Африкадан Ўзбекистонга рекорд даражада — 100 минг бош туяқуш олиб келинмоқда

Хабарингиз бор ўзбекистонлик фаол ёш тадбиркор, «STRAUS-HOUSE» компанияси раҳбари Иброҳим Исроилов ҳозирда Жанубий Африка Республикасида расмий ташриф билан бўлиб турибди. У Ўзбекистон учун ҳали янги инновацион ғоя бўлган «Страус» туяқушчилигини ривожлантириш учун изланишлар ва бу соҳани жаннатмакон Ўзбекистонда кенг кўламли амалга ошириш учун «STRAUS-HOUSE’’ лойиҳасини амалга ошириш жараёнини жадал суратларда олиб бормоқда.

Жанубий Африка Республикасида қарийб 150 йилдан буён туяқушларни хонакилаштриб саноат даражасида етиштириш, унинг қимматбаҳо териси, жилвакор патлари, косметика ва фармасевтикада кенг қўланиладиган ички ёғи, олмос сайқаллашда фойдаланиладиган тирноқлари ва холестеринсиз бўлган гўштининг экспорти бўйича дунёда 1-ўрини эгаллаб келмоқда.

«STRAUS-HOUSE» компанияси раҳбари Иброҳим Исроилов Жанубий Африка Республикасида етакчи бўлган “KAROO LIVESTOCK EXPORTS” C.C. компанияси билан алоқаларни йўлга қўйиб, уларнинг кўп йиллик тажрибаси ва мутахассис-олимларининг маслаҳатига кўра иш кўришни афзал деб билиб, компания раҳбари жаноб Геррие Фeррeйра билан 2019 йилда 100 000 бош туяқуш сотиб олиб, Ўзбекистонга импорт қилиш борасида тантанали равишда шартнома имзоланди.

“KAROO LIVESTOCK EXPORTS”C.C. компанияси дунёнинг 43 та давлатига хонаки ва ёввойи жониворларни экспортини йўлга қўйган, нафақат туяқуш , наслдор эчкилар, жирафа, зебра, фил, арслон ва жуда кўплаб ҳайвон-у парранда қушларни етиштириб, насл олиб кўплаб давлатларга экспортини йўлга қўйган йирик компаниядир.

Компания раҳбари жаноб  Геррие Фeррeйра шундай дейди: «Мен Ўзбекистонда авал турист сифатида бўлганман. Ўзбек халқи жуда меҳмондўст, меҳнаткаш эканлигини ва бошлаган ҳар бир ишига меҳр билан ёндашиб муваффақият қозонишига ишонч билан айтаманки, туяқушларни қийинчиликсиз вояга етказиб ҳар бир тадбиркор катта фойдага эришади. Мен ва менинг жамоам Ўзбекистон халқига ўзимизниг кўп йиллик тажрибамизни аямасдан бу соҳанинг барча сиру синоатларини ўргатамиз ва бу йўлга қўйилган ҳамкорлик иккала давлатга манфаатли бўлишига ишонаман».

“KAROO LIVESTOCK EXPORTS”C.C. компанияси «STRAUS-HOUSE» компанияси учун янги алоҳида бўлим ташкил этди. Янги ташкил этилган бўлим фақатгина Ўзбекистонга жўнатиладиган туяқушларни парвариши билан шуғулланади. Бўлим ходимларига Иброҳим Исроилов самимий тилаклари билан миллий дўпиларимизни ва «STRAUS-HOUSE» компанияси уни либосларимизни совға тариқасида топширди. Ва жаноб  Геррие Фeррeйрага янги бўлим ташкил этгани учун чуқур минатдорчилигини билдирди.

Анъаналаримизга кўра, ўзбек халқи бирор хурсандчилик маросим ўтказилганди ҳеч кимни қуруқ қўймайди. Шу анъаналаримизга содиқ қолган ҳолатда Иброҳим Исроилов чет эллик ҳамкорига зар чопон ҳадя қилиб Ўзбекистон байроғини Африка диёрида кўтарди.

Биз Ўзбекистонда шундай эзгу ишларни амалга ошираётган ёш тадбиркорга омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Келгусида бундан ҳам яхши янгиликларни кутиб қоламиз.

Сайт: www.straushouse.uz

Telegram: https://t.me/straushouse

+998 (94) 419-91-11

+998 (94) 421-09-00

+998 (94) 429-09-00

+998 (94) 426-26-62

Бизнинг бош офисимиз манзили Тошкент шаҳар Юнусобод тумани 11 мавзе. мўлжал: Мега планет савдо маркази.

STRAUS HOUSE компаниясининг расмий ҳамкори Agro-Olam.uz
Туяқуш етиштириш 💰бизнесига қизиқиб қолган бўлсангиз ҳозироқ биз билан боғланинг
☎️ +998941218800
☎️ +998945427211

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!