Нукусда асал кўргазма-савдо байрами ўтказилади

НУКУС, Қорақалпоғистон (Turon24) – 15-30 ноябрь кунлари Нукус шаҳрининг марказий деҳқон бозорида “Асал байрами” бўлиб ўтади.

Кўргазма-савдо шаклида ташкил этилаётган тадбирда Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида асаларичилик билан шуғулланувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этади.

Тадбир якунида иштирокчиларга 1-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “Асал байрами”нинг якуний босқичига йўлланма берилади.

“Асал байрами” кўргазма-савдоси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Асаларичилар уюшмаси, “Алоқа” банк АТБ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ташкил этилмоқда. Ҳозир тадбирни ўтказиш бўйича ташкилий ишлар олиб борилмоқда.