Беда қандаласи зарари ва унга қарши кураш чоралари

30

Марказий Осиёда сўқир қандалалар оиласининг 650 тури (170 авлоди) тарқалган бўлиб, улардан 1% гина маданий ўсимликларга зарар келтиради. Ўзбекистонда 13 тури учрайди, аммо улардан атиги икки тури беда ва дала қандаласи ғўзада зарар етказади.

Сўқир қандалалар – танаси кичик ва ўрта ўлчамга эга бўлган нозик ҳашоратлардир. Мўйловлари бошларидан узун, тўрт бўғимли, иккинчи бўғими бирмунча узун, қолган халқасимон бўғимлари ингичкарок кўринишга эга. Оддий кўзлари мавжуд эмас. Хартумчаси эркин жойлашган, тўрт бўғимли. Елкасининг олдинги қисми ўрта қисмига нисбатан кенг, унинг олд қирраси тўғри ёки бироз ўйиқлари бор. Икки жуфт қанотлари, баъзи бир холатларни ҳисобга олмаганда, яхши ривожланган. Панжалари уч бўғимли, тирноқларининг ўсимталари бор. Олдинги қорин бўғимларининг орқа қирраси навбатдаги бўғимларининг олдинги қирраларини ёпиб туради. Сўқир қандалаларнинг тухумлари чўзинчоқ шаклга эга бўлиб, ялтироқ тусли оч сариқ ёки ним яшил рангга эга, унинг юқори қисми яхши мустаҳкамланмаган ва личинка чиқадиган тешикни ёпиб турувчи қопқоқча билан таъминланган.

Личинкалар 3 гуруҳга ажратилиб 5 та ёш бўйича ривожланади.

Қанот ўсимталари бўлмаган кичик, ўсимталар бироз сезиладиган ўрта ва қанот бошланғичлари яхши ривожланган катта личинкалар фаркланади. Личинкалар танаси ва оёкларининг тузилишига кўра вояга етган қандалаларга ўхшайди, бироқ улардан ранги, тана ва оёқларидаги бўғимлар сони ўсимталарининг ўзаро нисбати билан кескин фарқ қилади. Сўқир қандалаларнинг личинкалари вояга етганларига ўхшаш хўра бўлиб, уларнинг зарарли таъсири II, III ёшли давридаёқ тўлик номаён бўлади.

Дала ва беда қандаласи – кенг маънодаги ҳаммахур ҳашорат бўлиб турли маданий ўсимликларни шикастлайди.

Вояга етган қандаланинг тана ўлчами бир мунча йирикроқ 5,8-7,3 мм ни ташкил этади. Танасининг ранги – сарғиш яшилдан қизғиш – жигарранггача. Елкасининг олд қисмида бир-бирига параллел жойлашган 4 та қорамтир доғи бор.

Елкасининг олд қирраси бўйлаб узук-узук қора доғлар жойлашган. Олд қанотларининг терисимон қисмида суртма шаклидаги 3 та қора доғни ва юқори қисмида, мембрана ёнида биттадан жойлашган доғларни кўриш мумкин. Оёқнинг сон қисмида 3 тадан қорамтир кўндаланг белбоғлар, болдир қисмида икки қатор қаттик хитинлашган ўсимталар бор, панжалар иккита тирноқчалар билан тугалланади. Тухумининг ранги тиниқ, шаффоф оқимтир-яшил, кувача шаклида, ўлчами 0,9-1,2 мм, тухумининг олд қисми тумтоқ, орқа қисми худди кесиб қўйилганга ўхшайди. Баъзи вақтларда қўйилган тухумлар поянинг устки қисмига чиқиб қолади, унинг пастки томони силлиқ бўлиб, эни 0,3-0,5 мм га етади. Тухум қўйиладиган жой юмшоқ бўлса, тухум поя ичига тўлик киритилади.

Личинканинг ўлчами 1-4 мм. Дала қандаласи личинкасининг бошқалардан ажратиб турадиган белгиси шуки, унинг елкаси олд ва орқа елка қисмида иккитадан қора доғи бор, ҳамда қаншари ва қорин қисмида 1 тадан қора доғлари бор. Личинканинг дастлабки 3 ёшдагилари сарғиш, 4-5 ёшдагилари яшилсимон сариқ.

Дала қандаласи вояга етган хашорат даврида ўтсимон ўсимликлар, тўкилган хазонлар остида қишлаб чиқиб, хаво харорати 120С га етганда алохида зотлари, 160С га кўтарилганда эса қандала озуқа излаб уча бошлайди. Аммо қалин тушама остида қишлаётган қандалалар харорат 22-25 0С га етгандагина чиқа бошлайди, яъни уларнинг қишловдан оммавий чиқиши март ойининг иккинчи ярмидан апрел ойининг биринчи ўн кунлиги охирига қадар давом этади. Қишловдан чиққан қандала зотлари дастлаб кузги буғдой экинига йиғилади. Орадан 9-12 кун ўтгач тухуми етилган урғочилар дастлаб кузги экин далаларини тарк этиб жағ-жағ, суретка, отқулоқ ва бошқа оммавий гуллаган бутгулли ўсимликларга тўпланади. Эркак қандала зотлари эса кузги ғалла экинларидан урғочи зотлари учиб кетишидан сўнг бир хафта ўтиб тарк этадилар.

Урғочи қандаланинг жағ-жағ ва сурепка ўсимликларига оммавий тухум кўйиши апрелнинг иккинчи ва учинчи ун кунликларида кузатилади.

Дала қандалалари иккинчи авлодининг алохида зотлари май ўрталарида пайдо бўлади, майнинг учинчи декадаси ўрталарида суретка, отқулоқ ва уруғлик бутгуллиларда уларнинг кўп миқдорда тўпланиши шу даврдан бошлаб қандалаларнинг алохида зотларининг ғўзага ўтиши кузатилади.

Бедада қандалаларнинг оммавий тухум куйиши май охирида кузатилади, тухум қўйиш ушбу далаларда ўсадиган шўрада ва бошқа бегона ўсимликларда амалга ошади, сабаби биринчи йилдаги беданинг пояси ингичка бўлиб тухум қўйишга ярамайди. Бедада тухумлар ўсимликнинг ўсиш конусига яқин бўлган ён шохларига қўйилади. Қандалалар 150-250 донагача тухум қўяди.

Қандалаларнинг ғўзага тухум қўйиши май ойи охирида бошланади, оммавий тухум қўйиши эса июннинг биринчи декадасида кузатилади. Зараркунанда санчиб сўрган жойда ним-қўрғошин рангли доғлар пайдо бўлади. Ғўзада тухум барг бандига ва поянинг ўсиш конусига яқинроқ жойга қўйилади. Дала қандалаларининг иккинчи авлод личинкалари бедада июн ойи ўрталарида, ғўзада бундан 5-7 кун кейин пайдо бўлади. Қандалалар учинчи авлоди айрим личинкаларнинг пайдо бўлиши июл ойининг иккинчи декадаси бошларида оммавий кўчиш 4-5 кундан сўнг кузатилади.

Дала қандаласининг тўртинчи авлоди август ойи охирида ғўзага тухум қўяди ва ривожланишининг тўлиқ цикли сентябрда амалга ошади. Октябр ойининг бошидан дала қандалаларининг оммавий кўчиши улар ёқтирган бегона ўтларга (шувоқ, ялпиз, сув қалампири, буйимадорон, эшакшура, дала печаги ва бошқалар) кузатилади. Дала қандаласи вилоятимиз шароитида бир йилда 5 авлодгача кўпаяди.

Қандаланинг тухумдан имагогача ривожланиш давомийлиги хаво хароратига боглик. Бахорда апрел кисман май ойида тухумдан имагогача ривожланиши деярли 60 кунда, жазирама даврида эса 20 кунда амалга ошади. Хашоратнинг бир генерацияси тулик ривожланиш цикли учун зарур булган самарали харорат йигиндиси 10 0С чегарасида 350 0С ни ташкил этади.

Ушбу тур картошка туганагининг вертициллёз дуксимон вирус касаллиги ташувчиси хисобланади, у картошка баргларининг ола-чипор булиши, беданинг вирусли касалликлари, ғўза гомози, ловия бактериози, тамаки мозаика касалликларини таркатади.

ҚАНДАЛАЛАРНИНГ ЗАРАРИ

Дала ва беда қандаласи мева, дон, дукакли ва полиз экинларини айниқса беда, лавлаги, маккажўхори ва тамакини, ғўза, қовоқ, картошка ва бошқа ўсимликларни зарарлайди. Ўтказилган тадқиқотлар қандала билан зарарланган ғўзада шона, гул, ғунча ва кўсакларни тўкилиб кетиши ва баргларни сарғайиб, қуриб қолишини кўрсатди. Қандалалар билан ғўзани зарарланиши, ўсимликда нафас олиш интенсивлигининг ва оксидловчи ферментлар фаоллигининг камайишига, хосилни сезиларли йўқолишига, тола сифатининг ёмонлашувига, ёш ҳосил элементларининг тукилиши ва уруғнинг яроқсизланишига олиб келади.

Кузатишлар шуни кўрсатдики, қандалалар билан зарарланган ғўзапояларни катта миқдори қуриб қолган, аммо тўкилмаган шона, гул ва ёш кўсакларни бўлиши билан фарқланиб туради. Шона, гул тугунча ва кўсакларни зарарланган жойида ғўза шарбатининг сариқ томчиси пайдо бўлади, кейинчалик улар ҳавода қурийди ва қорайиб қолади. Хосил элементларини зарарланган жойларида қора доғлар пайдо бўлади. Доғлар атрофидаги бир неча санчишлар хисобига улар катталашади ва бошқача тус олади. Кўсак деформацияга учрайди, баъзан муддатидан олдин очилади. Бу холат пахта толаси ва уруғнинг сифатига салбий таъсир этади.

Вақт ўтиши билан бир қанча санчишлар таъсирида нотуғри ривожланаётган тўқиманинг устки қисми дарс кетади ва ёриқ пайдо булади. Ёрикдан йирик хужайралардан ташкил топган ярим суюқ кўсак шираси- камед оқиб чиқади. Бундай кусакларни ички қисми ўзгаради, тола ва уруғ бузилади ва камед билан ёпишган кунғир моддага айланади. Мабодо ҳосил тугунчалари шикастланган булса улар ривожланмайди ва қуриб қолади.

Ғўзани ёппасига зарарлаганда пахта ҳосилини 40-50 % айрим ҳолатларда 70-80% гача йўқотилишига сабаб бўлади.

ҚАНДАЛАЛАРНИ ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА ТАРҚАЛИШИНИ

ОЛДИНИ ОЛИШГА ОИД ТАВСИЯЛАР

Сўқир қандалалар миқдорини уларнинг дастлабки купайиш жойларида камайтириш хамда зараркунандаларни бошқа экинларда кўчишини олдини олиш мақсадида қуйидаги тавсияларни амалга ошириш ўта муҳим:

– қандалаларнинг қишлаш зичлиги ва қишлаб чиққан хашоратлар сонини аниқлаш мақсадида дала қандалалари хуш кўрган бир йиллик ўсимликлар: шувоқ, шовул, ялпиз каби бегона ўтлар кузги ва эрта бахорги хисобга олиш ишларини ташкил этиш;

– беда қандаласининг зичлигини кузда, хосил йиғилгандан сўнг ва эрта бахорда бегона ўтларда, беда анғизида личинкалар чиққунга қадар қишловчи тухумлар миқдорини аниқлаш;

– беда қандаласининг қишлаётган тухумларини камайтириш мақсадида беданинг кузги (охирги) ўримини имкон қадар тагроғидан (5-6 см қолдириб) ўриш;

– уруғликка мулжалланган бедапояларни кузда чимқирқарсиз плуг билан 25-30 см чукурликда кузда хайдаш;

– шувоқ, ялпиз, сув қалампирига дала қандаласи сентябр-октябрда кўчиб ўтиши ва у ерда охирги авлоди ривожланиши ва қишлашга кетишини инобатга олиб бундай бегона ўтларни кузда ўриб ташлаш;

– бахорда, апрелнинг 2-ярмида бегона ўтлар (сурепка, жағ-жағ, отқулоқ)ни йуқотиш, бу давр дала қандалалари хуш курган бегона ўтларга ялпи тухум қуйиш муддатларига тўғри келади ва зараркунанда кўпайиши олди олинади;

– беда қандаласи қишлаган қандала тухумлари ва улардан чиққан личинкаларини ўз вақтида йўқотиш учун бахорда бедапояларни бароналаш;

– бегона ўтлар (жаг-жаг, сурепка, шура, шовул) ни ғўза экини орасидан мунтазам равишда йуқотиб бориш, айниқса ғўза шоналаш даврида бу тадбир ўта мухимдир, чунки бу даврда дала қандаласининг тухум қўйиши қисман юқорида кўрсатилган бегона ўтларда кузатилади;

– уруғлик беда шоналаш даврида ҳимоя чора тадбирларини ўтказиш;

– ғўзани муддатидан олдин айниқса биринчи суғоришда хамда тупроқнинг ўта намланишига йул куймаслик зарур чунки бу хол дала қандаласининг ғўза экинига ўтишининг асосий сабабларидан бири хисобланади;

– минерал уғитлар билан озиқлантириш, айниқса фосфор-калийли уғитлар, ғўза ва бедани сўқир қандалалар билан шикастланиш даражасини бирмунча камайтиради;

– беда ўримида даланинг 8-10 м кенгликдаги чекка майдончаларини қолдириш ва шу ерда тўпланган қандалаларни, заруриятга қараб қириб йўқотиш мақсадида кимёвий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш.

Сўрувчи хашоратларга қарши ғўза, беда ва бошқа экинларда қўллаш учун рухсат этилган барча фосфорорганик инсектоакарицидлар қандалаларга қарши хам самарали восита хисобланади. Аммо уларнинг иссиққонли хайвонларга ва фойдали хашоратлар учун юқори даражада захарли эканлиги ва атроф муҳитга таъсир этувчи бошка салбий томонлари уларни амалда қўллашда ниҳоятда эхтиёткорликни талаб этади.

Ушбу гурухдаги преператларни зараркунандалар миқдори иқтисодий хавфлилик чегарасидан ўтганда қўллаш керак. Ишлов беришни самараси кеча – кундуз вақти билан боғлик. Кундузги соатларда сўқир қандалаларнинг вояга етган зотлари жуда фаол хаёт кечиради ва экинларга ишлов беришда ер агрегатлардан фойдаланиш уларни чўчитиб юбориши ва улар бошка майдонларга тарқалишига сабаб бўлиши мумкин. Қандалалар фақат эрта тонгдаги вақтларда соат 5:00 дан 7:00 гача суст бўлади, шунинг учун ўсимликларни химоя килиш воситаларни куллаш эрта тонгда белгиланиши лозим.Беда қандаласига қарши Сурхондарё вилоятида Далате плюс препаратидан 1 гектар майдонга 0.25л, энтолучо препаратидан 1 гектар майдонга 0.3л, энтометрин препаратидан 1 гектар майдонга 0.3 л, Би-58 препаратидан 1 гектар майдонга 0.5-1 литр, энтоспилан препаратидан 1 гектар майдонга 0.3 кг, делтасиси препаратидан 1 гектар майдонга 0.1-0.6л ва энтомектин препаратидан 1 гектар майдонга 0.3-0.4 л ишлатилганида самараси 90-95% гача ташкил этди. Бунга мисол қилиб Шўрчи туманидаги Соатов Абдуалим Фермер хўжалигига қарашли 100 гектар пахта майдонининг 20 гектарига Би-58 препаратини гектарига 0.5л дан қўлланилганда 92% самара берди. Фермер хўжалик бошлиғи Соатов Абдусалом ака компаниямизга миннатдорчилик билдирди.

ifoda.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!