Фасол етиштириш усуллари

Фасол экиладиган майдонлар албатта унумдор бўлиши керак, шўрланган, ориқ, кислотали, енгил қумоқ тупроқлар унинг учллн мос эмас. Фасол органик ва минерал ў ғитларни кўп ўзлаштиради. Айниқса, калийли ўғитлар солиш ҳосилдорликни сезиларли даражада оширади. Кузда фасол экиладиган майдонларга 90-120 кг фосфорли ва 8-10 тонна гўнг солинади. Экиш билан бирга 30 кг азотли ўғит берилади. Нитрагинсиз экилса, албатта экиш билан яна 40-45 кг азотли ўғит берилади. Нитрагин билан экилса, кейинчалик азотли ўғит беришнинг ҳожати йўқ Фасол уруғлари асосан тупроқ ҳаророти 14-15°C дан юқори бўлганда экилади ёки уни такрорий экин сифатида экиш ҳам яхши натижа беради.
Тупроқда нам етарли бўлса, уруғлар такрорий экилганда 3-4 кунда, баҳорда экилгаллда 5-6 кунда униб чиқади. Қуёшли майдонларга экилиши маъқул, чунки қуёш тик тушиб турса, уруғ таркибида оқсил миқдори юқори бўълади.
Бу ў симлик учун қатор ораси ишлалладиган экинлар яхши ўтмишдош бўлади, чунки майдонлар бегона ў тлардалл тоза бўлади, ўсиш даврининг бошида бирмунча суст ривожланади.
Маккажўхори, бугдой, ғўза, картошка ва сабзавот экинлари яхши ўтмишдош бў лади. Фасол ўзи учун ёмон ўтмишдош ҳисобланади, айниқса, ҳашаротлари тупроқда кў плаб сақланиб қолади.
Экиш учун уруғлар йирик, соғлом ва уруғчилик талабларига жавоб бериши керак. Экишдан олдин уруғлар албатта нитрагин билан ишланиб экилиши керак, алллмо уруғ нитрагин билан ишланганда қуёш нурининг тик тушиб туришидан сақланади,
акс ҳолда ризобиум бактериялари нобуд бўлади. Нитрагинланган уруғлар ҳамиша тупроққа экилади.
Экиш меъёри майда уруғли фасолларда биТ оз камроқ 50-55 кг, йирик уруғли навларда 90-100 кг бир гектарга сарфтанади.
Уруғ сепилаётганда И метр узунликка 20-25 дона уруғ тушиши керак.
Экиш усули кенг қаторлаб 60 ёки 70 см кенгликда экилади, фасол қатор оралаИъи ишланадиган ўсимликлар турига киради.
Экиш чуқурлиги 4-5 см бўлиб, майда уруғлар нам етарли бўлган тллпроқларда 3-4 см, йирик уруғ лар 5-6 Силл чуқурликка ташланади. Фасол такрорий экин сифатида экилганда, албатта ҳавонинг юқори ҳарорати ҳисобга олиниб, 5-6 см чукурликка ташланади. Баъзи ҳолларда фасол унлғлари бир уяга 2 таданжойланади. Қатор
оралари 2 тадан, ўсимлик 10-15 см баландликка етганда биринчи культивация қилинади. Қатор оралари 2 марта ишланиб, ўғитлар берилади ва биринчи озиқлантириш биринчи учталик барглари ҳосил бўлганда, иккинчи озиқлантириш гуллаш фазасининг бошланғич даврида ўтказилади. Биринчи озиқлантиришда, албатта азотли ва фосфорли ўғит, иккинчисида фосфорли ва калийли ўғит бcрилади.
Суғориш ер ости сувларининг жойлашишига қараб белгиланади, грунт сувлари юза жойлашган майдонларда 4-5 марта, грунт сувлари чуқур жойлашган майдонларда 5-6 марта 800-900 мл миқдорда берилади.
Дуккаклари пишиши арафасида поянинг пастидан бошлаб барглари тўкила бошлайди.
Фасолни сабзавот экинлари билан аралаш қилиб экиш мумкин. Картошка, карам, лавлаги ва помидорларни 4 ёки 6 қаторидан сўнг икки қатор фасол экиш мумкин. Аммо уни пиёз ва селдерей билан аралаш экиб бўлмайди, чунки бу экинлар биологик жиҳатдан бир-бирига салбий таъсир кўрсатади