Мойли зиғир тарифи ва уни етиштириш бўйича тавсиялар

Мойли зиғир муҳим техникавий экинлардан бири — поясидан тола, уруғидан қимматбаҳо мой олинади. Уруғи таркибида 30—47,8 % мой бор. Зиғир мойи техникада, лак, бўёқлар тайёрлашда, ленолеум, клёнка, ёмғир ўтмайдиган материаллар, шарлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Кунжараси таркибида 33,3 % оқсил ва бошқа тўйимли моддалар сақлайди. 100 кг кунжарасида 186 o.b. бор. Тўйимлилиги юқори. Пишиб етилмаган уруғлар таркибида заҳарли синил кислотаси бор. Бундай кунжараларни молларга қиздириб (димлаб) бериш керак. Зиғир пояларидан сифатли қоғоз тайёрланади, тола олинади. Сершох поялардан сифатсиз тола олинади. Поясидан толанинг чиқиши 10—13 %. Калта толалардан арқон ва дағал материаллар тайёрланади. Зиғир пояларииссиқ сақловчи восита сифатида фойдаланилиши мумкин. Унинг тўпони яхши озиқа. Мойли зиғир Ўзбекистон, Украина, Тожикистон ва Россиянинг айрим вилоятларида экилади. Аммо мойли зиғир толали зиғирга нисбатанкам экилади.

Мойли зиғир ҳосилдорлиги тупроқ-иқлим шароитларига кўра турлича. Ўзбекистоннинг лалмикор майдонларида уруғ ҳосили 4—5 с/га, шартли суғориладиган ерларда 16—20 с/га. Бу экин жуда қадим замонлардан буён Марказий Осиёда етиштирила бошланган (ғўзадан ҳам олдин). Ватани Ўрта денгиз соҳили ваОсиё. Дунёнинг ҳамма жойида учрайди, сифатли тола ва мой олинади.

Ботаник таърифи. Линасеаэ Л. оиласига мансуб бир йиллик ўтсимон ўсимлик. Илдизи ўқ илдиз, 1 —1,5 м чуқурликка кириб боради. Кунгабоқар ва махсарга нисбатан илдизлари кучсиз ривожланган, кўплаб ён шохлар ҳосил қилади. Зиғир илдизлари тупроқдан озиқа моддаларни секин ўзлаштиради.

Поясининг узунлиги лалмида 20—60 см, шартли суғориладиган ерларда 60—70 см. Поялари ингичка, шохланиши нав хусусиятларига боғлиқ. Ён шохлари кўпинча 4—8 та бўлади. Поя пўстларининг тагида луб толалар бор. Толанинг узунлиги зиғифояси бўйича, ён шохларининг кўп ёки камлигига боғлиқ бўлади. Ён шох бўлган жойда толалар узилади. Сифатли тола баланд бўйли толали зиғирдан олинади.

Барглари майда, банди йўқ, ингичка, ланцетсимон шаклда. Гуллари кўк, ҳаворанг,  бинафша рангда, бешта тожбарглари бор. Чиройли, тўпгули шингил, меваси беш уяли, думалоқ, кўсакча. Бир тупида 40—60 та кўсакча бўлади. Кўсакчалар пишганда тўкилиб кетмайди. Пишгандан кейин узоқ вақт давомида йиғиштирилмаса шохлари синади.

Уруғлари майда тухумсимон, ясси, учи бироз букилган, ялтироқ, жигарранг, баъзан оч қўнғир тусда. 1000 уруғ вазни 3—8 г, таркибида мой миқдори 32—47 %, яхшиланган навларда 47—50 %. Зиғир гуллари ўзидан ва четдан чангланади. Ҳаво қуруқ бўлса четдан, нам етарли бўлса ўзидан чангланади.

Биологик хусусиятлари. Мойли зиғир – иссиқликка талабчан эмас. Уруғлари 5 °С да уна бошлайди. Униб чиққандан гуллагунча ҳавонинг ҳарорати ўртача 15—17 °С, пишиш даврида 19—20 °С ни талаб қилади. Ёш майсалар —6 °С совуққа чидайди. Ўсув даврида 1600—1800 °С фаол ҳарорат талаб қилинади. Ўсув даврининг охирида зиғир иссиқликка талабчан бўлади. Бу даврда ҳароратнинг етишмаслиги ҳосилнинг камайишига олиб келади. Униб чиқишда ҳаво ҳарорати паст бўлса, униб чиқиши камаяди. Мойли зиғирнинг ўсув даври толали зиғирникига нисбатан қисқа. Узун кунли ўсимлик. Ёруғликка талабчан. Серқуёш, ёруғ кунларда уруғ таркибида мой ва оқсил миқдори кўп бўлади. Шимолий минтақаларда навлар кечпишар бослади. Ривожланишнинг турли фазаларида ташқи отртилларга талаб ҳам турлича бўлади. Мойли зиғир қурғоқчиликка чидамли ҳамда намга талабчан. Илдизлари толали зиғирникига нисбатан чуқур кириб боради.

Тупроққа талабчан. Соз, зич, тошлоқ, шоср, оғир тупроқларда ҳосили пасайиб кетади. Лалми минтақада оч бўз, тўқ бўз, тоғли минтақада чимли бўз тупроқлар мойли зиғир ўстириш учун қулай бўлади. Зиғир экилган далалар ўтлардан тоза бўлиши лозим. У секин ривожлангани учун бегона ўтлар қисиб қўяди. Зиғир ғунчалашни бошлагунча тез ўсади. Гуллаш даврига келиб бўйи 60—70 см га етади. Ўсимлик майсалари яшил, пояси тик туради, гуллари кўк. Уруғи эртапишар. Ўсув даври 72—77 кун.

Навлари. Бахмалский—2 нави Давлат реестрига киритилган. Мойли зиг6ирни сувликда ва лалмикорликда етиштириш технологиясининг хусусиятлари. Мойли зигсир  ўтмишдошларга талабчан. Қатор оралари ишланадиган, бегона ўтлардан тоза, далани унумдор қолдирадиган остмишдошлардан кейин жойлаштирилиши лозим. Мойли зиғир кунгабоқардан кейин жойлаштирилиши тавсия этилмайди. Қатор оралари ишланадиган, бегона ўтлардан тоза майдонларга экилмаса ўт босади, сийраклашади, нимжон бўлади.

Зиғир маккажўхори, полиз, дуккакли дон экинлардан кейин экилса, яхши натижа беради. Зиғирм карамгттллилардан кейин экиш ярамайди. Карамгуллилар экилган далага 6—7 йилдан кейин зиғир экиш мумкин. Қўриқ ерларга экиш яхши натижа беради. Буғдой, арпадан кейин ўт босади. Зиғир экилган майдонга 6—7 йилдан кейин қайта экиш мумкин. Касаллик ва зараркунандалар кўпайиб кетади. Ўғитлаш. Мойли зиғир озиқа моддаларга талабчан, айниқса, маъданли ўғитларга. Маъданли ўғитлар зиғир ҳосилдорлилигини 22—63 % оширади. Зиғир экиладиган майдонларга 10—15 т/га чириган госнг солинади.

Маъданли ўғитлар Н3040, П5060, К40_50 кг/га берилади. Фосфорликалийли ўғитларнинг ҳаммаси ерни ҳайдаш олдидан, азотли ўғитлар билан бирга ёки баҳорда озиқлантириш сифатида берилади. Лалмикорликдаўғитлар жуда эрта тупроқда нам бор пайтда берилади. Ўсув даври қисқа, илдизи суст ривожланган, шунинг учун ўғитлаш жуда муҳим. Ерни ишлаш. Зиғир экиладиган майдонлар 22-25 см чуқурликда ҳайдалади. Дон экинларидан кейин дала чуқур шудгор қилинади. Кузда чуқур шудгор қилиш, ерни баҳорда ҳайдашга нисбатан ҳосилдорликни 22 % оширади.

Лалмикорликда қор тўплаш, зичлаш катта аҳамиятга эга. Эрта баҳорда ≪зиг-заг≫ бороналар билан бороналанса, нам яхши сақланади. Бороналашдан кейин 5—6 см чуқурликда культивация қилиниб, мола босилади.

Экиш. Уруғлар тозаланиб, сараланиб, кимёвий моддалар билан ишланади. Молибден 300 г/с, деразол 300 г/с меъёрда уруғларга махсус ПСШ—5, ПС—10А машиналарида ишлов берилади. Уруғлар зарпечак уруғларидан тозаланган бўтиши лозим. Зиғир баҳорда буғдой ва арпадан кейин экилади. Эрта экиш ижобий натижа беради. Эрта экилса, касаллик ва зараркунандалар билан кам зарарланади, намликдан яхши фойдаланилади, юқори ҳосил  беради.

Лалми ерларда февраль охири март бошида экилганда ҳосил 6,3 с/га, март ўртасида экилганда 5,6 с/га, апрелнинг биринчи осн кунлигида 3,4 с/га ҳосил олинган. Зигсир тор қаторлаб СЗЛ—3,6, СЗУ—3,6 дон ва о4 уруғи экишга мўлжалланган сеялкаларида экилади.

Экиш меъёри адирда 16—18 кг/га, тоғ олдида 20—22 кг, тоғли минтақада 25—30 кг/га. Суғориладиган ерларда 40—50 кг/га. Уруғлар 4—6 см чуқурликка ташланади. Тупроқ енгил, қуруқ бўлса, уруғлар 6 см чуқурликка ташланади. Нам, ҳарорат етарли бўлса, уруғлар 6—12 кундан кейин униб чиқади. Униб чиқмай қатқалоқ бўлса, боронабосилади. Зиғир дастлабки 20—25 кунда суст ўсади. Бегона ўтлар тез ўсиб тупроқдаги нам ва озиқа моддаларни тез ўзлаштириб олади. Дала бегона ўтлардан 2—3 марта тозаланади. Гулларни ҳосил қилгунча бегона ўтлар йўқ қилиниши зарур. Бегона ўтлардан бўтакўз, қушқўнмас, ажриқ, ундов, какра, буғдойиқ ва бошқалар учрайди. Зиғир ўсув даврининг бошида фосфорли ўғитларга, арчалаш ва гуллаш фазаларида азотли ўғитларга, гуллаш ва ғунчалаш даврларида калийли ўғитларга талабчан бўлади. Экишда ўғитланмаган бўлса, ўғитлар тупроққа аралаштирилиб, самолётларда сепилади. Ўғит тупроқ билан қўшилиб сепилганда ўсимликни куйдирмайди. Ҳосилни йиғиш. Зиғир уруғлари пишгандан сўнг, кўсакчалар сарғайиб, барглар сўлийди, пояларида ўзгариш бўлмайди, кўсакчалари очилиб кетмайди. Ҳосил К—5 м, Кейс комбайнларида ўриб-янчиб олинади.

Манба: «Ўсимликшинослик» R.O. ОРИПОВ, N.X. ХАЛИЛОВ