ҒОЗ ЖЎЖАЛАРИНИ БОҚИШ

Ғозлар мамлакатимизнинг деярли ҳамма ҳудудларида асосан гўшт етиштириш мақсадида урчитилади.
Ғоз жўжалари 75 кунлик бўлгунча жадал боқилиб, ўртача тирик вазни 4–5 кг га етганда гўштга топширилади. Ғоз болалари ҳам худди ўрдак болалар боқиладиган шароитларда асраб боқилади. Ёш ғозлар асраладиган хонанинг поли майда секцияларга бўлинади ва ҳар бир секцияга 150–200 тадан ғоз болалари қўйилади. Бунда хона полининг ҳар 1 м2 майдонига 10 тадан ғоз боласи тўғри келади. Ғоз болалари ҳам 20–30 кунлик бўлгунча махсус иситиладиган жўжахоналарда асралади. Сўнгра аста-секин ўтлоқларга чиқариб, кўк ўт билан озиқланишга ўргатилади. Ўстириш давомида паррандахонанинг иссиқлиги ғозлар 1 дан 5 кунликкача 28–18° ва 31 дан 75 кунликкача 16–14° бўлиши керак.
Ёш ғозларнинг тез ўсиб ривожланишини таъминлаш учун улар 30 кунлик бўлгунча кунига 6–7, 31 дан 45
кунликкача 4–5, 46 кунлигидан бошлаб кунига 3–4 марта озиқлантирилади. Озиқлантириш рациони ғозларнинг ўсишини ҳисобга олган ҳолда ҳар 10 кунга алоҳида тузилади.
Бунда 1 дан 5 кунлик ёшда: 10 г маккажўхори, 15 г барра кўкат ўт, 26 г қаймоғи олинган сут, 1 г гўшт ва суяк уни, 10 г пиширилган тухум, 1 г чиғаноқ берилади.
6 дан 10 кунликкача: 20 г маккажўхори, 35 г шоналаш фазасида ўрилган кўк беда, 15 г комбикорм, 2 г чигит кунжараси, 50 г қаймоғи олинган сут, 4 г гўшт ва суяк уни, 2 г чиғаноқ бериш лозим.
11 дан 20 кунликкача суткасига: 30 г маккажўхори, 50 г кўк беда, 35 г омихта ем, чигит кунжараси, 70 г қаймоғи олинган сут, 8 г гўшт ва суяк уни, 2 г чиғаноқ едириш керак,
21 дан 30 кунликка қадар: 40 г маккажўхори, 100 г кўк беда, 75 г омихта ем, 6 г чигит кунжараси, 90 г қаймоғи олинган сут, 10 г гўшт ва суяк уни, 3 г чиғаноқ едириш лозим.
31 дан 40 кунликкача: 75 г маккажўхори, 200 г барра беда, 100 г омихта ем, 15 г чигит кунжараси, 100 г қаймоғи олинган сут, 15 г гўшт ва суяк уни, 3 г чиғаноқ бериб ботрилиб,
90 кунлик бўлганида: 70 г маккажўхори, 600 г кўк беда, 80 г омихта ем, 40 г чигит кунжараси, 100 г қаймоғи олинган сут, 10 г гўшт ва суяк уни, 2 г чиғаноқ берила
бошлайди.

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!