Сут соғиш аппаратини ишга тайёрлаш

Ташқи кўрикдан ўтказилиб, резина найчалар ва шлангларни уланган жойлари кузатилади ва аппарат ишга туширилиб, ҳаво сўрилган-сўрилмагани текшириб кўрилади;
пульсаторнинг иши ва пульсациялар сони текширилади, лозим бўлса, конуссимон винт ёрдамида ростланади.
Сут соғиш қурилмаларини ишлатиш сут соғиш аппаратлари ва қурилма ускуналарига даврий хизмат кўрсатиш, магистрал вакуум ўтказгичларни тозалаш, мойлаш, ҳамда сут
соғиш аппаратларида учраган камчиликларни йўқотишдан иборат.
Соғиш аппаратлари ҳафтасига бар марта қисмларга ажратилади, илиқ ювиш эритмаларида ювилади ва сув билан чайилади.
Соғиш тугалланиши билан соғиш аппаратлари олдин совуқ сувда, сўнгра эса қайноқ сувда ювилади ва ювиш-дезинфекциялаш воситаларидан фойдаланилади.
Сут соғиш ускуналари ҳамда сутчилик асбоб-ускуналарини қўлда ёки ярим автоматик тарзда ювиш учун 5% ли эритма, циркуляцияли ювиш учун эса 0,25% ли эритма ишлатилади. 0,5% ли 100 л эритма тайёрлаш учун 500 г порошок; 0,25% ли 100 л эритма тайёрлаш учун 250 г порошок ишлатиш керак.
Ювиш ва дезинфекциялаш эритмалари қурилма барча системаларини тўлдиришга етарли миқдорда (кўчма сут соғиш аппарати учун 8-10 л) бевосита ишлатиш олдидан
тайёрланади.
 

Манба: «СУТДОР ҚОРАМОЛЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ» Тузувчи: Қ.Ж. Шакиров – Тошкент давлат аграр университети Ипакчилик ва тутчилик факультети, “Умумий зоотехника” кафедраси доценти, қ.х.ф.д

Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ.