Ўзбекистонда боқилган туяқушларга хорижда улкан талаб бор

Ўзбекистонда ўзининг илғор инновацион ғоялари билан тилга тушган ёш тадбиркор Иброҳим Исроилов бугун Туркия Республикасининг етакчи ишбилармонлари орасида ҳам танилиб бормоқда. Унинг «Straus-house» лойиҳаси Туркиянинг обрўли тадбиркорларидан бири Искандар Бужик Пошшони жуда қизиқтирди ва у Иброҳим Исроиловни асосий савдо мажмуасига таклиф қилиб, истиқболдаги режалар хусусида суҳбатлашди.

Искандар Пошшо  Туркия Республикасидаги энг йирик текстиль фабрикалари тармоғига эга бўлиб унинг дўконлари сони 1700 дан ортиқни ташкил қилади. Туркиялик тадбиркор асосан туяқуш териси ва патларига мижоз бўлиш истагини билдирган ҳамда томонлар ўзаро келишувга эришганлар.

Иброҳим Исроилов туяқуш гўштига БААда ҳам мижозлар борлигини таъкидларкан, Ўзбекистонда боқилган туяқушни бутун дунёга экспорт қилиш истагидаги бу ҳаракатлар фақатгина дастлабки қадамлар эканлигини билдирди. Искандар Пошшо унинг  фикрларига қўшилиб, ўзи ҳам элликдан ортиқ мамлакатлар билан савдо алоқаларини йўлга қўйганини айтди ва ёрдамини аямаслигини таъкидлади. Искандар Пошшо Истанбул шаҳрида яқин дўсти борлигини, у дўсти 5 юлдузли ресторан ва меҳмонхоналар тизимига эга эканлигини ва айнан Йеткин Йилмаз бу маҳсулотга муносиб мижоз бўла олишини маълум қилди.

Йеткин Йилмаз билан алоқага чиқилгач, у ўзбекистонлик тадбиркорлар жамоасини Истанбулдаги нуфузли ресторанларидан бирига таклиф қилди. Суҳбат чоғида у туяқуш гўштига бўлган талаб кундан-кунга ортиб бораётгани ва аксарият олийнасаб сайёҳлар айнан туяқуш гўшти билан таом истеъмол қилишаётгани ҳақида сўзлади. «Бунга сабаб туяқуш гўштининг биринчи навбатда парҳез таом эканлиги ва инсон иммунитетига фойдали эканлигида»,- деди.

– Ўзбекистонда туяқуш етиштириш билан шуғулланар экансиз. Бизда ҳозирда экспорт талабига жавоб берадиган туяқуш гўшти етишмовчилиги бор. Агар сиз экспорт талабини қондира оладиган, сифатли туяқуш гўштини Туркия Республикасига етказиб берсангиз, биз фақатгина сиз билан шартнома имзолашга тайёрмиз, дея таъкидлади Йеткин Йилмаз.

– Ҳа, албатта, бизнинг туяқушларимизга бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда, аммо биз ҳозир кўпчилик юртдошларимиз билан биргаликда туяқуш гўштини оммавий тарзда етиштиришга киришганмиз ва насиб қилса нафақат Яқин Шарқ давлатларига, балки бутун дунёга ўз туяқушларимизни етказиб берамиз ва бу соҳада энг илғор кўрсаткичларни забт этамиз -, деди Иброҳим Исроилов.

«Straus-house» ўз олдига юртимизни туяқуш маҳсулотлари экспорти бўйича етакчи ўринларга олиб чиқишни мақсад қилган.

Бизнинг бош офисимиз манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани 11-мавзе, 26-уй

Мўлжал: «MegaPlanet» савдо маркази

Сайт: http://www.straushouse.uz

Agro-Olam.uz веб сайти STRAUS HOUSE компаниясининг расмий ҳамкорлигини олиб ўз иш фаолиятини юритмоқда. Агар сизда ҳам туяқуш етиштириш бизнесига бўлган қизиқиш уйғонган бўлса ҳозироқ биз билан боғланинг тел: (+99894) 121-88-00 (+99894) 542-72-11

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!