Четдан келтирилган молларни боқиш фойдалими? Бизнес режа!

Четдан келтирилган молларни нархи ўзимизнинг маҳаллий моллардан анча юқори. Кўпинча фермерлар фақат кредит маблагълари эвазига мол олиб кела олади, чунки бу жараён катта инвестициялар талаб этади. Лекин, уларни боқиш қанчалик фойдали? Қанча вақтда уларни олиб келган хўжаликлар кредитларни қайтара олади ва қолаверса, хўжаликдаги доимий харажатларни қоплай оладиларми? Ушбу саволларга қуйида жавоб беришга ҳаракат қиламиз.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон бозорига қорамолчилик маҳсулотларига бўлган талаб юқори ва аҳолининг ўсиши, унинг ижтимоий аҳволининг яхшиланиши ушбу талабнинг доимийлигини таъминлаши шубҳасиз. Демак, бизнеснинг асосий мезони, яъни маҳсулотга бўлган талаб мавжудлиги бундай фаолиятни бошлашга ёки давом эттиришга (ривожлантиришга) ундайди.

Иккинчи масала, гўшт ва сут ишлаб чиқариш жараёнларини рентабеллиги, ёхуд фойдалилиги. Айниқса, четдан олиб келинадиган қорамолларни парваришлаш қанчалик фойдали? Биз бу саволни сут йўналишидаги Голштин зотли сигирларда кўриб чиқсак.

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!