БИЗНЕС РЕЖА: Қора молларни семизликга боқадиган ердамчи хужалик ташкил этиш

       Диққат!!! Қуйида берилган бизнес режадаги нархлар ва ҳиссоб-китоблар 2002-йилга тегишли.

 1.      КИРИШ КИСМИ

 

«_______» дехкон хужалиги лойихасининг бизнес-режаси, катта кора молларни сукимга бокадиган ердамчи хужалик ташкил этиб, сифатли  гушт етиштириш фаолиятини амалга ошириш учун, тижорат банклари ресурслари хисобидан кичик ва урта бизнес субъектларини  кредитлаш механизми оркали молиялаштириш натижасида, халкимизни тоза ва сифатли гушт билан таъминлаш хамда ахолини ушбу махсулотларга булган эхтиёжини янада кондириш ва муътадил етиштиришни ташкиллаштиришни  асослаш максадида такдим этилмокда.

«_______» дехкон хужалиги _______  туман хокимлигидан  19.03.2002 йил  Х-_____ реестрга асосан руйхатдан утган.

2.ЛОЙИХАНИНГ АСОСИЙ МАКСАДИ ВА ЙУНАЛИШЛАРИ.

 

«_______» дехкон хужалиги катта кора молларни семизликга бокадиган ердамчи хужалик ташкил этиб, тоза ва сифатли гушт етиштирш фаолиятини амалга оширишдан максади халкимизни тоза ва сифатли  махсулотлари билан таъминлаш ва ахолини ушбу махсулотларга эхтиёжларини янада кондиришдан иборат.

Лойиханинг умумий киймати 2254640 (икки милион икки юзиэллик турт минг олти юзи кирк) сумни ташкил этади. Шундан 254640 (икки юзи эллик турт минг олти юзи кирк) сум хужалик хисобидан ажратилади. Кредитни кайтарилиши 2 йилга хар йили уртача 26 фоизга режалаштирилмокда. Лойиха ташаббускорининг асосий максади 6 бош кора мол сотиб олиб, сукимга бокиб, гушт етиштириш мулжалланмокда.. Ушбу махсулотлар бозорида вужудга келган шароит, яъни арзон нархдаги, юкори сифатли кишлок хужалиги махсулотларига гушт етиштиршда талабнинг катталиги, бундай карорни кабул килишга асос булди.

Ушбу лойихани амалга ошириш, вилоятимизнинг ички истеъмол бозорини, юкори сифатли, нархи арзон, махаллий етиштиришнинг махсулотлари билан тулдириш, лойихани ижобий  амалга оширилиши натижасида олинадиган фойдани эса, ишлаб чикаришни кенгайтиришга йуналтиришга ички имконият яратиб беради.

3.ЛОЙИХАНИНГ МАКСАДИ.

Ушбу лойихани амалга оширишдан максад, кредит хисобидан сотиб олинадиган кора мол сотиб олиб, гушт махсулотларини етиштиришни ташкиллаштиришни асослашдир. Етиштириладиган гушт  махсулотларини асосан, лойиха ташаббускориринг асосий иш фаолияти булган тоза ва сифатли гуштларни етиштиришга хом-аше сифатида фойдаланиш.

Лойиха ташаббускорининг, лойихани амалга оширишдан максади куйидаги сабабларга кура:

– махсулот таннархининг юкори эмаслигига нисбатан капитал харажатларнинг тезда узини коплай олишлиги,

– хом- ашени етказиб берувчилар ва тайер махсулотларни сотувчи каналларнинг ташкиллаштирлиганлиги ва етарли даражада тажрибага эга эканлигидан, лойиханинг максадга мувофиклигини курсатади.

Хом-ашени етказиб берувчилар ва етиштириладиган тайер махсулотларнинг потенциал харидорлари билан лойиха ташаббускорининг  уртасида, ушбу лойиха буйича олиб борилган музокаралар, уларнинг лойиха буйича хамкорлик килишга  жуда катта кизикиши ва истаги борлигини курсатди. Худудий кулай жойлашганлиги, хамда етиштириладиган тайер махсулотлар харид бозорининг кенглиги сабабли, лойихани амалга ошириш учун жуда яхши имконият яратилади.

4.БОЗОР ВА МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ.

Кашкадаре вилояти  худуди, гушт махсулотлари етиштиришга мослашган ва асосий етиштирувчилар ширкат хужаликлар, чорвачилик билан шугулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар, фермер хужаликлари ва ахолидир.

Шунинг учун вилоятимизда  ички ва ташки истеъмол бозорларининг талабига, сифати жихатидан тулик жавоб берадиган гушт махсулотларини етиштиришни купайтириш билан ишлаб чикаришни муътадил ташкил этиш, максадга мувофик булади.

«_______» дехкон хужалигининг ракобатга кучлилиги томони, биринчи навбатда бозордаги талабнинг узгаришига тезда мослашиш хусусиятининг умумийлиги билан белгиланади. Юкорида кайд этилган хусусиятга кура, амалга ошириладиган лойиханинг, биринчи навбатда, тушаетган талабга караб, етиштириладиган махсулотлар ассортименти ва номенклатурасини киска муддат ичида узгартириш, мослаштириш, махсулотларни етиштиришда, ички харажатларининг пастлиги, ракобатга бардош бериш имкониятига эга булишини кафолатлайди.

5.СОТИШ ПРОГРАММАСИ

 

Ташкил этиладиган ердамчи хужаликда кора молларни сукимга бокиб гушт  етиштириш,  вилоятимизда ва бошка вилоятлар худудида жойлашган истеъмолчилар билан тугридан-тугри тузилган шартномалар асосида амалга оширилади.

Сотиш программаси стратегияси, етиштирилган махсулотларнинг сифати, турига булган талабни хамма вакт урганиш, бозор шароитини узгаришига тезда мослашиш, хамда, юкорида кайд этилган фикрлардан келиб чиккан холда, тайер махсулотга нархнинг тез мослашувчи тактикаси белгиланади.

 

6.ЛОЙИХА НАРХИ.

Лойиханинг умумий нархи 2254640 сумни ташкил этади. Шундан асосий капиталнинг киймати 1895000 сумни ташкил этади.Айланма капитал учун  359640 сумни ташкил этади.Кредитни кайтариш учун  уз автомобилини такдим этади.

Лойихани амалга ошириш учун, лойиха ташаббускори томонидан, банкдан,  2 000 000 сум микдорида карз маблаглари хисобидан 6 бош кора мол ва ем хашак сотиб  олиш режалаштирилган.

Шундан: – 8600000 сум – асосий капиталга

– 1400000 сум – айланма капиталга

2.1 таблицада, лойиха  нархи аник курсатилган. 

Лойиханинг умумий нархи

 Жадвал 6.1.

Уз хисобидан (сум) Банк кредити (сум) Умумий микдори (сум)
1. Жой учун ижара туловлари 245000 0 245000
2. Кора мол 0 1 650 000 1 650 000
3. Ем 9640 350 000 359640
  4. ЖАМИ: 254640 2 000 000 2 254 640

 

Шуни таъкидлаб утиш керакки, бир циклда  кора молларни семиртириш учун  комбикорм харажати  1438560 сумни ташкил этади.

 

  Лойихада хисоб-китоблар учун кабул килинган кредит шартлари

  1. Кредит микдори –2 000 000 сум
  2. Кайтариш муддати – 2 йил.
  3. Имтиез даври – 0 ой
  4. Йиллик фоиз ставкаси – 26 %
  5. Кредитни епиш – ярим йиллик бадаллар билан кайтариш.

 

7.ИШЛАБ ЧИКАРИШ ПРОГРАММАСИ

 Ишлаб чикариш режаси.

 Ишлаб чикариш режаси ва етиштириладиган махсулотлар номенклатураси, кредит хисобидан сотиб олинадиган емдан келиб чиккан холда тузилди.

Бизнинг максадимизга кура 6 та кора мол , 250 кгдан, 275000 сумдан хар биттаси учун. Бунинг учун лойиха ташаббускори шартнома тузган.(Шартномалар илова килинади) Бунинг учун,  хар бир кора мол гуштнинг тирик вазни 60 % тини ташкил килса,  унда 150 кгни ташкил килади. Бундан куриниб турибдики 1 кг гуштнинг таннархи 1833 сумдан тушади.

Бокиш усули уч мавсумга булинади.

  1. Бошлангич мавсум –30 кун
  2. Уртача мавсум — 40 кун
  3. Охирги мавсум —  20 кун

Бошлангич ва уртача  мавсумда  кора молни бокиш  салгина енгил ем бериш билан утади, охирги мавсумда кейин купайтириб  борилади.

Кора молни семиртириш учун куйидаги ем махсулотларидан фойдаланилади.

1.Омухта ем.

  1. Сомон.
  2. Шрот.
  3. Шелуха
  4. Яшил утлар

Кора мол  сотиб олинганидан сунг, сукимга бокиш муддати  3 ойни,  яъни      90 кунни ташкил этади. Ем бериш микдори хар бир кора молга бир кунда 9 шартли улчов бирлигини ташкил этади,  Молнинг юкорида кайд килинган рационга кура бокишда, кабул килинган нормативларга кура,  бир кунда семириши 0,85 кг тирик вазнни ташкил этади.

  1. 9* 90= 810 шартли улчов бирлиги
  2. 0,85*90=76 кг умумий вазни.

 

Бир кунда молларга бериладиган ем рационининг хисоб-китоблар учун кабул килинган шартли улчов бирлиги сумдаги микдорини аниклаймиз.

 

Жадвал 7.1.

 

Ем микдори % хисобида Нархи1 кг Шартли улчов бирлиги
1 Омухта ем 60 60 36
2 Сомон 10 20 2
3 Шрот 20 70 1,4
4 Шелуха 10 50 5
5 ЖАМИ: 100 44,4

 

Шартли улчов бирлиги сумдаги микдори 44,4 сумни ташкил килади.

 

8.ТРАНСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ

Лойихани амалга оширишда ем-хашаклар олиб келиш учун, лойиха ташаббускори    бир циклда 50000 сум микдорида харажат килинади.

 

Ташкилий режа

Лойихани амалга оширишдан, янги 3 иш урни яратилади. Фирма маъмуриятининг иш хакидаги  харажатлари, фирманинг бошка фаолиятидан копланади. 

Иш хаки фонди

Табл.4.3

Штат номи Штатлар сони Штат оклади Бир ойлик иш хаки Йиллик  оклад
1. Мол бокар 1 9070 9070 108840
2. Ветеринар 1 4535 4535 54420
3. Коровул 1 4535 4535 54420
Всего 18140 217680
40% отчисление 7256 87072
ИТОГО 25396 304752

 

Бир циклни харажатлари тулик курсатилган.

 

 

Жадвал 7.2

Харажатлар номи Сони Нархи Суммаси
1 Кора мол 6 275000 1650000
2 Ем 8100 44,4 1359640
3 ЖАМИ: 2009640

 

Умумий харажатлар йилига туртта циклга 8038560 сумни ташкил этади. Бошка харажатлар умумий харажатлар суммасининг 2% тенг деб олсак ,унда           1 циклнинг бошка харажатлар микдори 160771,2 сумни ташкил этади.

Хар 1 кг гуштга  бошка харажатлар 11 сумга тенг булади.

 

 

Солик туловлари ва чегирмалар.

 «_______» дехкон хужалиги (Узбекистон Республикаси соликлар кодексининг 58 пунктига) асосан   соликдан озод.

9.МОЛИЯВИЙ РЕЖА

 

Агар биринчи циклда тирик вазни 76 кг ни ташкил килса , кора молнинг умумий огирлиги охирги даврга келиб 326 кг ни ташкил этади. Бундан суйишдан чикиш тирик вазндан 60% гуштни ташкил этса 195,6 кг булади, хамда .калла-пойча, терисини кушимча  сотилади. 1 кг мол гуштини сотиш нархи 2000 сумни ташкил этади.

Бир циклда лойиха ташаббускори томонидан  1173,6 кг, бир йилда 46944 кг гушт етиштирилади.

 

Кейинги жадвалга  биз янада очикрок куриб чикамиз.

 

Фойда биринчи цикл учун

Жадвал  8.1

Сотиладиган махсулотлар номи Микдори Донаси Нархи Суммаси
1 Гушт Кг 1173,6 2000 2347200
2 Териси Дона 6 25000 150000
3 Калла пойчаси Комп. 6 10000 60000
  ЖАМИ       2557200

 

Йилига умумий даромад  турт цикл учун 10228800 сумни ташкил килди.

Банк кредитини  фоизи билан кайтариш  схемаси.

 

Жадвал  8.2

Кайтариш даври Кредит суммаси Кредит фоизи 26% Кредитни кайтариш суммаси Умумий

Тулов суммаси

1 0 йил 2000000
2 1 йил 1 ярмида 2000000 260000 500000 760000
3 1 йил 2 ярмида 1500000 195000 500000 695000
4 2 йил 1 ярмида 1000000 130000 500000 630000
5 2 йил 2 ярмида 500000 65000 500000 565000
  ЖАМИ Х 650000 2000000 2650000

 

Шу   тартибда боскичма-боскич  кредит  суммаси кайтарилиши  кузда тутилади. 

Молиявий   режа  схемаси

Жадвал  8.3

Курсаткичлар номи 1 йилликда (сум) 2 йилликда (сум) Жами
1 Пул тушуми 10228800 10228800 20457600
2 Харажатлар 8038560 8038560 16077120
3 Даромад 2190240 2190240 4380480
4 Кредитнинг фоизи 455000 195000 650000
5 Кайтариладиган кредит суммаси 1000000 1000000 10000000
6 Иш хаки фонди 304752 304752 609504
7 Транспорт харажати 200000 200000 600000
8 Бошка харажатлар 160771,2 160771,2 321542,4
9 Соф фойда 69716,8 329716,8 399433,6

 

 

2  йил даврда  хужалик 399433,6 сум соф фойда билан чикади.

 

10.ХУЛОСА.

Ушбу лойихани такдим этишдан олдин, лойиха ташаббускори томонидан, вилоятимиз, республикамиздаги гушт ва мол бозорлари ахволи урганилди ва  лойихани амалга оширишда таъсир курсатадиган хамма факторларни эътиборга олиб, чукур тахлил этилди.

Келтирилган молиявий курсаткичлар натижалари, хамда мол ва гушт бозорларидаги нархларнинг урганилиб,  ички бозордаги шароитни ва мумкин булган хатарлар ва бошка факторларни эътиборга олиб килинган тахлил натижасида лойихани амалга оширишда, лойиха ташаббускори томонидан курсатилган барча тадбирларнинг самаралилиги ва хаетийлиги тугрисида хулосага килинади.

Ушбу лойихани амалга оширилиши, лойиха ташаббускори фикрини хаетга татбик этишга,хамда Республикамизда олиб борилаетган иктисодий ислохатларга уз улушини кушишга имкон яратилади.

М У Н Д А Р И Ж А.

  1. КИРИШ КИСМИ. 
  1. ЛОЙИХАНИНГ АСОСИЙ МАКСАДИ ВА ЙУНАЛИШЛАРИ. 
  1. ЛОЙИХАНИНГ МАКСАДИ. 
  1. БОЗОР ВА МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИ.
  1. СОТИШ ПРОГРАММАСИ
  1. ЛОЙИХА НАРХИ.
  1. ИШЛАБ ЧИКАРИШ ПРОГРАММАСИ
  1. МОЛИЯВИЙ РЕЖА
  1. ХУЛОСА.