Асалари зотлари муайян иқлим шароитларида табиий танланиш тасирида билан вужудга келади. Бир наслни бошқасидан фарқлаш учун асалариларнинг озъига хос белгилари;
- ранги
- катталиги
- ҳартумининг узунлиги
- она арининг наслдорлиги
- баджаҳиллилиги
- касалликларга чидамллилиги
- ройга мойиллиги
- мум ишлаб чиқарувчанлиги
каби хусусиятлари ҳисобга олинади. Этибор берган бўлсанггиз юқорида санаб ўтилган фарқлар орасида энг муҳим бўлган «асалдорлиги» ёки асал ишлаб чиқарувчанлиги санаб ўтилмади. Менинг фикримча асалдорликни олинган наслнинг фарқли белгиларига киритиш нотугъри бўлиб, ҳар бир насл турли шароитларда турлича хусусиятларни намоён этади. Шунинг учун насл танлаганда нафақат юқорида санаб ўтилган фарқларни, балки иқлиб шароитини ҳам ҳисобга олиш зарур. Биринчидан ўз иқлимингизни танланган асаларини насли мослашган иқлим билан солиштириш керак. Агар танланган насл жанубий- қиши қисқароқ давом этадиган иқлимга мослашган бўлса шимолий ҳудудда ундан воз кечган мақул. Сабаби ушбу наслдаги асалриларнинг ичаклари кўп миқдордаги фекал массани узоқ ушлаб туришга мослашмаган.
Юқорида айтиб ўтилганидик ҳар бир насл ва асал олинаётган шароит ўзига ҳос. Асаларичилик билан шугъилланганда «флорошунослик» тушунчаси – яни, мисол учун асалариларнинг ўртарус тури фақат даладан нектар бериш даври қисқа лекин кўп бўлган қайсидир бир ўсимлик билан ишлашади ва токи шу ўсимлик нектари келиши тухтагунча учишади, ёки кавказ асалариларн турли ҳил ўсимликлар ва асосий нектарга бой ўсимлик билан бир вақтда ишлашади. Албатта бу соҳада Кавказ асалариси анча устунликка эга.
Ўрта рус асаларисининг барқарор фролошунослигини ҳисобга олиб ундан юқори даражали монофлор асал олишда фоидаланиш мумкин. Чунки олинган асалда турли ҳил ўсимлик нектарларининг аралашуви даражаси бошқа тур асалариларга қараганда кам миқдорда бўлади.
Асалариларнинг жаҳилдорлиги турларига қараб фарқ қилади. Агар асаларичига тинч ва осойишта ишлаш мақул келса унда тинчликсевар ари турини танлаган афзал. Аксинча ҳимояга тайёр бўлиб гъазабдор асалариларни танлаганда қўни-қўшниларнинг ҳам фикрини билган мақсадга мувофиқ бўлади.
Ройга мойиллик турли насл турларида турлича кузатилади. Кўпчиликнинг фикрича энг ройга мойил ўртарус асаларисини насл танланиши ва мослашиш даври мобайнида бу зарарли одатдан ҳалос этиш мумкин.
Касалликарга чидамлилиги – асалариларниг энг фойдали бўлган наслий сифат белгиларидан биридир. Бу сифатга эга ўрта рус асалариси чириш касалликлари, пад асалидан заҳарланиш, аскофероз ва бошқа касалликларга чидамлилиги билан бошқа наслдаги асаларилар олдида энг юқори ўринда турада.
Бу тур асалариларининг ранги тўқ-кулранг, ҳеч қандай саргъишликларсиз, бошқа ариларга нисбатан каттароқ бўлади. Ҳартумчасининг узунлиги 5,9-6,4мм. Вояга етган она арининг огъирлиги 200-210 мг бўлиб қулай шароитларда 2,500-3000 донагача тухум қуйиши мумкин. Бу тур европанинг марказий ва шимолий ҳудудларида вужудга келган бўлиб ўзининг маҳсулдорлиги, касаллик ва совуққа чидамлилиги билан характерланади. Улар 6-7 ойгача далада учмасдан қишлаши мумкин. Ўрта рус арисининг бошқа тур ариларига нисбатан яна бир ўзига ҳослиги нозематоз ва пад асалидан заҳарланишига чидамлилигидир.Асосий асал егъиш даврида ўрта рус ариси максимал даражада куч сарфлаб ва базан бир турдаги кам асал берувчи ўсимликдан бошқа яхшироқ ўсимликка кечикиброқ қўна бошлайди. Далага кун қизиганда учиб уяга эрта қайтишади. Уяда асални аввал юқори қисимдаги ромларга кийин уругъ учун қўйилган ромларга тўплайди.
Ушбу тур асаларилари жаҳлдорлиги билан ажралиб туради ва асаларичиниг қупол бетартиб ишлашига жуда қаттиқ интенсив ҳолатда ўзининг асосий қуроли билан уяни ҳимоя қилади.
Ўрта рус ариси бошқа тур ариларига нисбатан ўгъирликка мойиллиги жуда паст ва ўз уяларини ўгъирликдан ҳимоялашда ҳам жуда сусткаш. Бу тур арилар ройланишга мойиллиги жуда қаттиқ ва давомийдир.
Ушбу турдаги асаларилар кул-рангсимон ва бошқа турларга нисбатан энг узун 7,2мм гача бўлган ҳартумчаларининг узунлиги билан фарқланади. Етилган она арининг огъирлиги 200 мг ва суткасига 1500 га яқиб тухум қўяди.Асосан Кавказ ўлкасининг тогъ олди ва тогъли ҳудудларида кенг тарқалган. Ўрта рус асаларисига нисбатан асал егъишда полифлор даладан яхши фойдаланади. Бир турдаги ширага бой ўсимликдан бошқасига тез кўчиб мослашади. Уядаги уругъ учун қўйилган ромларни асалга биринчи бўлиб тўлдиради.
Кулранг кавказ тогъ асаларисинг ўзига ҳос жиҳатлари бир нечта.
Мисол учун улар ўзимликлардан интенсив нектар ажралиш даврида уядаги барча ишчи арилар шу жумладан уругъни тарбиялашда иштирок этаётганлари ҳам ўзларини далага нектар егъишга сафарбар этадилар.
Яна бир характери улар уядан далага эрта учиб чиқиб кеч қайтишидир. Бу асаларилар мароқ билан эрта баҳорда, кеч салқин кузда, туман ва майин ёмгъирда ҳам учишга яхши мослашишган. Ёз ойларининг илиқ тунларида даладаги гулларда тунаб қолишга ҳам одатланишган.
Бу тур асаларилар асал егъишда жуда тадбиркор, айниқса кучсиз ҳимояланган уялардан асал ўгъирлашга мойил ва шу билан бирга ўз уяларини жуда яхши қўриқлашади. Кулранг кавказ асаларилари рой ҳолатидан осон чиқиб тезда ишга киришиб кетади.
Асаларилар ўрта рус ва карпат турларига солиштирганда қишга кам чидамли ва қишлашдаги бўладиган муаммолар нозематоз ва пад асалидан заҳарланишдан кў[проқ азият чекишади.
Карпат асалариси – Апис меллифера cарпатҳиcа
Бу асаларилар кулрангли, ҳартумчаси ўртача узунликда 6,3-7,0 мм, етилган она арининг ўртача огъирлиги 205 мг бўлиб суткасига 1800 тагача тухум қўйиши мумкин.
Асалариларнинг карпат тури бир қанча ижобий сифатлари билан фарқланади: тинчликсевар, самарадор, қишлашда (ўрта рус туридан киен) яхши, кам ройланади, асал қадоқлаши «қуруқ» усулда ёқимли оқ рангда, ва бошқа турлар билан солиштирганда энг асосий жиҳати бу эрта ёшдан нектар ва гулчанг егъишга киришади. Таркибида шакар миқдори кам бўлган нектарни ҳам яхши ўзлаштиради.
Карпат асаларилари турига ҳос камчиликлари бу унунг ўгъриликка мойиллиги ва прополисни жуда кам ишаб чиқаришидир. Даладан нектар келиши кам бўлганда уяни курикдан утказиш ушбу уяни вақтинча ўз қабиладошларидан ҳимоясис ҳолатга солиб қуяди. Прополиснинг камлигига сабаб бу тур арилари Карпат ҳудудларида умуман прополисдан фоидаланишмайди. Карпат асалари мум капалакларига бефарқлиги уларнинг яна бир камчилигидир. Оилани кўздан кечирганда мум капалакларига қарши алоҳида этибор талаб этилади.
Карниола ёки карника асалариси – Апис меллифера cарниcа, Поллманн
Карника арисининг танаси кулранг кумишсимон ранги билан фарқланади. Ишчи ари ҳартумчасининг узунлиги 6,4-6,8 мм, она ари 205 мг огъирликда суткасига 1400-2000 дона тухум қўяди.Мутаҳассислар бу тур асалариси ўзида карпат ва кавказ турларнинг ижобий ҳусусиятларини мужассам этган деб ҳисоблашади. Қишга чидамлилиги ўрта рус арисидан киен туради. Тинчликсевар, эрта баҳордан ривожланади, кам ройланади(ўртача 30%), ройлик ҳолатидан тез чиқади, ва яхши нектарли ўсимликларга учиши тез алмшинади. Асални аввал уругъли ромларга ва киен қўшимча бўлмадаги ромли уяларга жойлайди.
Карника асаларилари заҳирадаги озуқани кам истемол қилган ҳолда унча катта булмаган оилаларда ҳам яхши қишлайди. Бу асаларилар ўзига ҳос иқлимли қиши совуқ ва асал егъиш мавсуми қисқа бўлган марказий европа асаларичилари ўртасида жуда машҳур. Ягона ўзига ҳослиги уянинг кучсиз прополислашидир.