ОЧИҚ ДАЛАДА САБЗАВОТ ЕТИШТИРИШДА НОҚУЛАЙ ОБ-ҲАВО ШАРОИТИНИНГ ТАЪСИРИ

Ёғингарчилик ва паст ҳарорат очиқ далага экилган эртаги сабзавот ва картошка экинларини ўсув даврини дастлабки ривожланиши жараёнига салбий таъсир этмоқда. Экилган майда уруғлик сабзавот уруғи ҳамда картошка туганакларини униб чиқиши 8-13 кунга кечикмоқда. Эртаги картошка экилган майдонларни сеткали барона билан барона қилинса қатқалоғи кўчади, тупроқ қатлами камайиб туганакларни униб чиқиши тезлашади ва бегона ўтлар йўқолади.

Хозирги об-хаво кўчатхоналарда етиштирилаётган помидор, бақлажон, ширин қалампир кўчатларини ривожланишига салбий таъсир қилиб 8-10 кунга орқада қолмоқда, натижада экиш муддатлари ҳам ушбу муддатларга кечикади. Кўчатларни соғлом бўлиши учун иссиқхоналарни шамоллатиб кўчатларни чиниқтиришга алоҳида эътибор бермоқ лозим. Помидор кўчатларини очиқ далага экишдан 1-2 кун олдин кўчатхоналарни ўзида 80% ли сувда эрувчан олтингугурт дорисидан 40 граммини 10 л. сувдаги эритмаси билан (5 м2 майдонга) ёки  2,5 фойизли Децис дорисидан 10 литр сувга 5 грамм қўшиб 20 м2 жойдаги кўчатга сепилади ёки БИ-58 дан шу миқдорда сепиш мумкин. Шу билан бирга 20 фоизли Митак ёки 57 фоиз Омайт дорисидан 10 граммини 10 литр сувга қўшиб 20 м2 майдондаги кўчатга сепилса, помидор, бақлажон кўчатлари очиқ далага экилгандан кейин бир, бир ярим ой занг кана ва ўргимчак канадан холи бўлади, кўчатлар яхши ўсади.

Бунинг иқтисодий самарадорлиги шундаки, бир гектар кетадиган кўчатга иссиқхонанинг ўсида 40-50 грамм дори сарфланади ва 10-15 дақиқани ташкил қилади.

Бордию очиқ далага экилгандан кейин юқоридаги айтилган дориларни бир гектарга ишлатилса 1,5-2 литр дори сарфланади. Трактор аппаратларининг ҳаражатлари ҳисобланса, иссиқхоналарда ишлагандан 30-35 баробар кўп дори ва мехнат сарфланади. Шунинг учун кўчатлар иссиқхоналарнинг ўзида дориланиб, сўнг очиқ далага экилса, сарф-харажат кам бўлади.

Об-хаво шароитига қараб помидорни бақувват 18-22 см ли 7-8 барг чиқарган чиниққан кўчатлари очиқ далага  апрел ойини иккинчи ярмидан экила бошлайди.

Май ойида сабзавот, полиз ва картошка экинларининг ўсиш даврида зарарлайдиган асосий зараркунандалар оқ қанот, коларадо қўнғизи, полиз шираси, ўргимчак кана, занг кана, карам шираси кабилар билан зарарланса, касалликлардан зармуруғли (қўнғир доғланиш, сохта ун шудринг ва вирусли касалликлар) кўпроқ учрайди.

Шунинг учун бу зараркунанда ва касалликларга қарши кураш тадбирларини ўз вақтида ўтказмоқ юқори сифатли хосил олишнинг асосий омилларидан бири бўлиб хисобланади.

Шуни этиборига олиб хар бир сабзавоткор фермер хўжаликлар зараркунанда ва касалликларга қарши кураш тадбирларини ўз вақтида ўтказмоғи зарур, акс холда хосилни 35-40%-га йўқотиш мумкин.

Эртаги экилган картошка ўсимлигини апрел ойини охири май ойини бошидан бошлаб колорадо қўнғизи зарарлай бошлайди. Шунинг учун картошкада ёки помидорда, бақлажонда каларода қўнғизига қарши -4% Адонос дорисидан 0,25 л/га ёки 20% Регентдан – 0,04 л/га ёки 25% Цироксдан – 0,16 л/га ёки 30% Бензофосфатдан – 1,7-2,3 л/га ёки 2,5% ли Децисдан – 0,1-0,5 л/га хисобида 600 литр сувга қўшиб пуркаш тавсия этилади.

Оқ қанот, шира, ўргимчак кана, занг каналар иссиқхоналарда помидор, бодрингга кўпроқ зарар келтириб хосилдорликни камайтиради. Оқ қанот ва полиз шираларига қарши 25% Апплауд дорисидан-0,5 кг/га ёки 25% ли Арриводан-1,2-1,6 л/га ёки 25% Циперметриндан-0,3 л/га ёки 48%ли Калипсодан-0,1-0,15 л/га ёки -57% Фуфанондан-2,4-3,6 л/га ёки 20% Моспиландан-0,25-0,3 кг/га хисобида пуркаш лозим.

Ўргимчак кана, занг каналарга қарши очиқ ва ёпиқ майдонларда 10% Ниссорандан-0,1 кг/га 57% ёки Омайтдан-1,5 л/га ёки 36% ли Гризлидан 0,25 л/га ёки 20% Митакдан -2,5 л/га хисобида (600 л/га очиқ мадонларда -1000-3000 л/га иссиқхоналарда сувга қўшиб пуркаш лозим.

Карамда карам ширасига қарши- 2,5% Децисдан-0,3 л/га ёки 35% ли Золондан- 1,6-2,0 л/га хисобидан пуркаш тавсия этилади.

Шу билан бирга иссиқхоналарда қишлаб қолган оқ қанот ва қанотли ширалар очиқ майдонларга кўплаб тарқалиши хам мумкин, шунинг учун иссиқхонадаги хашоратларни очиқ майдонларга тарқалишини олдини олишлик лозим яни иссиқхоналардаги ўсимлик қолдиқларини чуқурларга ташлаб қўмиб ташлашлик лозим ёки катта миқдордаги дориларни сепиб йўқ қилишлик тавсия этилади, акс холда очиқ дала чиқиб кетиб экинларни кўп зарарлайди.

Манба: @AGROBLOGER канали