ҚУЁНЛАР КОКЦИДИОЗ (ЭЙМЕРИОЗИ) ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

16

ҚУЁНЛАР КОКЦИДИОЗ (ЭЙМЕРИОЗИ) ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ

Ўзбекистоннинг иқтисодиётини ривожлантиришда чорвачилик муҳим ўрин тутади.  Мустақил Республикамиз халқини чорвачилик маҳсулотлари (гўшт, сут, ёғ) ва саноатни хом ашьё билан таъминлаш ҳукуматимиз олдида турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг ажралмас қисми бўлган қишлоқ хўжалигининг ривожланиши халқимиз фаровонлигини таъминлашда алоҳида ўрин тутади. Бу борада мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг қишлоқ хўжалигида туб ислоҳотларни ўтказишда собитқадамлик билан олиб бораётган сиёсати қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришда бош омил бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги дастурида “Қишлоқ хўжалигини модернизасия қилиш ва жадал ривожлантириш” бандидақишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчил ривожлантириш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш”  тамойилда ўз аксини топган.

Уларга амал қилинган ҳолда Ўзбекистон халқ хўжалигининг барча тармоқлари сингари чорвачиликнинг ҳам ҳамма соҳаларини ривожлантиришга, чорва маҳсулотларини кўпроқ етиштириш, уларнинг сифатини яхшилаш ва таннархини арзонлаштиришга катта эътибор қаратилган. Худди шу боисдан ҳам ҳукуматимиз қишлоқ хўжалигининг барча тармоқларини бирдай ривожлантириш учун зарур бўлган ҳамма чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бу эса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кўплаб етиштиришга, халқимизнинг озиқ-овқат маҳсулотларига, саноатнинг хомашёга бўлган талабини тўлиқ таъмин эта оладиган даражага етказиш имкониятини беради. Маълумки гўшт, сут, жун, тухум ва бошқа чорва маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш учун чорва моллари ҳар хил касалликлардан асраш, шунингдек, уларнинг сонини кўпайтириш муҳим аҳамият касб этади.

Сўнги йилларда чорвачиликда амалга оширилиб келаётган ислоҳотлардан бири  шахсий агроферма хўжаликларни ривожлантиришдан иборатдир. Аммо чорва моллари бош сонини кўпайтиришда ва уларнинг маҳсулдорлигини оширишда барча яратилаётган имкониятлардан ташқари уларга тўсқинлик қилувчи омиллар ҳам мавжуд. Улар жумласига қишлоқ хўжалик ҳайвонлари орасида барча ҳудудларда учраб турадиган турли паразитар касалликлар ҳам киради. Ушбу касалликлар хўжаликларга маълум даражада иқтисодий зарар келтиради. Касалликка дучор бўлган ҳайвонларда гўшт, сут, ёғ, жун маҳсулотлари миқдорини ва сифатини пасайиши, гўшт маҳсулоти учун ёки мажбурий сўйилган ҳайвонларда зарарланган органлар (жигар, ўпкалар, ошқозон, ичаклар ва ҳ.к.) ҳатто барча гўшт маҳсулотини яроқсиз ҳолга келиши, касалликга дучор бўлган ҳайвонларни даволаш муложаларига сарф қилинадиган харажатлар, даволаш мумкин бўлмаганларини нобуд бўлиши хўжаликларга паразитар касалликлар томонидан келтириладиган катта иқтисодий зарарни кўрсатади.

Юқоридагиларнинг барчаси агроферма рахбарлари ва ветеринария мутахассисларидан паразитар касалликларни мукаммал ўрганишни, турли тоифадаги чорвачилик хўжаликлари қорамоғидаги барча ҳайвон турларини паразитар касалликларнинг қўзғатувчиларидан  муҳофаза қила билишини талаб қилади.

ҚУЁНЛАР КОКЦИДИОЗ (ЭЙМЕРИОЗИ)

ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ.

 

Кокцидиоз (эймериоз)лар–қуёнларда, асосан ёш қуёнларда кузатиладиган Coccidiida туркумининг Eimeriinae оиласига мансуб бир хужайрали содда паразитлар — кокцидия (эймерия)лар чакирадиган инвазион касаллик булиб, клиник жихатдан холсизланиш (карахтланиш), кучли, айрим ҳолда кон аралаш ич кетиши билан тавсифланади.

Кокцидиоз (эймериоз)лар қуёнчилик хўжаликларига катта иқтисодий зарар етказади. Бу хўжаликларда қуёнлар бир кеча кундузда тамоман қирилиб кетиш холлари кўзатилиши мумкин.

Қузғатувчининг ривожланиши.

Қўзғатувчининг қуён организмида ривожланиш босқичи эндоген босқич деб аталади. Eimeriinaeкенжа оиласи вакилларининг эндоген босқичи ўзига хос бўлиб, бир тур ҳайвон организмида ривожланади ҳамда у моноксен ривожланиш дейилади.

Ташқи муҳитда маълум шароитларда – етарли ҳарорат, намлик ва кислород бўлганида, ривожланишнинг экзоген босқичи амалга ошади. Спорогония ёкиспоролатсиябосқичлари натижасидаоосисталардаспоросисталарваспорозоитларшаклланади. Eimeriinaeкенжаоиласивакиллари чақирадиган касалликларэймериозёкикоксидиоздебаталади.

Ҳар бир тур хайвонда 4-5, хатто 15-20 турга мансуб эймериялар ассоциацияси учрайди, улар асосан ичакларда ва жигарда паразитлик қилади. Уларнинг оосиста (тухум)лари овал, юмалок, элипс шаклида, сарғиш рангли ёки қунғир тусда ва турли катталикда бўлади.

Қуёнлар кокцидияларнинг оосисталарини сув ёки озиқа орқали юқтиради. Оосисталар жуда кичик бўлади. Қуёнларда паразитлик қилувчи эймерия оосисталари узунлиги 12 мкм дан 35 мкм га етади (1-расм,(В)). Ҳар бир оосистада 4 тадан споробласт (споросиста) бор. Ҳар қайси споросиста ичида эса 2 тадан ингичка чувалчангсимон ҳаракатчан спорозоитлар бўлади. Озиқ ёки сув билан ичакка тушган оосисталар ва споросисталар қобиғи емирилиб, спорозоитлар ичак бўшлиғига чиқади. Спорозоитлар фаол ҳаракатланиб, ичак, жигар, ошқозон ости бези ҳўжайраларига қириб олади ва озиқланиб ўсувчи босқич – трофозоитларга айланади. Трофозоитлар тез ўсиб йириклашади. Уларнинг ядроси кўп марта кетма-кет бўлиниб, кўпядроли шизонтларни ҳосил қилади. Шундан сўнг шизонтлар бўлиниб, кўп сонли (32 тагача) мерозоитларни ҳосил қилади. Кўп марта бўлиниш орқали жинссиз кўпайиш шизогония дейилади. Шизогония натижасида ҳосил бўлган мерозоитлар ичак бўшлиғига чиқиб, қўшни ҳужайраларга кириб олади ва жинссиз кўпайиш яна такрорланади. Шизогония натижасида

 

 

 

 

 

паразитлар сони кескин кўпайиб кетади. Жинссиз кўпайиш 4–5 марта такрорланганидан сўнг мерозоитлардан жинсий ҳужайралар (гаметалар) ҳосил бўла бошлайди.

А                                                                          Б

В

1-расм.  А-кокцидиянинг умумий тузилиши. Б-кокцидияни микроскопдаги кўриниши. В- кокцидияни ички тузилиш схемаси.

 Бу қуйидагича содир бўлади. Ҳужайраларга кириб олган мерозоитлар жинсий ҳўжайралар (гаметалар)ни ҳосил қилувчи гамонтларга айланади. Гамонтлардан бир қисми (макрогамонтлар) бўлинмасдан ўсиб етилади ва макрогамета (тухум)ни ҳосил қилади. Иккинчи қисми (микрогамонтлар) ўсиб етилганидан сўнг ядро ва ситоплазмаси кўп марта бўлиниб, жуда кўп сонли майда микрогаметаларни ҳосил қилади. Улар танаси чўзиқ бўлиб, иккита узун хивчини ёрдамида фаол ҳаракат қилади. Микрогаметалардан бири тухум ҳўжайраси ичига кириб, унинг ядроси билан қўшилиши натижасидауруғланиш содир бўлади.

2- расм.Эимериа медианинг ривожланиш босқичи: 1 – спорозоид; 2–4 – биринчи ва кейинги генератсия шизонтларнинг ривожланиши; 5 – мерозоитлар; 6 – микрогаметанларнинг ривожланиши; 6 а – макрогаметаларнинг ривожланиши; 7 – микрогаметалар; 8 – зигота (оосисталар); 9 – қуён организмидан чиққан, спорага ўралмаган оосиста; 10–12 – спорогония.

Зигота икки қаватли мустаҳкам қобиқ ҳосил қилиб, оосистага айланади. Оосистанинг бундан кейинги ривожланиши организмдан ташқарида боради. Ташқи муҳитда оосиста ядроси икки марта бўлинади, ҳар қайси ядро бўлаги ситоплазма билан ўралиб, тўртта споробластлар ҳосил бўлади. Қаттиқ пўст билан ўралган споробластлар споралар ёки споросисталар дейилади. Ҳар бир споранинг ядроси яна бўлиниб, иккита спорозоитни ҳосил қилади. Оосистаана шу даврда инвазион қобилиятга эга бўлади. Шундай қилиб, ҳар бир инвазион оосистадан      4 тадан споралар ва ҳар қайси спорада 2 тадан спорозоитлар бўлади. Инвазион оосиста ҳайвонларнинг ичагига тушганида, споралардан ва оосисталардан спорозоитлар чиқади ҳамда ривожланиш яна қайтадан бошланади. (2-расм).

3-расм. Кокцидиянинг табиатда тарқалиш схемаси.

КЛИНИК БЕЛГИЛАРИ.

Касалликнинг умумий белгилари — холсизланиш, ориклаш, камконлик, ошкозон-ичак фаолиятининг бузилиши (ичкетиш) билан кечади.

Кокцидиоз куёнларнинг ичаклари,жигарёки ҳap иккала органини бирданига зарарлашимумкин.Касаллик қуёнларнинг инвазияланган даражасигакўрашиддатли ёки сурункали кечади. Унинг белгилариҳамма вақт аниқ кўринмайди. Касалликнинг бошланишида хайвоннинг иштаҳаси пасаяди, дармонсизланади,ичнкетади. Ич кетиши ич қотиши билан алмашинуви мумкин. Куёнларнинг ичакларида газ тупланади, ичак пардалари йуғонлашади, қовуқ сийдик билан тўлади, қорни катталашади, қуён тез-тез сийганлигидан, унингорқа томони, орқа оёқлари ифлосланади, кўринадиган шиллиқ пардалари оқаради, қуён ориқлайди, охири ўлади. Шиддатли кўринишда кечганда касалликнинг белгилари аниқ кўринади ва у уч-олти кун (камдан-кам икки-уч ҳафта) давом этади. Сурункали кўринишда кечганда касаллик уч ойгача чузилиши мумкин. Қуёнлар жуда орқлаб кетиб, 70% ҳалок бўлади.

Кокцидиозлар катта ёшдаги қуёнларда енгил суранкали утади, улар қўшимча паразит ташувчилар бўлиб қолади. Ёш қуёнчаларнинг иштаҳаси йўқолади, ўсиш ва ривожланиши сустлашади.

ПАТОЛОГОАНАТОМИК ЎЗГАРИШЛАР.

Унчалик характерли бўлмайди. Қуён ичакларининг, айниқса, 12 бармоқли ичакнинг кенгайиб кетганлиги, унинг деворининг қалинлашганлиги, ичакнинг газ билан тўлганлиги, шиллиқ парданинг оқарганлиги ва шиллиқ модда билан тўпланганлиги ҳамда нуқтасимон кўринишда қон қуйилганлиги кўринади. Касаллик сурункали ўтганда ичак шиллиқ пардаси кулранг тусда бўлиб, унда жуда кўп сариқ дони катталигидаги тугунчалар борлиги аниқланади. Жигар жуда ҳам катталашади, унинг устки томонида кулранг ёки оқ тугарак шаклидаги жароҳатлар бўлади, ўт йуллари кенгаяди.

ТАШХИС.

Касалланган қуёнлар қорнининг шишиб кетиши, тез-тез сийиши, ичи кетиши ва патологоанатомик ўзгаришларига қараб аниқланади. Аниқ диагноз қўйиш учун касалланган куённинг тезаги намуналарини Фюллеборн усулида текшириб ёки ичакнинг яллиғланган кисмидан олинган намунани Дарлинг усули билан текшириб оосисталарни топишга асосланади.  Хўжаликнинг эпизоотик ҳолати, хайвонларнинг ёши, йил мавсуми буйича маълумотлар хам эътиборга олинади.

ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКА.

Касаллик юзага келганда қуйидаги услуб-воситалардан фойдаланилади: куёнларнинг эймериозларини даволашда байкоксни (2,5%) 4 мл/л сувга, интеркоксни хам мл/л сувга кушиб 2-3 кун эркин ичириш, ёки касалланган қуёнларга имисан 2,5% , ампровет 25% тайинланиб, орада 3 кунлик танаффус билан ҳар бири 5 кундан давом этадиган икки босқичда толтрокс 2.5% билан уйгунлаштирилади. Таркибида кокцидиостатик моддаси мавжуд премикслар емга аралаштириб берилганида даволаш самарадорлиги янада ошади.

Кокцидиозларга қарши турли даволовчи ва профилактик дорилар емга кушиб бериладиган «концентрат», «кушимчалар» тавсия этилади. Касалликни олдини олиш учун куёнхона тоза-озода сакланиши, қуруқ булиши, яйратиш майдончалари ҳам курук, гунгдан тозаланган булишини таъминлаш, носоғлом хўжаликларда профилактик воситалардан мунтазам фойдаланиш зарур.

Кокцидиоз билан касалланган қуёнларни углеводлар бой бўлган озиқа бериб боққанда у тезроқ соғайиши мумкин.

ПРОФИЛАКТИКАСИ ВА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ.

Кокциднознинголдиниолишучун қуёнчилик хўжаликлари баланд ва қуруқ жойлардаташкилэтилиши ҳамда қуёнлар алоҳида-алоҳида хоналарда боқилиши керак. Бухоналардаахлаттўпланмаслигиучунуларнинг поли ғалвирсимон қилинади. Куёнларнингохурвасувидишлариполдан юқорироққа ўрнатилишилозим. Озиқ запасларикаламушва сичқонлар тега олмайдиган алоҳида бииода сақланиши керак.

Қуёнларнинг ахлатимахсусгунгхоналарга чиқарнб ташланиши, хоналарэсахаркунитозалабтурилишилозим. Бир-иккихафтадабир, марта хоналармахсусалангаёки қаиноқ сувбилан дезинфекция қилиб турилишикерак. Куёшнуритаъсиридакокцидийлартездаўлади. Шунингучунунданмумкин қадар купроқ фойдаланишлозим. Арпа, сули вашунгаўхшаш озиқаларни куёнларгаберишданолдинбирнеча кун офтобга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Битта она қуёнга иккитакатакажратилиб, бўларданбирида қуён турган вақтда иккинчисигаофтобтушади. Қуён болаларикатталариданажратиб сақланади. Хўжаликкаянгикелтнрилган қуёнлар карантин ҳолатда сақланиб, уларда кокцидий ооцистлари бор ёки йўқлиги текширибкўрилади. Қари вакўп миқдордаги кокцидий ооцистларини чиқарадиган қуёнлар йўқотилади.

Қуён ўликлариниасосанйуқотиш ёкиитларгапиширибберишкерак. Она куёнларнингелини ҳар саккиз-ўнкундабир марта тозалабювилишилозим. Қуёнлар тўйимлимоддаларикўп, сервитаминвасертуз озиқалар билан боқилганда касалликкачидамлилигиортади. 

 

Тошкент ДавлатАграр Университети АндижонФилиали катта ўқитувчиси Ш.К. МАМАТИМИНОВ

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат маркази ходими А.А.ЮСУБАХМЕДОВ

 

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисидаги дастури.
  2. М. Ш. Акбаев, А. А. Водянов, Н. Е. Косминков и др . «Паразитология и инвазионные болезни животных» (Учебники и учеб. пособия для студентов высш. учеб.заведений). под ред. М. Ш. Акбаева. — М.:                    Колос, 1998.
  3. Д. Т. Исакова Э. Б. Шакарбоев “Ветеринария паразитологияси”.  “Ношир”  Тошкент 2013.
  4. Ш.К.Маматиминов, А.А.Юсубахмедов. Қуёнлар эймериози (кокцидиоз). (272, 273-бетлар)  “Mамлакат тараққиёти – ёшлар нигоҳида” I-илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. Тошкент – 2017 йил.
Дўстларингизга ҳам улашинг!