Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташкил этилганига 3 йил тўлди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ташкил этилганига 3 йил тўлди.

Лекин, Қўмита ва унинг тизимидаги ташкилотлар-хўжаликлар томонидан кўп йилларга таътигулик ишлар бажарилди.

Сўнгги 3 йилда ўрмон қонунчилигини такомилаштириш бўйича, янги тизимларни жорий этиш, илм соҳасида эришилган ютуқлар иқтисодий ўсиш кўрсаткичларининг юқори эканлиги кабилар эксперт ва мутахассислар томонидан юксак баҳоланаётгани бу жамоамизнинг улкан ютуқлари ҳисобланади.

Ўрмон барпо этишнинг аҳамияти беқиёс. Зеро Сизнинг меҳнатингиз туфайли инсонларнинг узоқ-умр кўриши, соғу-саломат яшашлари учун катта замин яратилади.

Ҳурматли ва азиз, қадри ва қадди балан ўрмончилар! Сизларни қўмитамизнинг 3 йиллиги билан табриклаймиз!.

Муққадас китобларда ёзилганидек “Агар ким-ки бирон кўчат экса, ундан инсон, қуш ёки бирон ҳайвон баҳраманд бўлса, бу ўша бандага қиёмат кунигача садоқаи жория бўлади”. Демак Сиз катта савоб ишларни амалга ошираяпсиз. Шу ишда Сизларга соғлик-саломатлик тилаймиз!

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раис ўринбосари А. Хамзаев

3 йил давомида ичида қандай ишлар амалга оширилди?

Бу борада ўз касбиниг фидоийларидан билиб оламиз «Чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш бошкармаси бошлиғи ўринбосари Толипов Х, Ўрмон хўжлигини ривожлантириш, кўпайтириш ва қайта тиклаш бошқармаси бошқарма бошлиғи ўринбосари З.Эшанкулов ва

1.    Республикамизда табиий ўрмон билан қопланган майдонлар қанчани ташкил қилади?

Ўрмонлар ҳақида гап кетар экан аввало “ўрмон” тўғрисида қисқача гапириб ўтиш лозим. Ўрмонлар хайвонот олами кўпаядаган, ўсимлик олами ўсадиган табиий ландшафтнинг асосий кўринишидир. Ўрмонзор деганда масалан Россиядаги баланд бўйли қарағайзор ёки қайинзорларни тушинилиши мумкин. Лекин бизда, яъни Ўзбекистонда иқлим шароитдан келиб чиққан ҳолда ўрмонзорлар шаклланган, бунинг тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Ўзбекистоннинг асосий қисми чўл ҳудудидан иборат, демак табиийки ўрмонларнинг асосий қисми ҳам чўл ҳудудларида жойлашган.

Республикамиздаги умумий ўрмон фонди ер майдони 12 млн гектар, шундан чўл минтақаси 82 фоиз, тоғ ҳудуди 15 фоиз, қолган 3 фоизи водий ва тўқай ҳудудларидан иборат.

Умумий ўрмон фондининг 4.2 млн гектари ўрмонли ерлар ҳисобланади.

Ушбу ўрмонли ерларнинг 2.2 млн гектари табиий ўрмонзорлар бўлса, қолган 1 млн гектари маданий ўрмонзорларни ташкил этади.

Табиий ўрмонзорларнинг асосий қисми 80 % (1.76 млн га) чўл ҳудудларига, қолган 20 фоизи тоғ ҳудудларига ва қисман водий-тўқай ҳудудларига тўғри келади.

Чўл ҳудудларида саксовулзорлар, черкез, қандим, қорабуроқ, тоғ ва тоғолди ҳудудларида асосан арчазорлар, пистазорлар, водий ва тўқай ҳудудларида терак, қайроғоч, туранга, шумтол каби тез ўсувчи ва мевали дарахт турлари ўсади.

Бизга маълумки, Ўзбекистонда тоғ ҳудудлари асосан Тошкент, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё ҳамда қисман водий вилоятларида жойлашган. Чўл ҳудудларининг асосий қисми Орол бўйи минтақаси ҳисобланган ва Қизилқум чўлидаги Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида жойлашган.

2.    Ўрмончилар томонидан ўрмонзорлар барпо этиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

ЎРМОН БАРПО ҚИЛИШ

Ўтган даврда (2017 йилгача) ўртача 42-44 минг гектар майдонда ўрмон барпо қилиш тадбирлари амалга оширилган бўлса, ушбу кўрсатгич 2017 йилда жами 46.9 минг гектар майдонда ,2018 йилда 52,6 минг гектарга бажарилган, шундан Оролда 19,2 минг га ва ёнғоқмевалилар 8,7 минг гектарни ташкил этади.

2019 йилда 555 минг гектар майдонда ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш ишлари амалга оширилди, шундан 501 минг гектари айнан Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида бажарилди. Шунингдек, ўрмон фондининг тоғ ва тоғолди ҳамда текислик ҳудудларида ерлардан самарали фойдаланиш мақсадида 10,6 минг гектар майдонда ёнғоқмевали, тез ўсувчи ва бошқа дарахт турларидан ўрмон барпо қилиш ишлари бажарилди.

Ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилишда экологик вазиятни яхшилаш ва қум кўчишини олдини олиш мақсадида чўл ҳудудларида ўрмон барпо қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилган.

—             2019 йил қиш ва 2020 йил баҳор мавсумида 703,4 минг гектарда ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш ишлари бажарилди, шундан уруғдан 663,1 минг гектарда, кўчатдан 40,284 минг гектарда бажарилди. Бундан ташқари 3 минг гектар майдонда чўл-яйловзорлар  барпо этилди. Ўрмон хўжаликлари ишчилари ва аҳоли томонидан жами

2769,8 тонна чўл ўсимликларининг уруғлари тайёрланди, шундан

1319,2 тонна саксовул, 541,1 тонна қандим, 810,9 тонна қорабуроқ, 5 тонна черкез ва 93,6 тонна чўл яйлов ўсимликларини уруғлари ташкил этади. Ушбу тайёрланган саксовул уруғларининг (саксовул, қорабуроқ ва чўл ўсимликлари) 567,6 тоннаси Мўйноқ туман аҳолиси томонидан жамғарилган;

Бундан ташқари, 6.6 минг гектарда ёнғоқмевали плантациялар, 1,0 минг гектарга яқин тез ўсувчи дарахтлар плантацияларини ташкил этади.

Ўрмон хўжаликлари томонидан ҳар хил турдаги дарахт ва буталар турларидан жами 400 гектардан ошиқ майдонда майдонда ниҳолхона ва кўчатхоналар ташкил этилди.

4.Тоғлардаги арчаларни асраш ва кўпайтириш ҳамда унинг аҳамияти

Тогли худудлардаги дарахтлар намликни жуда яхши саклайди, текисликка нисбатан доимий 50 мм ва ундан ошик намлик булиб туради. Бунинг сабаби дарахтлар илдизи ва сояси билан намликни саклайди ва хар хил турдаги усимликлар усишига сабаб булади.

Ихота урмонзорлари кишлок хужалиги ерларида к/х усимликларини шамолдан асрайди ва хосилдорликни оширишга жуда катта ёрдам беради.

1 га арчазор 30 кг фитонцид ишлаб чиқаради, фитонцид инсон соғлиги учун жуда фойдалидир, яъни кераксиз бўлган бактерияларни ўлдиради.

Олимлар томонидан олиб борилган илмий изланишлар, шуни кўрсатдики 1 гектар саксовул ва черкез ўрмонзори 4 ёшда 1158 кг ис газини ютиб, атмосферага 835,4 кг ва 1116, 4 кг кислород ажратиб чиқаради.

Ўрмондаги хавода саноат марказларидагига нисбатан 1000 баравар кам чанг ва қурум мавжуд. Дарахтлар, буталар 66-78 кг/га қаттиқ  зарраларни ушлаб қолишга қодир, бу хаводаги аралашма таркибининг 40-80 фоизини ташкил этади. Уларга 72% гача чанг ва 60 % гача олтингугурт гази ўтириб қолади. Бир гектар ўрмонзор йилига 18 млн м3 хавони тозалайди. Чўл худудларида 1 туп ўрта ёшли саксовул дарахти ўзида 3-5 тоннагача қум заррачаларини тутиб қолади. Тарихда қум кўчишига боғлиқ фалокатлар, Бухоро аҳолиси ўртасида нафас олиш органларининг Ришта касаллиги билан қанча – қанча одамлар азият чекишганлигини ва бу муаммо шаҳар атрофида Яшил қалқон барпо этиш билан бартараф этилганлиги, Жиззахда пашшахурда касаллиги билан боғлиқ тарих ва ҳакозо мисоллар жуда кўп. Биргина туп гужумнинг нафас йўлига тушиши мумкин бўлган 300 кг қум заррачаларини тутиб қолишини ўзиёқ дарахтлар аҳамиятини яққол тушунтириб беради.

З.Эшанкулов
Дўстларингизга ҳам улашинг!