Нашатир спиртини томорқада қандай қўлланиш мумкин?

Нашатир спирти (аммиак) дорихоналарда сотилади ва нархи ҳам унчалик қиммат эмас, ундан ташқари томорқада қўлланиш нуқтаи назаридан жуда кўп жиҳатдан фойдали воситадир.

Қуйида бир деҳқоннинг ўз тажрибасидан келиб чиқиб нашатир спиртини томорқада қўлланилишига оид берган тавсиялари берилмоқда.

Ширага қарши нашатир спиртини қўллаш

Томорқада шира катта душман бўлиб, у бизни экинларимизни нобуд қилади ва натижада ҳосил олиш имкониятимизни йўққа чиқаради. Бундай бўлмаслиги учун ширадан нашатир ёрдамида қутилишимиз мумкин. 2 қошиқ нашатир спиртини бир пақир сувда аралаштириб, унга 50 гр майдаланган кир совун қўшамиз. Ҳосил бўлган қоришмани аралаштириб, экинларга сепиб чиқамиз. Аммиак тез учувчан модда бўлганлиги туфайли, аралашма тайёрланган заҳоти, ҳиди учмасидан дарров қўлланилиши лозим. Пульвезатордан сепганда йирик томчилар билан сепиладиган режимда сепинг. Йўқса аммиакнинг учувчанлиги ҳисобига аралашма экинга кичик миқдорда тегиши зараркунандадан қутулиш учун наф бермаслиги мумкин.

Фақат бир манбада ширага қарши курашишда аммиакни самараси анча паст деб таъкидланмоқда. Шуни ҳам диққатга олинг.

56725b785-4212789-562412023-03695ig.jpg (56 KB)

1-расм. Ширага қарши нашатир спиртини қўллаш

Сабзи ва пиёз пашшаларига қарши нашатир спирти

Бу ҳашоратлар ҳосилга биз йиғиб олмасимиздан олдин зиён бериш мумкин. Шолғом, сабзи, пиёз бу зараркунандалардан зарар кўриши мумкин. Ундай бўлмаслиги учун эгатларга махсус аралашмани қуйиб чиқамиз: 10 л сувга 1 ош қошиқ нашатир спирти. Аралашмани қуйиб чиққандан кейин ерни юмшатиб чиқиш лозим.

1577410-4111005ko4521365985p951753i789652-132012ya.jpg (172 KB)

2-расм. Сабзи пашшасига қарши нашатир спиртини қўллаш

Бузоқбошига қарши нашатир спирти

Бу зараркунанда ердаги илдизчаларни ейди, уруғларни йўқ қилади, илдизмеваларига зарар етказади. Унга қарши яхши восита: 10 мл нашатирни 10 л сувда аралаштирамиз ва аралашмани экинларга қуйиб чиқамиз. Шу билан бузоқбошидан экинларни ҳимоя қиламиз.

prodam7895410-kapu4517845styanka-medv78545210edka-ph87954621oto-61445212716.jpg (53 KB)

3-расм. Бузоқбошига қарши нашатир спиртини қўллаш

Нашатир спиртини чумолиларга қарши қўллаш

Нашатир спирти уйдан чумолиларни ҳайдаш учун жуда яхши воситадир. Бир вақтлар бизни уйимизда чумолилар кўпайиб кетган эди. Улардан қутилиш учун менга нашатир ёрдам берган эди. Мен 1 л сувда 100 мл нашатир спиртини аралаштириб, бу аралашма билан поллларни, мебель ва деворларни артиб чиқдим. Ундан кейин уйни шамоллатиш мақсадида эшик, деразаларни очиб қўйиб ташқарига чиқиб кетдим. Кечки пайтгача уйдаги ҳид учиб кетди, шу билан бирга чумолилар ҳам йўқ бўлди.

Чивин ва майда пашшаларга қарши нашатир спирти

Албатта чивин ва майда пашшаларга қарши кураршишда нашатир спирти энг идеал восита эмас, чунки ҳиди ўткир, аммо жуда самаралидир. Агар далаҳовлида чивинларга қарши восита топилмай қолса, аммо сизда нашатир спирти мавжуд бўлса, нашатир спирти ва сувни тенг миқдорда аралаштириб, баданингизни очиқ жойларига суртинг. Шунингдек бу аралашма чивин чаққандан кейин пайдо бўладиган оғриққа қарши яхши ёрдам беради.

Юқорида айтиб ўтилган мақсадларда нашатир спиртини қўлланиш мумкин.

Эслатма!

Нашатир спирти 10% ли концентрациядаги аммиакнинг сувдаги аралашмаси ҳисобланади. Аммиакнинг юқори даражадаги концентрацияси соғлиқ учун хавфлидир, чунки у заҳарли моддадир. Аммиак жуда тез буғланади ва унинг буғларидан ҳатто кўр бўлиб қолиш ҳам мумкин. Гарчи нашатир спиртида аммиак концентрацияси жуда юқори бўлмаса ҳам уни қўлланишда диққатли бўлинг. Нашатир спиртли аралашма билан ишлов берганда маска, респиратор қўлланинг.

Яна бир нарса: баъзи маълумотларда нашатир спиртининг деҳқончиликда қўлланилиши экинга, туроққа катта зарар бериши ҳақида айтилмоқда. У ерда айтилишича, нашатир спирти тупроқ таркибини ўзгаришига, яъни нордонлик даражасини ўзгаришига, чувалчанг ва тупроқдаги бошқа фойдали организмларнинг қирилишига олиб келиши мумкин экан.

Ҳурматли деҳқонлар, интернет манбаларида бу борада жуда кўп маълумотлар бор. Буларнинг қайси бири тўғрилигини аниқ билиш мушкул баъзан. Биз сизларга нашатир спиртини қўлланиш борасидаги салбий ва ижобий қарашларни акс эттирган маълумотларни беришга ҳаракат қилдик. Шунинг учун нашатир спиртини томорқада қўлланиш ёки қўлланмасликка, қўлланадиган бўлсангиз қай усулда қўлланишга сиз қарор берасиз!

Манба: dehqon.uz

1. sadoezh.ru

2. webferma.com

3. remkasam.ru

4. atmagro.ru

5. дачаудачи.рф

6.  www.youtube.com/watch?v=4wi3Y-a-y7Y

7.  www.youtube.com/watch?v=7v4AHliVJNU

Дўстларингизга ҳам улашинг!