Сайт ҳақида

Қишлоқ хўжалигини илмий асосда йўлга қўймас
эканмиз, соҳада ривожланиш бўлмайди.
Ш. МИРЗИЁЕВ.

Ҳурматли деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорлар!

Веб сайт 2017-йил ташкил қилинган. AGRO-OLAM.UZ сайтини ташкил қилишимиздан асосий мақсадимиз қишлоқ хўжалиги соҳасидаги барча илм ва тажрибаларни веб сайтга жойлаштириб бориб деҳқонлар, чорвадорлар, тадбиркорларимизнинг билим ва тажрибаларини янада ошириш натижасида заминимизнинг битмас-туганмас бойликларини яни соҳанинг барча йўналишларини бирдек ривожлантириб максимал даражадаги мўл-кўл ҳосилдорликка эришиб улкан хирмонлар кўтариб, авваламбор ички бозорларимизни ҳамёнбоб нархлардаги тўкин-сочин озиқ овқат махсулотлари билан таъминлаш, шунингдек ехпорт салохиятини ошириб жаҳоннинг кўплаб мамлакатларига кишлоқ хўжалиги махсулотларимизни олиб чиқиб четдан кўплаб миқдорда валюта оқимини ва хорижиш инвесторларни тўғридан-тўғри жалб қилиш орқали юртимиз равнақи учун оз бўлсада ўз ҳиссамизни қўшиш.

Жаҳон миқёсида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда аграр соҳанинг ўрни ва аҳамияти кундан-кунга ошиб бормоқда. Жумладан, мамлакатимизда ҳам мавжуд ресурс ва имкониятлардан оқилона фойдаланиб, аҳолини қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, ҳосилдорлик ва манфаатдорликни янада ошириш, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий ёндашувларни жорий этиш долзарб масаладир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида, камбағалликни қисқартириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини кўпайтиришда энг тез натижа берадиган омил бу – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик ва самарадорликни кескин ошириш эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Бу жараёнда ҳар гектар ердан олинадиган даромадни ҳозирги ўртача 2 минг доллардан камида 5 минг долларгача етказиш устувор вазифа қилиб қўйилди ва қишлоқ хўжалигига энг илғор технологиялар, сувни тежайдиган ва биотехнологияларни, уруғчилик, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги ютуқларни
кенг жорий этишимиз лозимлиги белгилаб берилди.