Мевали дарахтларни ўғитлаш бўйича тавсиялар

Барча ўсимликларнинг нормал тарзда ўсиши учун маълум турдаги кимѐвий элементлар талаб қилинади. Ўсимликлар ҳаѐт циклини тўлиқ босиб ўтиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ва бир бирининг ўрнини тўлиқ тўлдира олмайдиган 16та кимѐвий элемент мавжуд.

Вақт ўтиши билан, тупроқ ўз таркибидаги баъзи кимѐвий элементларни бутунлай йўқотади. Бошқалари эса мавсум давомида йўқолсада, аммо ерга тўкилган ѐки сийраклаштирилган мевалар, барглар ва буталанган шохлар қолдиқлари орқали яна тупроққа қайтадилар. Масалан, гектарига 30 тонна мева берувчи 14 йиллик шафтоли дарахтлари йилига тупроқдан 30.8 кг азот, 5 кг фосфор, 39 кг калий, 6.3 кг кальций ва 1.8 кг магний моддаларини бутунлай сўриб олади.

Ўғитлар икки катта гуруҳга бўлинади: органик ва но-органик. Органик ўғитлар ўсимликлар, ҳайвонлар ѐки табиий жараѐнлар натижасида вужудга келади. Но-органик ўғитлар эса сунъий ишлаб чиқарилади ва кўплаб манбъалар ѐрдамида шакллантирилади.

Тарихан, тижорат ва томорқа учун мўлжалланган боғлар тупроқлари барпо этилилишидан олдин ўғитлар билан тўйинтирилмаган. Кўчатлар ерга ўтказиб бўлингандан сўнг улар асосан азот (N) билан ўғитлантирилган. Сўнгги йилларда, кўчат экишдан аввал тупроқни ўрганиш ва органик ўғитлардан фойдаланиш даражаси ошди.

Ўғитлаш жараѐнида қуйидагилар ҳисобга олиниши зарур:

  •  Кўчат экиш вақтида ва биринчи мавсум давомида қандай чоралар кўрилиши зарур
  •  Иккинчи мавсумдан бошлаб дарахт тўлиқ етилгунга қадар қандай ўғитлар билан парваришланиши зурур
  • Азот (N) ўсимликларда танқислиги кўп учрайдиган кимѐвий озуқа ҳисобланади. Азот танқислигининг белгилари қуйидагилардир:
  •  Япроқлар оч яшил тус олиши
  •  Суст ривожланиш
  •  Баргларнинг майдалиги

Калий (K) тез йўқолувчан элемент бўлиб, ўсимлик танасидаги кўпгина реакцияларда муҳим ўрин тутади. Қумли тупроқлар бундан мустасно бўлиб, улардаги минерал тупроқларнинг таркибидаги калийнинг умумий кўрсаткичи юқори даражада бўлади. Калий танқислигининг белгилари қуйидагилардир:

 Чекланган ўсиш

 Оғир шароитларда новдалар нобуд бўлади

 Новда марказидаги барглар таъсирга учрайди, учи ва остки кисмидаги барглар эмас

 Япроқнинг чегаралари ва/ѐки томирлар ораси қуриши мумкин

 Япроқлар томирлари (веналари) атрофи ранги очаради

 Мевалар майдалашади; ўта даражада танқислик меванинг буришиб қолишига олиб келади.

 Барглар бужмайиши ѐки косасимон холатга келиш аломатлари сезилади

Фосфор (P) танқислиги тоғ ѐнбағирларида ва тоғда учрайдиган қизил тупроқдан ташқари ҳеч қаерда деярли сезилмайди. Фосфор тупроқ минераллари ѐки органик моддалар парчаланиши натижасида ҳосил бўлади ва бу модда ўсимликлар танасида серҳаракатдир. Сербарг ва доим яшил тусдаги дарахтларнинг япроқлари кеч ѐз даврига келиб фосфор танқислиги натижасида ҳира ва бронза (тўқ қизил)рангли тусга киради.

Мевали ўсимликларнинг ўсиши ва ҳосилдорлиги учун муҳим бўлган бшқа микроэлементлар ҳам мавжуд.

Улардаги танқислик белгилари мавсум сўнгида ўсимлик ўсиб унганда ѐки зарарланиб бўлгандан сўнг сезилиши мумкин.

Япроқлар учун мўлжалланган моддалар қатор элементлар танқислигини тўлдиришда самарали бўлиши мумкин. Бундай кимѐвий ўғитларни ѐзнинг бошланишидан то ярмигача сепиш яхши натижа беради ва йилига учдан тўрт маротабагача сепилиши талаб этилади. Қўлланиш даражаси ва сони маҳсулотнинг ўзига ҳос ҳусусиятларига ва танқислиги тўлдирилиши лозим бўлган микроэелемент даражасига боғлиқ бўлади.

БОР

Бўр моддаси ҳужайра деворлари тизимида, мева пайдо бўлишида ва данакларнинг ривожланишида катта роль ўйнайди. Шу билан бирга, протеин ва углевод метаболизими жараѐнида фаол иштирок этади.

Етитшмовчилик аъломатларини аниқлаш:

 Бор танқислиги мева касалликларига олиб келади,

 Олмаларда ички қатламнинг бузилиши ва ўта ѐрқин рангли меваларнинг эрта ерга узилиб тушишини кузатиш мумкин.

Керакли эслатмалар

  • Бўр танқислигини асосан ишқорга бой тупроқларда ѐки қумли дўнгликларда учратиш эҳтимоли катта. Бўр танқислиги қуруқ ҳаво шароитида ва юқори pH кўрсаткичли тупроқларда кўп учрайди.
Бўр танқислигига учраган олма меваси

КАЛЬЦИЙ

Кальций моддаси ҳужайра деворлари тизимида ҳаѐтий аҳамиятга эга бўлиб ўсимликлар танасида шакар ва крахмалнинг фаолиятида муҳим ўрин тутади.

Етитшмовчилик аъломатларини аниқлаш:

 Кальций моддасининг етишмаслиги одатда мева касалликлари шаклида юзага чиқади,

 Маълум турдаги олма турлари данакларининг нордон таъми ва Спартан олмаларининг ички емирилиши кальций моддасининг етишмаслиги билан боғлиқ,

 Бундай касалликларга ривожланаѐтган мева таркибида кальций етишмаслиги сабаб бўлади,

 Кальций тупроқ ва япроқларда етарли даражада мавжуд бўлиши кузатилсада, ўсимлик танасида ҳаракатсиз ҳолатида бўлиши сабабли, ривожланаѐтган мева ундан озуқа оломайди.

Нордон таъмли данак:

 Мева териси остидаги ҳужайраларнинг физиологик ҳолатининг бузилиши одатда меванинг гулкосасида жамланади,

 Бундай таъсир сезилган жойларда тўқималар қорайиб, қуруқ ва пўкак ҳолатда бўлади ва мазаси ҳам нордонлашади,

 Баъзи ҳолларда, симптомлар мева юзасида эмас балки мева териси остида кузатилади,

 Кам ҳосилли дарахтлардаги меваларнинг асосий қисми аччиқ данакли бўлади.

 Маълум шароитларда, нордон данак Делишиос, Идаред, Криспин, КортландЮ Эмпая, Хоникрисп ва бошқа олма турларида вужудга келиши мумкин.

 Ҳозирги вақтда нордон данакнинг янги ўсимликларга таъсирчанлик даражаси аниқланмаган,

 Йиғим терим вақтида данакнинг нордонлигини аниқлаш мушкул бўлсада, у меванинг сақланиш даврида ривожланиб меваларга катта зарар етказиши мумкин.

Кальций танқислиги:

  1. Рангсиз ва некроз аломатли ѐш япроқ (юқоридаги суръат)
  2. Жонсиз тўқималар билан қопланган вояга етган барг (пастки суръат)

ТЕМИР

Темир моддаси хлорофил ва қатор протеинларнинг шаклланишида, ўсимликнинг нафас олишида муҳим ҳисобланади.

Етитшмовчилик аъломатларини аниқлаш: 

  • Белгилари ҳудди марганец танқислиги сингари,
  • Одатда танқислик pH кўрсаткичи ва оҳак ҳажмининг юқори даражаси сабабли вужудга келади (оҳакли хлороз),
  • Белгилари биринчи галда ѐш япроқларда сезилади,
  • Япроқларнинг томирлари ораси сарғиш тус олади, аммо томирлар яшил рангни сақлаб қолади,
  • Кўп ҳолатларда бундай белгилар ўсимликларнинг бир қисмида содир бўлади,
  • Темир моддасининг танқислигининг олди олинмаса кўчатлар ҳалок бўлиши мумкин.

Эътибор беринг кимѐвий моддалар:

  • триазин (симазин атразин); мочевин (диурон, линурон), урацил (тербацил, бромацил); дихлобенил, паракват, флуазифоп-бутил, оксадиазон каби гербицидлар
  • ортиқча ҳажмдаги фосфор темир моддасини қабул қилишга тўсқинлик қилади.
  • Тупроқда ортиқча оҳак даражаси.

Тупроқ ва экиш шароитлари:

  • Карбонатга бой тупроқлар, минералли тупроқ pH > 6.5,
  • Ҳаддан ортиқча даражадаги фосфор, мис, рух ва марганец тақчилликка сабаб бўлади.
  • музлаган, нам ѐки қаттиқ тупроқ илдизнинг ривожланиши ва озуқаланишига салбий таъсир кўрсатади,
  • ботқоқлашиш,
  • тупроқнинг ѐмон нафас олиши.

Керакли эслатмалар

темир танқислиги билан боғлиқ бўлган омиллар оҳак даражаси юқори бўлган тупроқлар (юқори даражали pH), ва молибден, мис ѐки марганец каби микроэлементлар билан сезиларли тафовутни қамраб олади

МАГНИЙ

Магний хлорофилнинг ажралмас қисми бўлиб шакар ва ѐғ шакллантиришга ѐрдам беради. Магний хлорофил молекулалари таркибига киради, магний танқис бўлган дарахтларнинг япроқлари рангсиз ва қари бўлади. Япроқларни тахлил қилиш магнийга бўлган талабларга баҳо бериш имконятини яратади.

Етитшмовчилик аъломатларини аниқлаш:

o Магний дарахт танасида ҳаракатчан бўлади ва шу туфайли одатда тақчиллик, магнезиумнинг ривожланаѐтган тўқимасига кўчиши сабабли, аввал япроқларда намоѐн бўлади,

o Томирлар яшил тусни сақлаб турсада, уларнинг орасидаги барг тўқималари сарғиш тус олади,

o Жиддий тақчиллик барг учларининг қуриб қолишига олиб келади,

o Кейинроқ некротик доғлар вужудга келиб баргларнинг муддатидан аввал тўкилишига сабаб бўлади,

o Тақчиллик узоқ давом этса, дарахтда фақатгина саноқли рангсиз барглар сақланиб қолади, o Мева бевақт етилади, ҳаддан ташқари рангли ва етилмасдан аввал ерга тушади,

o Меваларнинг шаклланиш жараѐни чекланади.

Эътибор беринг

кимѐвий моддалар:

o Кимѐвий моддалар барг учларининг сариқ ва жигарранг тус олишини олдини олади,

o триазин(симазин, атразин); карбамид (diuron, linuron), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, паракуатинt, флуазифоп-бутиль ва охадиазон каби гербицидлар.

Механик:

o дарахт пўстлоғига зарар етказиш,

o баргларнинг куйиши ва илдизга жароҳат етказиш.

Тупроқ ва экиш шароитлари:

o ортиқча ҳажмдаги калий моддаси зарарли ҳисобланади,

o илдиз ўсишини чекловчи нам, қуруқ ѐки совуқ тупроқ шароитларида магний моддаси ҳажмининг камайиши кузатилади,

o ортиқча ҳажмдаги бўр ҳам баргнинг ички томирлари ва чеккаларини куйишига сабаб бўлади.

Керакли эслатмалар

Касаллик белгилари асосан ўсиш даври сўнггида ва нам келган мавсумларда яққол кўзга ташланади.

Магний танқислиги – уч босқичли доғ тушиш

МАРГАНЕЦ

Марганец фотосинтез ва хлорофил вужудга келиш жараѐнларида иштрок этади. Ушбу модда ўсимлик танасидаги ўсишни бошқарувчи механизмларни тарқатишда қатнашувчи энзимларни фаоллаштиришга ѐрдам беради.

Етитшмовчилик аъломатларини аниқлаш:

o тақчиллик ѐш барглардаги томир ораларининг сарғиш тусга киришига олиб келади,

o Барглар аста секин оч яшил ва томирлар атрофида тўқ яшил ранг тусга киради,

o Биринчи галда ривожланаѐтган ѐш баргларнинг учлари ѐрқин сариқ тусга киради,

o Томирлар яшил тусини сақлаб қолади ва тўқ яшил томирлар ва сариқ тусдаги ички томирлар орасидаги фарқ яққол сезилади,

o Танқислик узоқ давом этган тақдирда, барг тамоман оч сариқ тусга киради ва бевақт тўкилиши кузатилади.

Марганецнинг токсик ҳусусиятлари:

  • ▪ pH (pH 5.5 дан пастроқ) кўрсаткичи паст бўлган тупроқда марганецнинг токсик ҳусусиятлари юзага чиқади
  • ▪ бунда япроқларнинг учи ѐки чекка қисми жигарранг ѐки сарғиш доғлар билан қопланади, одатда қарироқ баргларда ривожланади,
  • ▪ жигарранг доғлар томир, банд ва япроқларда ривожланиши мумкин,
  • ▪ янги ўсимталарнинг пўстлоғи некротик бўлиб қизамиқ касаллигига мойиллкни
  • ривожлантиради,
  • ўсиш жараѐни тўхтайди.

Эътибор беринг

кимѐвий моддалар:

  • триазин(симазин, атразин); карбамид (diuron, linuron), урасил (тербасил, бромасил);
  • дихлобенил, паракуатин, флуазифоп-бутиль ва охадиазон каби гербицидлар,
  • Юқори ҳажмдаги фосфор кўрсаткичи,
  • марганец тақсил бўлган тупроқда ҳаддан ташқари кўп ҳамда учрайди.

Керакли эслатмалар

Марганец етишмаслиги мавсум бошида ҳаддан зиёд намлик шароитида пайдо бўлиши мумкин ва кейинчалик йўқолади. Тупроқнинг pH даражаси юқори бўлган ерларда, етишмаслик жуда кўп учрайди.

РУҲ

Рух ўсимликнинг эрта ўсишида ва уруғнинг шаклланишида муҳим ҳисобланади. Шу билан бирга хлорофил ва углеводлар ишлаб чиқаришда иштирок этади.

Етитшмовчилик аъломатларини аниқлаш: 

o рух ўсимлик ичида унчалик фаол эмас,

o Тақчиллик белгилари биринчи галда ѐш япроқларда сезилади,

o Ёш япроқларда доғлар пайдо бўлади ва томир ости хлорози сезилади,

o Мевали дарахтларнинг кечки босқичларида кичик ва узунчоқ япроқлар атиргул (розетта) шаклига киради.

o Натижада, рух танқислигида розетта ѐки кичик япроқ иборалари қўлланилади,

o Эрта барг тўкилиши қари барглар тушишидан бошланади.

Эътибор беринг

кимѐвий моддалар:

o триазин(симазин, атразин); карбамид (diuron, linuron), урасил (тербасил, бромасил); дихлобенил, гилфосат каби гербицидлар.

Хашоротлар:

сўрувчи хашоротлар (шира сўрувчи хашоротлар, саратон (Cicadellidae), бургалар, ўсимлик қўнғизлари)

Тупроқ ва экиш шароитлари:

o танқисликни ишқорга бой тупроқ ва унинг ошиқчалиги келтириб чиқаради,

o тупроқдаги кўрсаткичи pH > 7.0,

o табиий фосфатга бой ѐки фосфатга ҳаддан ташқари тўйинтирилган ўғитларни қўллаш рухнинг сўрилиш ва ҳаракат даражасини тушириб юборади,

o қўпол қумли тупроқ ҳосил бўлиши мумкин,

o азот ѐки темир моддаларини ортиқча қўллаш танқисликни келтириб чиқариши мумкин.

Об ҳаво:

o совуқ ѐки нам баҳор ҳавоси сабаб бўлиши мумкин, o тупроқнинг паст ҳарорати

Керакли эслатмалар

Рух етишмаслигини асосан pH даражаси юқори бўлган қумли тупроқларда кўриш мумкин. Кучли емирилган тепаликлар ҳам танқислик муаммосига дуч келиши мумкин. Фосфорнинг ортиқча қўлланилиши рух танқислиги муаммосини чуқурлаштириб юбориши мумкин.

Бошқа муҳим аҳамиятга эга бўлган фосфор, олтингугурт, мис, молибден ва хлор каби озуқавий моддаларнинг танқислиги меваларга сезиларди даражада таъсир қилмайди.

Материаллар учун манбъа: Crown copyright© http://www.omafra.gov.on.ca

Экиш жараёнида

Экиш жараѐнида тоғ олди ва асосан қизғиш тусли тупроқлар фосфорни яхши қабул қиладилар. Фосфор умуий ривожланишни яхшилайди. Тупроққа сепилганда, фосфор тупроққа жуда секин сингади. Экишдан олдинй қўллаш фосфорнинг тупроққа сингишида самарали бўлади. Экишдан олдинги парваришлаш 3 йилдан 10 йилгача давом этиши мумкин. Усуллардан бири бу қуйидагиларнинг бирини экиш чуқурчасига солинг ва илдизга бевосита таъсир қилмаслиги мақсадида 8 – 10 см тупроқ билан беркитинг:

  •  450 гр уч карра супер фосфат (0-45-0) – ўғит илдиз билан бевосита алоқага кириши мумкин эмас
  •  900 гр бир карра супер фосфат (0-25-0) – ўғит илдиз билан бевосита алоқага кириши мумкин эмас
  •  900 гр майда фосфат тоши*
  •  1.6 кг майдаланган суяк кукуни
  •  3 – 3.6 кг яхши компостланган/узоқ муддат сақланган ўғит*
  • * илдизлар куймаслиги учун ўғит маълум миқдорда тупроқ билан аралаштирилиб чуқурга солиниши мумкин.

Иккинчи усул дарахт экилганидан сўнг қўлланилади. Сўнг, юқорида кўриб чиқилган моддалардан бирини тенг миқдорда дарахт тагидаги тупроқ юзига солинади.

Биринчи йил

Биринчи йил, азот кичик ҳажмда — 42 – 28 грм— қўлланилади ва бу кўпгина тупроқ турларига мос тушади. Биринчи йил, ўғитларни янги ўсимликлар 10-15 см ўсгандан сўнг қўллаш мумкин. Ўғитларни 2 ѐки 3 ой фарқи билан қўллаш ҳавсиздир ва қуйида кўрсатилган ҳажмларга бўлиб қўлланг. Азотнинг илдиз зонасига етиб бориши учун суғориш зарур. Бунинг учун қуйидагилардан бирини қўлланг:

  •  56 – 110 гр 33-0-0
  •  1.3 кг компостланган қуѐн/товуқ ўғити
  •  3.4 кг қора мол ўғити
  • Азот одатда дарахтнинг ташқи барглар қатламига нисбатан қўлланилади аммо кичик дарахт танасидан бўлган масофа 15-20 см бўлиши шарт.
  • Иккинчи ва ундан кейинги йиллар
  • Изланишлар ѐзги ўғитлаш (Августдан Сентябрь ойининг ўрталаригача) кеч қишки ўғитлашга кўра (одатий) самаралироқ эканлигини кўрсатди.
  • Бир мавсумда азот 453 гр дан 1.8 кг гача бўлган ҳажмда қўлланилиши керак. Қуйида келтирилган ҳажмлар азотнинг 453 гр га тенг:
  •  1.3 кг – 33-0-0
  •  2.20 кг – 21-0-0
  •  3.2 кг – 16-16-16
  •  31 кг қора мол ўғити

Азот моддаси мавсум давомида суғоришдан сўнг қўлланилади. Кўпчилик тижорий боғлар йиғим терим тугаши билан ва сўнгги суғоришдан олдин ўғитлантирилади. Сув ўғитни тупроққа сингдиради ва илдизлар ундан озуқа оладилар, аммо кеч мавсум давридаўсимликларнинг ривожланиб ўсиши учун вақт қолмайди. (ортиқча ҳажмдаги азот олма меваларининг данаклари аччиқ таъмли бўлишига олиб келиши мумкин.) Қизил тусли тупроқларда ҳам азот дарахларни парваришлашда қўлланиши мумкин.

Фаол транспирация жараѐни кечаѐтган баргларга азот жуда зарур, шунинг учун азот кеч кузда, қишда ва эрта баҳорда қўлланиши мумки эмас. Ортиқча ҳажмдаги сув азот моддасини ювиб юборишини ѐдингизда тутинг. Нитратлар жуда фаол ва илдизга енгил сўрилиши туфайли дарахтлар уларни яхши ўзлаштирадилар.

Кўпгина ўғит турлари бозор ва дўконларда ҳарид қилиниши мумкин. Ушбу ўғитлар дарахтларни озиқлантиришда ва тупроқни соғлом ҳолатини таъминлашда зарур ҳисобланади.