Беда навлари, экиш, ўғитлаш, суғориш

Навлар. Ўзбекистонда кўк беданинг қуйидаги навлари кенг тарқалган ва Давлат реестрига киритилган: Аридная, Бойгул, Каракалпакская-15, Милютин-1774, Самарқанд жайдари, Ташкентская-3192, Ташкентская-1, Ташкентская-1728, Ташкентская-2009, Хива жайдари, Харезмская-2.

Беданинг алмашлаб экишдаги ўрни. Ўзбекистонда суғориладиган ерларда бедани амалда ҳар қандай ўтмишдошдан кейин жойлаштириш мумкин. Унинг ўзи ҳам деярли ҳамма экинлар учун энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Пахта-беда алмашлаб экишларида 25-33,4 %, умуман суғориладиган ерларда 18–20 % жойлаштирилиши тавсия этилади.

Тупроқни ишлаш. Бегона ўтлар, ғўзапоя ва бошқа ўтмишдош экин қолдиқларидан яхши тозаланиб, шудгор қилинган ерларга беда экилади. Ерлар ноябр ва кечи билан декабрнинг биринчи ўн кунлигида ПЯ-3–35 русумли икки ярусли плуглар билан 28–30, 30–35 см чуқурликда, кам унумли ерлар, унумдор қават чуқурлигида шудгор қилинади. Далалар П4 маркали узун базали текислагичлар ёрдамида текисланади.

Оз шўрланган ва ёғингарчиликлар кам бўладиган, шўрланмаган ерлар шудгор қилингандан кейин декабр-январ ойларида эгатлаб сув қуйиб, яхоб суви берилади, 1200–1500 м3/га. Ўртача ва кучли шўрланган ерларда пол олиниб ва катта меъёрларда 2–3 марта сув бостирилиб, тузлар батамом кетгунча ювилади.

Ёғингарчилик ва яхоб натижасида жуда зичлашган ерларга 10–12 см чуқурликда чизел солиб тишли бороналар билан юмшатилади, баъзан мола босилади.

Енгил тупроқларда ва шудгор оз нормаларда эгатлаб ювилганда, баҳорда фақат бороналаш билан чекланилади, тупроқ ўтиришмаганда мола босилади. Кузги дон ёки маккажўхори ҳосилидан кейин беда экиладиган ер ҳайдаш олдидан суғорилади. Экишдан олдин дискаланади ва икки-уч мола босилади.

Уруғни экишга тайёрлаш, экиш меъёрлари ва муддатлари. Уруғлик учун фақат I–II синф уруғлари экилади. Пичан учун III-синф уруғлари экишга рухсат этилади. ГОСТ бўйича I–синф уруғлар унувчанлиги 90 %, 1 кг уруғда асосий экин уруғлари 98 %, бегона ўт уруғлари кўпи билан 500 дона, II–синф уруғларда 85 ва 96 % ҳамда 2500 дона, IIIсинфда 70, 90 %, 5000 дона бўлиши керак. Экишдан олдин уруғлар кондицияга етказилиб, печак, какра уруғлари ЭМС-1А маркали электромагнит машинасида тозаланади. Текширилмаган, какра, печак ғумай, зарпечак уруғлари аралашган уруғлар экишга рухсат этилмайди. 1 ц уруғ 150– 200 г раксил ёки паноктин билан дориланади. Экиш олдидан 200 г/га меъёрда уруғлар нитрагин билан ишланади. Экишдан олдин унувчанлик 70–80 % бўлганда, офтобда қуритилиб, ҳамда қум билан ишқаланиб скарификация қилинади ва унувчанлиги оширилади.

Беда феврал охири март ойининг биринчи ярмида экилади. Ёзда ғўза қатор орасида экиш 25 август – 15 сентябр. Беда кузда экилганда муайян тупроқ иқлим минтақасида дастлабки кузги совуқлар бошланиши ҳисобга олинади. Биринчи совуқ тушганга қадар беда 40-45 кунлик бўлиши, туплаш фазасига ўтган ва илдиз отиб олган бўлиши керак. Тупланмаган беда совуқдан нобуд бўлиши мумкин.

Озиқабоп беданинг ҳар 1м2да 150-200 туп ўсимлик бўлиши мақбул ҳисобланади. Экиш меъёри биринчи синф уруғларда 14 кг/га, дон экинлари билан аралаштирилиб экилганда 16 кг/га. Судан ўти, силосбоп маккажўхори билан экилганда кузда 20 кг/га уруғ сарфланади. Уруғлар сеялкалар билан эрта кўкламги экишда 1,5-2 см, кечикиб экилганда, кўпчилиги тупроқ юзасига уруғ паллаларини олиб чиқолмайди ва нобуд бўлади.

Қишлоқ хўжалик фани ва амалиётининг кўрсатишича беда ва бошоқли дон экинлари, озиқабоп экинлар билан қўшиб экилганда соф ҳолда экилгандагига нисбатан ҳосилдорлик 2-2,5 баравар ортади.

Қўшиб экиш ва қоплама қилиб экишда уруғ меъёрлари қуйидагича: силосбоп маккажўхори 30–35, судан ўти 10–12, бошоқли дон экинлари 60–90, арпа 60–70, буғдой 80–90, сули 35–40, жавдар 80–110 кг/га бўлади. Бошоқли дон экинларининг экиш меъёрлари нав ҳамда тупланиш хусусиятларига қараб белгиланади. Дон ёки судан ўти уруғлари дон-ўт сеялкасида бир йўла беда билан 4-5 см чуқурликка экилади.

Маккажўхори билан қўшиб экишда, бедани дон-ўт сеялкасида кўндаланг қилиб тор қаторлаб экилади (март охири – апрел бошида). Бўйига маккажўхори экилади ва жўяк олинади. Кечикиб экилганда беда маккажўхори билан комбинацияланган сеялкада экилади.

Ўғитлаш. Беда фосфорли, калийли ўғитларга жуда талабчан. Улар кузги шудгордан олдин, шўр ерларда шўр ювилгандан кейин экиш олдидан култиваторлар билан Р250К100 Р120-150К50-60 берилади эски суғориладиган ерларга калийли ўғит солинмайди. Эрта баҳорда ўғитлашда беда ҳашаротларга қарши дориланади. Микроэлементлардан бўр яхши самара беради.

Беда бошқа экинлар билан қўшиб экилганда (маккажўхори, судан ўти) N150-200 кг/га солинади. Бунда 50 % экиш олдидан, қолгани ўсимлик, бўйи 80–90 см бўлганда берилади. Пичан ўрилгандан кейин НРУ–0,5 билан 50 кг/га азотли ўғит судан ўти учун солинади.

Парвариши. Ёш беда бўйи 10–12 см бўлганда ўсимлик суғорилади.

Кечикиб экилганда ва ёмғир ёғмаганда ҳар 5–7 кунда суғоришлар ораси 12–15 кунга тўғри келади. Қоплама экинлар билан қўшиб экилганда, бошоқли дон экинлари билан 2–3, маккажўхори, судан ўти 3–4 суғорилади. Суғориш меъёрлари 600–700, 800, 1000–1200 м3/га эски беда ҳар бир ўрим оралиғида 1–2 марта суғорилади, меъёри 900–1200 м3/га. Суғориш меъёри ҳамда сони тупроқ механик таркибига, сизот сувларнинг жойлашишга, ёғингарчиликларга боғлиқ ҳолда белгиланади. Ўрим оралиғида бир сув берилса шоналашда, икки сув берилганда ўса бошлаши ва шоналашда, уч бўлса ўса бошлаганда, шоналашда, гуллай бошлаганда берилади.

Эски беда поялар баҳорда таъмирланади. Таъмирлаш беда ҳамда кузда жавдар билан 80 кг/га, баҳорда 8–10 кг/га судан ўти билан ўтказилади.

Пичан сифати ўримни ўтказиш муддатига боғлиқ. Фақат шоналашда ўриши беданинг сийраклашишига, бегона ўтларнинг кўпайишига, ҳосилнинг пасайишига олиб келади. Бундай ҳолда беда гуллай бошлаганда ўрилади. Беда мевалай бошлаганда ўрилса, пичан сифати паст ҳамда ҳосил кам бўлади. КИР–1,5, КС–2,1, КИП–1,4, Морал, КС–2,6, КС– 1,8 силос комбайнларида ўрилади.

Уруғлик беда ҳар 1 м2 да 50–70, 30–50 туп қалинликда бўлган, ўтган йили пичан учун ўрилган 2–3 йиллик бедапояда етиштирилади. Қалинлашган майдонларда ЧКУ–4,0 чизели ёки оддий чизел билан ўсимликлар сийраклаштирилади.

Сизот сувлар яқин жойлашган майдонларда отвалсиз плуг билан 1824 см чуқурликда ҳайдалади. Ўғитлаш меъёри пичан учун ўстирилгандагидек. Шўр босган, ҳамда сизот сувлар яқин бўлган жойларда, ҳайдалган ва чизелланган майдонлар кузда эгат олиб суғорилади.

Баҳорда 2–3 бороналанади, суғориш учун эгат олинади.

Қишлайдиган зараркунандаларга қарши курашда бедапоя кундалигига чизелланади, бороналанади.

Бедани кенг қаторлаб қатори, 60-70 см қилиб экилганда ва ҳар бир 1м2да 25-30 туп ўсимлик бўлганда, юқори кондинцияли уруғ олиш мумкин. Бунда СОН-2,8 сеялкаси билан 5-6 кг/га уруғ сарфланади. Қатор оралари юмшатилади, суғориш учун эгат олинади, маъданли ўғитлар солинади.

Қиш мавсумида оз миқдорда ёғин ёғадиган сизот сувлар чуқур жойлашган минтақада I-ўрим уруғлик учун ажратилади. Сизот сувлар яқин, ёғин-сочин кўп жойларда иккинчи ўрим уруғлик учун қолдирилади.

Шоналашгача тупроқда ЧДНС-70 %, гуллаш дон пишишигача 60 % ушлаб турилади.

Сизот сувлар чуқур жойлашган механик таркиби енгил тупроқларни биринчи ўримдан уруғлик олингандан сўнг у икки марта шоналаш ва гуллаш фазаларини бошланишида суғорилади. Баҳорда ёғин кам тушадиган тупроқларда бир сув шоналаш даврида берилади. Ёғингарчилик кўп бўлганда уруғлик беда суғорилмайди. Уруғлик учун иккинчи ўрим қолдирилганда оғир тупроқларда поялар ўсаётганда бир суғорилади, енгил тупроқларда икки марта – биринчиси ўсув даврида, иккинчиси гуллай бошлаганда ўтказилади. Сизот сувлар яқин бўлганда, уруғлик бедани суғормаса ҳам бўлади. Суғориш меъёрлари 800-900 м3/га дан оширилмайди. Дуккаклар 70-80 % қўнгир тусга кирганда ЖНУ-4,0 маркали жаткаларда ўрилади. Дон комбайнларида янчилади.

Зараркунандалар. Беда барг филчаси (фитономус), туганак, узунбурунлари, ўтхўр-брухофагус, беда ва дала қандалалари, ўсимлик битларидан зарарланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!