Мeвали боғларда учрайдиган арракаш ва уларга қарши самарали кураш усуллари

Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий қилиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг кластер усули йўлга қўйилди, кластерларга ажратилган қишлоқ хўжалиги  майдонларининг ҳажми экин турлари бўйича пахтатўқимачиликда 67 фоизни, чорвачиликда 8 фоизни, мева сабзавотчиликда7,5 фоизни ташкил этмоқда. Бугунги кунда республикамиздаетиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалигимаҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда.

2010 йилда экспортнинг 11,3 фоизи пахта толаси ҳиссасига тўғри келган бўлса, 2018 йилга келиб ушбу кўрсаткич 1,6 фоизгача камайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5853-сон Фармони ижросини таъминлаш,мева сабзавот ва узумчилик соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш, фойдаланишдан чиққан ва лалми ерларни ўзлаштириш, пахта, ғалладан қисқартирилаётган майдонларга экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, боғ, токзор ва иссиқхоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида Жиззах, Самарқанд, Тошкент ва  Фарғона вилоятларининг 8 та туманида жами 41 та мева сабзавотчилик йўналишидаги қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил этилди [9]. Аммо бир омил борки усиз юқори маҳсулот этиштиган тақдиримизда ҳам мева ва сабзавотларимизни экспорт қила олмаслигимиз аниқ бу айнан сабзавот экинларини ва боғлани зараркунанда ҳамда касалликлардан самарали ҳимоя қилишдир. Бугунги кунга келиб мевали боғларда учрайдидан арракашларни тубдан ўрганиш уларга қарши кураш усуларини ишлаб чиқиш афсуский ханузгача олимлар олдида ечимини кутаётган муаммолардан бири бўлиб келмоқда.

Олма мева арракашининг (Ҳаплосомпа тестудинеа ) етук зоти 6-7 мм бўлиб боши сариқ, фақат юқоридан кузатилса тўқ кўк, сариқ бўлиб ko‘rinadi.Boshining устки томони кенгайган, мўйловлари 9 сегментли бўлиб қисқа, қизил сариқ рангда. Оёқлари сариқ, қорин бўшлиғи қора, қизғиш сарғиш рангда бўлиб икки жуфт шаффоф қанот бор (1-расм). Олма арракаши монофаг зараркунанда бўлиб фақат олма кўчатлари ва меваларига зарар этказади. Бу зараркунада Ўзбекистон шароитида битта авлод бериб ривожланади ва эрта гуллайдиган олма навларига жуда кўп зарар етказади. Олма арракаши кўп гуллайдиган ва шамолдан ҳимояланган мева кўчатларини танлаб айнан шундай ареал ҳудуда кўп учрайди. Агарда олма бир неча йиллар давомида гулламаса зараркунанда диапауза ҳолатига ўтиб, 5-10 см баъзан 20 см гача тупроқ остида қулай шароит туғилишини кутиб сохта пилла ҳосил қилади. Олма арракаши эртабаҳорда ҳаво ҳарорати  +12 С гача кўтарилганда арракашларнинг етук зотлари пайдо бўла бошлайди. Бу эса кўчатларнинг куртак ёзиш давридан токи гуллагунича давом этади. Тупроқдан чиққан арракашларнинг етук зотлари қўшимча озуқланиб 2-3 кундан сўнг жуфтлашади ва урғочи зот 50-90 тагача тухум қўяди.

Об ҳаво шароитига қараб 7 18 кундан кейин тухумдан личинкалар чиқа бошлайди. Личинкалик фазасининг ривожланиши метеорологик шароитларга қараб 18 23 кун давом этади. Эртапишар олма навлари гуллаш даври тугаганидан 30 40 кун ўтгач, арракаш личинкалари ғумбак фазасига ўтиш учун тупроққа тушади. Биринчи йилнинг ўзида ҳамма личинкалар ғумбакка айланмайди, уларнинг тахминан 15-30% қисми диапауза фазасига ўтади ва иккинчи йил баҳорида ғумбакланади [3].

Нок мева арракаши (Ҳаплосампа бревис) ету зоти 4-6 мм, қизил сариқ рангли бўлиб кўкрак ва қорин қисимларининг қисмлари қора рангда бўлади. Оёқлари олд қанотлари ва мўйловлари сариқ рангли болади. Эрта баҳорда ҳаво ҳарорати +15-17С 10 см чуқурликдаги тупроқ ҳарорати  7 С га етганда нок мева арракашлариниг етук зотлари пайдо бўла бошлайди. Бу эса нок ўсимлигининг куртаклари бўрта бошлаш вақтига тўгри келади. Дастлаб имаго қўшимча озуқланишга муҳтож бўлади улар асосан ўсмликларнинг гул нектарлари билан озиқланади сўгра 5-7 кун ўтгач урғочи зотлари 10-40 баъзан кўпроқ тухум қўяди. Бу зараркунанданинг эркак зотлари кам учрайди ва асосан партеногенез усулида кўпаяди. Тухумдан личинкалар чиқишиниг ўртача даври 10-18 С да 6-7 кун, т 9-14 С да 9-10 кунни ташкил қилади [5].

Тухумдан чиққан личинкалар дастлаб шаффоф бўлади сўнгра сарғиш оқ ранггача ўзгаради. (2-расм). Нок мева арракаши личинкалар узунлиги 10 мм гача бўлган сарғиш оқ рангли бўлади. Личинканинг боши оч сариқ, олд қисмида жигарранг нуқталар бор. Нок мева арракаши ҳам монофаг зараркунанда бўлиб фақат нок кўчатлари ва меваларига жиддий зарар келтиради.

Тухумдан чиққан личинкалар дастлаб ўсимликнинг мезодерма тўқимаси билан озиқланади сўнгра биринчи ёшини ўтаб пўст ташлагандан сўнг мевалар ичига киради ва нок мевасининг уруғларига етиб бориб уларни ҳам зарарлайди. Битта арракаш ўрта ҳисобда 3 4 та гача нок мевасини яроқсиз ҳолатга келтиради.  Зарарланган мевалар қораяди ва тўкилиб кетади. Нок мева арракаши бир мавсумда фақат бир мартта авлод беради. Зараркунанда личинкаси тўрт ёшини мева ичида ўтказади бешинчи ёшида ташқарига чиқишга йўл очиб тупроқнинг 5 15 см чуқурликда ғумбакка айланади. Нок мева арракашининг ривожланиши ўртача 26 30 кун давом этади [2].

Олхўри қора арракаши (Ҳаплосампа минута) етук зотининг катталиги 4 5 мм, танаси қора, ялтироқ мўйловлари калта 9 бўғимли, эркаклардаги мўйловлар қора остки қисми оч жигарранг, урғочиларида эса тўқ жигарранг. Оёқлари жигарранг сариқ, фақат ост ва тепа қисмлари қорайган. Қанотлари ялтироқ, жигарранг томирлари яққол билиниб туради. Олхўри арракаши ҳаво ҳарорати +15-18 С бўлганда тупроқ остидаги ғумбаклардандан зараркунанданинг етук имаголари чиқа бошлайди. Бу вақтда 5 см чуқурликдаги тупроқ ҳарорати  8 С га етган бўлиши керак.

Арракашларнинг парвози олхўри гуллашидан 6 кун олдин 8 15 кун давом этади. Бу вақт ичида имаголар ўсимлик нектарлари билан қўшимча озуқланиб оталанади. Битта урғочи 20-30 тадан ҳаттоки 60 тагача тухум қўйиши мумкун. Эмбрионал ривожланиш даври 4-12 кунни ташкил қилади. Тухумларнинг ривожланиши учун ўртача суткалик ( ْ 8 С дан юқори) 36 С ҳарорат йиғиши керак бўлади. Тухумлардан личинкалар чиқиши олхўри гуллашининг охирида бошланади. Гуллари тўкилиб кетгандан бир неча кун ўтгач личинкалари тухумдан чиқа бошлайди. Личинкалар совуққа таъсирчан бўлиб т – 4 С да нобут бўлади. Личинкалари 6-8 мм жигарранг ёки тўқ сариқ бош қисми сарғиш оқ рангда бўлади. Оёқлари 10 жуфт кўкрак оёқлари кучли ва яхши ривожланган. Қора арракаш личинкаларининг тўлиқ ривожланиши учун 21 28 кун керак бўлади. Тўрт ёшни ўтаган личинка мева ичидан чиқиб тупроққа 5 10 см чуқурликда ғумбак ҳосил қилади. Олхўри мева арракаши ўрик, олхўри, гилосга зарар этказади. Зараркунанда кўпайган йилларда олхўрини меваларининг 95% гача яроқсиз ҳолатга олиб келади. Личинкалар ривожланиш мобайнида бир мевадан иккинчисига 4-6 мартта ўтиб жой алмаштиради. Бу эса одатда мева тўкилишидан олдин содир бўлади [1].

Кураш усуллари.  Боғларда учрайдиган мева арракашларига қарши курашиш бир мунча мураккаб бўлиб бунда зараркунанданинг биоэкологиясини ўрганиб чиқиш талаб этилади. Ўсимлик ва меваларига зарар келтирувчи личинкалар мевалар ички қисмида бўлганлиги учун ҳам кимёвий пестисидлар таъсири камайиб боради бу эса йилдан йилга зараркунандада кимёвий препаратларга нисбатан чидамлиликни пайдо қилиб боради. Арракашларнинг зарарлилик мезонини камайтиришнинг энг аҳамиятли йўли бу  араркунандаларга қарши тизимли кураш усулларини ишлаб чиқишни талаб этади. Авваало бу зараркунандага қарши курашиш учун ишни эрта баҳордан агротехник тадбирларни тўғри амалга оширишдан бошлаш керак чунки  зараркунанда личнкалари ва ғумбаги тупроқ остининг 5-15 см қатламида қишлаб чиқади. Кеч кузда ва эрта баҳорда боғлардаги мевали кўчатлар таг қисмини шудгор қилиш, қишда эса яхоб сувлари билан суғориш зараркунандаларнинг сонини камайтириш учун муҳим аҳамиятлидир. Эрта баҳорда кўчатлар куртак ёзмасдан олдин боғлардакузатувлар олиб бориш арракашлар пайдо бўлиши билан уларга алдоқчи емлар тайёрлаб, боғ бўйлаб тарқатиш. Боғлардаги кўчатлар гуллаш фазасига ўтиши биланоқ арракашлар юхумларига қарши овосидларни қўллаш ва тухумхўр йиртгичларни ва олтинкўз энтомафагини чиқариш. Меваларда арракашларнинг зарарланганлик белгилари аниқланган ҳолатда (қуйдаги) махсус ичдан таъсир этувчи Альфамилин 17,6 % сус.к 0,25 л/га, Би 58 (янги) 40% эм.к 0,8 л/га, Данадим Эксперт 40% эм.к 1,5 л/га, Фуфанон 57% эм.к 1,5 л/га, каби инсектасидларни қўллаш тафсия этилади.

Ш. Эсонбаев, К. Аҳмеджанова, К. Ҳолдаров, Д. Турғунбаева,Тошкент давалат аграр университети.

Манба: “АГРО КИМЁ ҲИМОЯ ВА ЎСИМЛИКЛАР КАРАНТИНИ” Илмий-амалий журнал №3. 2021