Лимон навлари 1-мақола

Лимон  навлари  фақат  айримлари  хона  шароитида  ва  купчилиги иссиқхоналарда ўстирилади. Ўзбекистон иқлим шароитлари учун лимоннинг қуйидаги навларини тавсия этиш мумкин.

Мейер  лимони.  Бу  нав  лимон  ва  апельсиннинг  табиий  дурагайи ҳисобланади. Бу паст бўйли кичик тиканли ёки тикансиз дарахт. Барглари чўзиқ шаклда, барг бандларида унча катта бўлмаган қанотчалари мавжуд. Ҳосилга иккинчи-учинчи йил киришади. Мевалари турли шаклда: чўзиқроқ, юмалоқ ёки ноксимон, ўрта ва йирик, вазни80-100 г. Пўстлоғи юпқа, силлиқ, тўқ сариқ рангли, ўзига хос хушбўй ҳидли. Мағзи нозик, нордон шарбатга бой. Уруғи кам 6-10 дона. Меваларни сақланиш муддати узоқ эмас. Мевани ҳар йили ва мўлтугади. Мевалари октябрда етилади.

Ўзбекча  ҳосилдор”(Мейер  лимонининг  вегетатив  кўпайтириш  йўли билан  ҳосил  қилинган  насли).  Ўсимликнинг  морфологик  жиҳати  Мейер навидан деярли фарқ қилмайди. Паст бўйли кичик тиканли дарахт. Барглари чўзиқ  шаклда,  барг  бандларида  кичик  қанотчалари  мавжуд.  Мева  тугишга иккинчи-учинчи йили киришади. Мевалари турли шаклда: чўзиқ, юмалоқ ёки ноксимон, ўртача катталикда оғирлиги80-100 г. Пўстлоғи нозик, силлиқ, тўқ сариқ рангли, ўзига хос хушбўй ҳидли. Мағзи нозик, нордон шарбатга мўл.  Уруғи кам6-10 дона. Меваларининг сақланиш муддати узоқ эмас. Мевани ҳар йили мўл тугади. Мевалари октябр ойида етилади.

Ўзбекистон  тўнғичи”  (“Тиканчаларсиз”  лимонининг  вегетатив кўпайтириш  йўли  билан  ҳосил  қилинган  насли).  Нав  Р.Р.  Шредер  номли институтда  етиштирилган.  Дарахт  ўрта  бўйли,  шох-бутоғи  тарвақайлаган, тикансиз. Барглари ўртача катталикла, озроқ буралган. Мевалари чўзиқ шаклда, юқорисида кичик бўртиб чиққан жойи бор. Ўртача катталикда, оғирлиги80-100 г. Пўстлоғи нозик, зич, оч сариқ рангда. Мағзи серсув, нордон, яхши таъмли,  жуда ҳушбўй. Уруғи кам, 4-6 дона мевасининг сақланиши давомли. Хар йили ҳосилни мўл беради. Мевалари декабрь, январда етилади.

Мессен лимони”. Ҳақиқий лимонларга тегишли. Дарахти анча баланд бўйли, тарвақайлаган– пирамида шаклида, новдалари катта тиканли. Барглари  ўртача  катталикда  чўзоқ  шаклда.  Барг  бандларида  унча  катта  бўлмаган  қанотчалари  мавжуд.  Ҳосилга  учинчи  йили  киришади.  Мевалари  ўртача  ва йирик  катталикда,  оғирлиги100-120 гр,  чўзиқ  шаклда  унча  катта  бўлмаган бўртиб чиққан жойи бор. Пўстлоғи қалин зич оч сариқ рангда. Мағзи серсув, нордон,  яхши  таъмли,  жуда  хушбўй.  Уруғи  кам6-8 дона.  Меваларинингсақланиш муддати узоқ. Ҳар йили мўл мева тугади. Мевалари декабр, январ ойларида етилади.

Мақоланинг давоми бор…

Дўстларингизга ҳам улашинг!