиз ҳу­ду­дида 100 туп лимон кўчати ўт­қазилиб, 40 та янги ли­монзор барпо этил­ди.

Кармана туманининг «Юқори Буғ» маҳалласида ҳам аҳоли ҳар қарич ердан унумли фой­да­ланмоқда. Маҳаллада исти­қо­мат қилаётган Ҳусниддин Ҳа­санов иссиқхона қуриб, 4 йил­дан буён яхши ҳосил олиб ке­ла­ди. Бодринг ва кўкат етиш­ти­риб, даромад топаётган бу оила фаолияти таҳсинга сазовор.

— Декабрь ойи якунига қадар кў­катларимиз етила­ди, — дей­ди Ҳ. Ҳасанов. — Шулар­нинг ўзидан 1,5 мил­лион сўм­гача фойда оламиз. Меҳна­ти­­миз ортидан топаётган ҳалол да­ромадимиз ўзимизга етарли.

Шу маҳаллада истиқомат қи­лувчи Фахриддин Шодиевнинг фаолияти ҳам эътиборга мо­лик. У томорқасининг ҳар со­тихи­дан ўртача 1 миллион сўм­дан даромад топмоқда. Са­баби, Ф. Шодиев кўп йиллардан буён хонадонида гилоснинг ноёб навини ҳамда лимон етиш­тиради.

— 32 туп лимонимиз бор, — дей­ди миришкор боғбон. — Ҳо­­зирда етилган меваларни бозорга чиқариб сотяпмиз. 7 йил аввал лимоннинг «Мир» на­видан келтириб, иссиқ­хо­нам­­га ўтқазган эдим. Энди­лик­да иссиқхонани яна кенгай­ти­риш, мандарин етиштириш ҳа­ракатидаман.

Миришкорликни санъ­­­ат деб би­ладиган боғ­бон хо­на­донида бў­либ, у ки­шининг ли­мон­чилик бо­расида олиб бо­раёт­ган иш­лари­ни кузатар­кан­миз, бу таж­риба ҳа­қи­қа­тан эъти­роф­га ло­йиқ эканига амин бўл­дик.

Яқинда Ўзбекистон Респуб­ли­каси Прези­дентининг «Фер­мер, деҳ­қон хўжаликлари ва то­морқа ер эгалари фао­­лия­ти­ни янада ри­вожлантириш бў­йича ташкилий чора-тад­бир­­лар тўғрисида»ги қарори қабул қилинган эди. Шу асосда юрти­миздаги фермер­лар кен­гаш­лари Ўз­бекистон фер­мер ва деҳқон хўжалик­лари ҳамда то­морқа ер эга­лари кенгаши си­фатида қайта ташкил этилди. Қа­рорда белги­лан­ганидек, фермер ҳам­да деҳ­қон хўжалик­лари билан бирга томорқа ер эга­лари масъ­­­улиятини оши­риш бу­гун­ги кун талабидир.

Озод МУСТАФОЕВ,

«Дўстлик байроғи» мухбири.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.