Лимон навлари 3-мақола

«Майконский» нави. Бўйи ўртача(1,5 м), сербарг нав. Гуллари, кўпинча,

4-5 тадан тўп-тўп. Пўсти юпқа, ғадир-будур. Узунчоқмеваси ниҳоятда хушбўй. Мевасинингўртача  вазни130-140 гр,  йилига100 тадан  ортиқ  ҳосил  беради.  Йиллар ўтиб тувакни катталиги мевани кўп беришига олиб келади.

«Пандероза»нави. Бу дурагай нав(лимон помпельмус билан чатишган).

Ўтган асрнинг30-йилларида АҚШ дан келтирилган. У қисқа, йўғон шох ва

қаттиқ думалоқ тўқ яшил барги баҳор ва ёз ойларида қийғос гуллаши билан

бошқа лимонлардан фарқ қилади. Баъзан қаламча томир отаётган босқичда ҳам гуллашни  бошлаши  туфайли  унинг  ривожига  тўсқинлик  қилади.  Йирик  оқ гуллари, кўпинча попукка тўпланган бўлади. Гуллаш даврида янги новдалар

ўсишига имкон бериш учун ғунчаларнинг бир қисмини чилпиш лозим. Лимон 2  йилда ҳосилга киради. Меваси думалоқ ёки ноксимон, пўсти қалин(1 см.гача)  қийғос  гуллашига  қарамай,  одатда  ҳосили  кам  бўлади:  ўсимлик  кўплаб туганакларини  ташлаб  юборади.  Тўғри,  мевасининг  ҳажми  бошқа навларникидан  анча  йирик  бўлиб,  ўртача500-700  гр.  Мевасида  лимон  кислотаси деярли сезилмайди ҳам. Ранги оч яшил, уруғи кўп, 100 гр мағзида36  мг.дан ортиқ С витамини мавжуд. Мазкур нав узоқ вақт қийғос гуллаб туради.  У шохларини шаклга солишга кам эҳтиёж сезади. Қаламчасидан осон кўпаяди.

«Мир» нави. Бу Новогрузинский лимони ва сочинский апельсин навини

чатиштириб яратилган. Бўии1,8-2 м, майда оқ гуллари якка-якка жойлашади,

аммо  кўпинча5-7 таси  ғужумга  тўпланади.  Барча  гуллар  ҳосил  тугади  ва

шунинг учун ҳар бир ғужумдаги5 тагача мева осилиб туриши билан бошқа

навлардан фарқланади. Думалоқ юпқа пўстлоқли меваси ниҳоятда хушбўй. У3-4 йилда ҳосилга киради, мевасининг ўртача вазни250-300 гр.

«Лисбон» нави.  Бу  нав  Америкадан  келтирилган  бўлиб,  бўии  баланд,

сербарг, тикани кўпдир. Гуллари оқ, хушбўй. Юпқа пўстли узунчоқ  меваси120-150 гр, уруғсиз(ёки жуда кам). Йилига60 тагача мева беради.

Мазкур нав бир томондан паст ҳароратга чидамли бўлса, бошқа жиҳати

юқори ҳароратга, нам етишмаслигига бардош беради, ёруғликсевар.

«Вилла Франка» нави. Нав АҚШ да яратилган. Ўрта бўйли, сербарг,

шохлари пирамидасимон. Барглари йирик эмас, тухумсимон, гуллари майда.

Тиканлари  кам, 2-3  йилда  ҳосилга  киради.  Тухумсимон  меваси  ўртача

катталикда,  пўсти  деярли  силлиқ.  Меваси  жуда  мазали,  вазнинг  оғирлиги  ўртача150-500 гр.гача бўлади.

«Тошкент»  нави.  Ушбу»Тошкент»  ва»Юбилейний»  навларини

З.Фахриддинов яратган. Унинг бўйи ўртача, барглари тўқ яшил, гуллари майда.  Йилига икки марта(баҳор ва кузда) гуллайди. 2-3 йили ҳосилга киради, кичик меваси(80-90 гр)нинг пўсти юпқа, ранги зарғалдоқ. Ерга экилганда бўии1,5  метрдан3 м.гача, мева оғирлиги200 гр бўлади.

Мазкур нав ёруғсевар ва ҳаво намлигига талабчан. Кам ҳолларда шакл

бериш мумкин.

«Юбилейний» нави.  Бутаси  паст  бўйли,  одатда1,5 м.дан  ошмайди.

Барглари  тўқ  яшил,  йирик  ва  қалин.  Оқ  йирик  гуллари15 тагача  ғунчаси

ғужумга тўпланади, 2-3 йилда ҳосилга киради. Меваси чўзинчоқ, пўсти қалин,  ўртача вазни400-500 гр.