Брокколи карамидан фойдаланиш ва унинг биологик хусусиятлари

Брокколи карами гулкарам —Brassica botrytis subsp. Italica (Plenck) Liza тур хили ҳисобланади. (италия гулкарами.). Кўплаб ўстириладиган навлари Италии яшил сершох нав турига тегишлидир. Бошқа рангдаги бошчага эга нав турлари ҳам мавжуд, аммо улар кам таркалган.
Брокколи карами гулкарам каби бир йиллик ўсимлик. Унинг ватани жанубий Италия ҳисобланади. Брокколининг озуқавий органи сифатида гулкарам каби бошчасидан фойдаланилади. Аммо агар гулкарамда у кучли тармоқланган ва узвий ўралган тармок ва гулбанди этли ғунчалардан(йирик бошчаларда 2 мингтага якин шохчалар) иборат бўлса брокколидаги бошча шаклланган ва шаклланмаган гунчалардан ташкил топган бўлади.
Гулкарамдан фарқли равишда брокколи қўлтиқ куртакларидан ён томонларини ҳам олиш мумкин. Бунда ҳосилдорлик ошади ва ҳосил бериш даври ҳам узаяди.
Брокколи, гулкарам каби турли хил салатлар, суюқ таомлар, гарнирлар тайёрлаш учун фойдаланилади, қовурилган, кайнатилган, димланган ва парда тайёрланган шаклда берилади. Уни маринадлаш, музлатиш ва консервалаш мумкин. Унинг таъми гулкарам билан тақослаганда бироз аччиқлиги ва ўзига хос хуштаъмлиги билан фарқ қилади. У анча енгил ҳазм бўлиш хусусиятига эга. Брокколининг ёш барглари хам овқатга фойдаланилади ва таъми хамда туйимлилиги бўйича исмалоқдан колишмайди.
Брокколи бошча олгунга қадар 50-150 кун, уруғ олгунга қадар 200-240 кун вегетация даврини ўташи керак.
Кўчатсиз усулда ўстирилган брокколининг илдиз тизими — биринчи тартибли илдизга эга бўлиб, унда ўқилдиз тўлиқ ривожланади, кўчатли усулда эса иккинчи ва учинчи тартибли бир қанча илдизлардан иборат бўлиб, уларнинг ривожланиши кўчатсиз усулга нисбатан кучсизрок бўлади. Илдиз тизими чуқурликка ва ён тарафларга 40-50 смгача ўсади, бироқ унинг асосий қисми тупроқнинг юқори 25 см қатламида жойлашади.
Пояси (узаги) асосий шох 70-100 см баландликка етиб, тўпгулларни шакллантириш билан тугайди. Асосий поянинг барг қўлтиқдаридан ён томонларга этли новдалар тарқалади, барглари йирик, бандли, четлари текис бўлиб атрофлари бўйлаб тўлқинсимон букилган. Барг пластинкаси айрисимон шаклда бўлиб, унда оқроқ
яшил томирлари мавжуд, мум ғубор билан қопланган. Гуллари гулкарамга нисбатан йирикрок- Меваси қўзоқча. Уруғи гулкарамга нисбатан бир мунча майда, тук жигарранг ва жигарранг-қора рангда.
Брокколи – совукка бардош берадиган усимлик. Унинг усиши ва ривожланиши учун муътадил харорат 16-25°С. Усимлик қиска муддатда бўлган -7-10°С ҳароратга бардош беради. Баланд ҳароратда бошчалари тез ўсади ва бунда улар деярли мазали бўлмайди. Паст мусбат хдрорат бошча шаклланишини тезлаштиради ва бунда бошчага қадар шаклланадиган барглар сонини камайиши кузатилади.
Хдрорат канча юкори булса бундай барглар сони ҳам шунча кўп бўлади ва бунда бошчалар майда бўлиб, улар кўплаб барглар билан қопланган бўлади. Паст ҳароратда юкори ҳароратга нисбатан ён томонларнинг етилиши бир қанча эрта содир булади.
Брокколи, бошқа карам турлари каби узун кун усимликларига мансубдир ва ёруқлик интенсивлигига нисбатан талабчан эмас.
Ўсимликлар ёш даврида ёруглик интенсивлигига катта ёшдаги даврига нисбатан талабчан бўладилар. Брокколининг катта ёшдаги ўсимликлари сояга бироз бардош бера олади ва шунинг учун уни боғ катор ораларида етиштириш мумкин. Гулкарамдан фаркли равишда брокколи бошчасини соялатишга эҳдиёж йукдир.
Брокколи, карамнинг бошқа турлари каби – намсевар ўсимлик ва бошчалар шаклланиш даврида намлик етишмаслигини кўтара олмайди. Унта тупроқнинг намлиги 70-80% ЭКН ва ҳавонинг нисбий намлиги- 80-95% атрофида бўлиши мўътадилдир.
Брокколи гулкарамга нисбатан тупрок унумдорлигига кам талабчан бўлсада, азотга бўлган талаби юкорирок ва айникса вегетация даврининг охирида янада талабчан бўлади. Брокколининг мўл ҳосиллари юқори органик ва озуқавий моддаларга эга бўлган яхши ишлов берилган хам оғир ҳам ўртача қумоқ тупрокли ерларда ҳам олинади. Брокколи нордон тупрокли мухитларни ёктирмайди ва нейтрал ёки кучсиз ишқорли pH ни афзал кўради.
Шуни таъкидлаш керакки брокколи гулкарамга нисбатан бир қатор устунликларга эгадир. У паст ҳароратларга бир қанча бардошли, тупрок унумдорлигига кам талабчан ва хосили нисбатан тез пишадиган ўсимликдир. У озукавий моддаларнинг юқори
таркиби, узига хос таъм ва биологик фаоллиги билан фаркланади.

Манба: «ТАКРОРИЙ ЭКИН СИФАТИДА БРОККОЛИ ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ БУЙИЧА
ТАВСИЯНОМА» Муаллнфлар : М.А.Болтаев, Ш.И.Асатов

 

Сайтда имловий ёки услубий хатога кўзингиз тушдими? Хато жумлани белгиланг ва CTRL+ENTER босиш орқали бизга хабар беринг.