ИНТЕНСИВ М-9 ПАЙВАНДТАГДАГИ ОЛМА БОҒЛАРИ УЧУН ЯНГИ МАХАЛЛИЙ ВА ИНТРОДУКЦИЯ ҚИЛИНГАН НАВЛАР

Меваларнинг сифатини белгиловчи кўрсаткичлардан бири уларнинг кимёвий таркибидир. Маълумки, қанд моддалари ва органик кислоталарнинг миқдори ва улар­нинг нисбати меванинг истеъмолбоплигини ва таъмини кўрсатади. Ўрганилаётган маҳаллий ва интродукция қилинган олма навлари пишиш муддатларига кура ёзги, эрта кузги, кузги ва қишки навларга ажратилган.

Тадқиқотлар олиб борилаётган ёзги олма навларида «Пер­венец Самарқанда» нави назорат сифатида олинган.

«Ойдин» нави «Золотое Грайма» навининг уруғларини экиш орқали ажратиб олинган. Нав муаллифлари: А.Г. Шре­дер, Е.А.Шредер (Акад. М.Мирзаев номидаги БУваВИТИ). Меваларнинг ўртача вазни 120—150 г, баландлиги 5,0 см, эни 6,5 см. Мевалар таркибидаги умумий қанд моддаси 12,0%, титрланган кислоталилик 1,0%, қурук моддалар 20,5 фоизни ташкил этди, пишиш муддати июль ойининг учинчи декадаси, мевалари узунчоқ-думалоқ шаклда, оч яшил рангли. Эти оч-яшил, тиғиз, серсув, ўзига хос хушбуй таъмга эга. Хона шароитида серсувлигини йукотмаган ҳолда 20—25 кун сақданади.

«Рустамий» нави Р.Симиренко x Румянка алмаатинская навларини чатиштириш орқали ажратиб олинган. Меваларининг ўртача вазни 120—135 г, баландлиги — 6,6 см, эни — 6,8 см, пишиш муддати август ойининг биринчи ўн кунлиги. Мевалар таркибидаги умумий қанд моддаси 11,6%, титрланган кислоталилик 1,0 қуруқ моддалар 20,4 фоизни ташкил этди. Эти оч рангли, ўртача тиғиз. Мевалари юмалок, бир текис, тук қизил рангда, ташиш ва сақлашга яроқли, дастурхонбоп нав.

«Мантет» навининг келиб чикиши Канада бўлиб, меваларининг ўртача вазни 70—80 г, баландлиги 5,0 см, эни 6,0 см. Мевалари таркибидаги умумий қанд моддаси 9,4%, титрланган кислоталилик 1,2 қуруқ моддалар 20,2 фоизни ташкил этди, пишиш муддати июнь ойининг ўрталари. Эти оч рангли, ўртача тиғиз, серсув, нордон-ширин таъмга эга, ташишга яроқли, яхши сақланувчан нав.

«Старк Эрлист» навининг келиб чикиши АҚШ давлати бўлиб, меваларнинг ўртача вазни 70—80 г, баландлиги 4,0 см, эни 5,5 см, пишиш муддати июнь ойининг охирлари, мевалар таркибидаги умумий қанд моддаси 10,6%, титр­ланган кислоталилик 1,0%, қуруқ моддалар 19,5 фоизни ташкил этди. Мевалари бир текис, япалок, думалок, сер­сув, ёзги олма навлари орасида эртапишарлиги, мазали таъми билан ажралиб туради.

Ўрганилаётган эрта кузги навлар учун «Ред Делишес» нави назорат сифатида олинди.

«Болажон» нави Китайка-51хЗолотое Грайма навларини чатиштириш орқали ажратиб олинган. Нав муаллифлари: А.Г.Шредер, Е.А.Шредер. Меваларнинг ўртача вазни 40-60 г, баландлиги 3,5 см, эни 4,5 см, меваларнинг пишиш муд­дати июль ойининг охири-август ойининг бошлари. Мева­лар таркибидаги умумий қанд моддаси 14,6%, титрланган кислоталилик 1,1%, қуруқ моддалар 21,0 фоизни ташкил этди. Мевалари тиниқ қизил рангли, эти оч сарғиш рангли, ўртача тиғиз, нордон-ширин таъмга эга, ташишга ва сақлашга яроқли, кайта ишлаш саноати учун яхши нав. Узок вақт сақланганда ҳам сифат белгиларини сақлаб қолади.

«Исроил» нави институт олимлари томонидан яратилган. Меваларининг пишиш муддати август ойининг ўрта­лари, мевалари йирик, юмалоқсимон, ўртача вазни 250— 300 г, баландлиги 7,5 см, эни 8,5 см. ни ташкил этади. Мевалари таркибидаги умумий қанд моддаси 16,6%, титр­ланган кислоталилик 1,1%, қуруқ моддалар 21,0 фоизни ташкил этди. Эти оқиш рангли, ўртача тиғиз, яхши сақланувчан нав.

«Вильямс Прайд» нави Украинадан келтирилган бўлиб, ташки куриниши жихатидан «Первенец Самарқанда» на- вига ўхшайди, аммо «Первенец Самарқанда» навидек ўзига хос хушбуй ҳидга эга эмас. Меваларининг пишиш муддати июнь ойининг охири, июль ойининг биринчи ўн кунли­ги, меваларининг ўртача вазни 100—110 г, баландлиги 4,5 см, эни 6,5 см. Мевалари таркибидаги умумий қанд модда­си 13,8%, титрланган кислоталилик 1,0%, қуруқ моддалар 20,0 фоизни ташкил этди. Эти оч саргиш рангли, серсув, хона шароитида 15—20 кун сақланади.

Пристин нави Украина давлатидан келтирилган бўлиб, ташки кўриниши билан бошқа навлардан ажралиб туради. Меваларининг пишиш муддати июль ойининг биринчи ўн кунлиги, меваларнинг ўртача вазни 140—160 г, баландли­ги 5,5 см, эни 6,5 см. Мевалар таркибидаги умумий қанд моддаси 13,7%, титрланган кислоталилик 1,1%, қуруқ мод­далар 20,1 фоизни ташкил этди. Мевалари рангдор, тўқ-кизгиш рангли, бироз ғубор билан қопланган, эти оч сарғиш, серсув, хона шароитида 18—20 кун сақланади.

«Ренора зимний» Украинадан келтирилган бўлиб, ме­валарнинг пишиш муддати август ойининг охири, мева­ларининг ўртача вазни 180—190 г, баландлиги 6,5 см, эни 7,5 см. Мевалари таркибидаги умумий қанд моддаси 14,9%, титрланган кислоталилик 1,3%, қуруқ моддалар 20,5 фоиз ташкил этди. Эти оч саргиш рангли, тиғиз, серсув, сақланувчан, ташишга яроқли нав.

«Либерти зимний» нави Украинадан келтирилган бўлиб, ташки кўриниши билан бошқа навлардан ажралиб туради. Меваларнинг пишиш муддати август ойининг ўрталари, меваларнинг ўртача вазни 130—150 г, баландлиги 6,5 см, эни 7,0 см. Мевалар таркибидаги умумий қанд моддаси 13,6%, титрланган кислоталилик 1,1%, қуруқ моддалар 20,0 фоизни ташкил этди. Мевалари рангдор, тўқ-қизил, бироз ғуборли, эти оч саргиш рангли, тиғиз, серсув, сақланувчан, ташишга яроқли нав.

Меваларининг пишиш муддатларини аниқлашда самарали ҳарорат йиғиндисини аниқлаш ҳам муҳим кўрсаткич­лардан биридир. Тошкент вилояти шароитида 2017 йил ҳисобида самарали ҳарорат йигиндиси ёзги навларда (829,0— 1936,80С), эрта кузги навларда (1043,9-2585,7°С), кузги навларда (2092,1—2638,0°С) ташкил этди.

Меваларининг сифати ва кимёвий таркибини ўрганиш бўйича олиб борилган тажрибаларнинг дастлабки натижалари шуни курсатдики, маҳаллий ва интродукция қилинган, пишиш муддатлари турлича булган олма навларидан ёзги олма навларида назоратга нисбатан маҳаллий «Ойдин», «Ру­стамий» навлари, интродукция қилинган навлар орасидан «Старк Эрлист» нави, эрта кузги олма навларида «Болажон», «Исроил», интродукция қилинган «Память Ясаула», «Вади- мовка», «Пристин» навлари, кузги олма навларида «Ренора зимний», «Либерти зимний» навлари меваларининг сифат курсаткичлари юқорилиги билан ажралиб чиқди.

Г.КАРАХОДЖАЕВА, Х.БОБОЕВА, катта  илмий ходимлар, (Акад. М.Мирзаев номли БУваВИТИ)

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!