БОДОМ КУШАНДАСИГА ҚАРШИ САМАРАЛИ КУРАШИШ ВОСИТА ВА МУДДАТЛАРИ

Маълумки, Фаргона водийси вилоятларининг шахсий ва фермер хўжаликларида кўплаб бодом (Amygdalis communis L.) етиштирилади. Шуниси ҳам маълумки, бу маданий дарахтни нисбатан унча кўп бўлмаса-да, зараркунанда ва касалликлар шикастлайди. Водий шароитида бодом баргларини оддий ўргимчаккана, мевасини эса  бодом мевахўри зарарлайди. Касалликлардан  кучли бўлмасада, кластероспориоз ва септериоз зарарлайди. Биз бу ерда диққатингизни бодомларга асосий зарар келтирадиган бодом мевахўрига (Eurytoma samsonovi Vass) қаратмоқчи эдик, чунки назоратларимиздан маълум бўлишича, бу ҳашарот билан Фарғона вилоятининг жанубий туманларида ўртача 76,2 % дарахтлар зарарланган бўлиб, меваси 26,5 % га шикастланган. Айрим хўжаликлардаги бодом мевалари эса 50 % гача зарарланган.
Бодом мевахўри – бу чумолини эслатадиган парда қанотли хальцидлар оиласига мансуб ҳашаротдир. Танасининг узунлиги 4-6 мм келиб, қора тусда бўлади.
Ҳашарот бир йилда 1 авлод бериб ривожланади. У етук личинка шаклида бодом мағзининг ичида диапаузага кириб қишлаб чиқади. Февраль ойларида ғумбакка, мартда эса етук зотга айла- нади. Етук зот апрелнинг бошидан охиригача қаттиқ бўлган бодом пўстлоғида юмолоқ тешик ясаб, ташқарига чиқади. Бу ерда эркак (майда) ва урғочи (йирик) зотлари учрашиб, гуллаб мева тугунаклари хосил қилган бодомга якка-якка қилиб тухум қўяди. Яна 4—5 кундан кейин тухумдан очиб чиққан оёқсиз қуртлари данак мағзига қараб қаракатланади. Озиқланиш 2 ой мобайнида давом этади. Вояга етган қурт (личинка) тинч ҳолат (диапауза)га кириб қишлаб қолади. Зарарланган меванинг устки пўсти ёрил- май, қорайиб қотиб қолади. Улар қисман тўкилиб кетади, лекин асосий қисми дарахт устида қолиб кетади.

Зараркунанданинг яшаш жараёнини инобатга олган ҳолда, бодом мевахўрига қарши қуйидаги инсектицидларни турли ти- зимда синаб кўрдик. Бодом гуллаб довучча ҳосил қилганида: талстар, циперметрин ва циперфос дориларини бир ва икки марта сепиб ишлатдик.
Олинган натижалар шуни кўрсатдики, бир марта ўтказилган ишлов оқибатида мева зарарланиши 86,5 % га озайди; икки марта ишланганида эса – 97,5 % га. Шундай қилиб, бодом мевахўри тарқалиб, йилда сезиларли зарар етказаётган ерларда, илмий- асосланган муддатларда биз тавсия қиладиган дориларни ишла- тилса (талстар-0,4 л/га, циперметрин-0,2 л/га, циперфос-1,0 л/га), дарахт ҳосилини деярли тўлик саклаб қолса бўлади. Бундан ташқари, кеч кузда ёки эрта баҳорда, дарахт устида қотиб тўкилмай қолган қамда epra тўкилган бодом меваларини йиғиб ёқиб юбориш катта самара бериши мумкин.

Манба: “ЎСИМЛИКЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШДА ИЛҒОР ТАЖРИБА” – Ражаббой Очилович Очилов, Шомил Турсунович Хўжаев,
Дилмурод Набиевич Нурмухамедои

Дўстларингизга ҳам улашинг!