Шарқ мевахўри ва қарши кураш чоралари

Ёши катта капалакнинг узунлиги 5 мм. Қанотлари тўқ кулранг, оч ва тўқ ранглардаги чизиқлари бор. Қанотлари учида V шаклдаги жой мавжуд. Тухумлари зунлиги 0.6-0.8 мм, дастлаб улар сариқ кейинроқ эса тўқ сариқ тусга киради. Тўла ривожланган личинкалар узунлиги 8-14 мм, бошлари жигарранг, таналари сарғиш оқ ва пушти рангда. Ғумбагининг узунлиги 6-8 мм, жигарранг.

Ҳаёт цикли
Личинкалари иҳчам ипак пиллаларга ўранган ҳолда дарахт новдаларининг ёриқ жойлари, пўстлоқларнинг ости, тўкилган барг уюмлари ораси, тупроқнинг юқори қатлами ичлари, қуриган мевалар ва совуқхоналардаги мева қутиларида қишлайдилар. Апрел – май ойларига келиб капалаклари пайдо бўлади, иссиқ ҳудудларда эса уларни барвақтроқ ҳам кузатиш мумкин. Улар учишни тунда бошлайдилар. Битта урғочи капалак 30-200 тагача тухум қўяди. 6-12 кун ўтгач личинкалар ўз тухумларини тарк этадилар ва янги новда ва униб келаётган меваларга кўча бошлайдилар. 1-4 ҳафта мобайнида озиқланишда давом этадилар. Биринчи авлод вакиллари 25-40 кун ҳаёт кечирадилар. Бир мавсумда 4-6 тагача авлод беради.

 

Яшаш ва озиқланиш маконлари

Шафтоли ичида озиқланаетган личинкаси – bugwood.org
Бу зараркунанда барча меваларга, айниқса тукли ва туксиз
шафтолиларга куп зарар етказадилар.

 

 

 

Зарарлари

Шафтоли новдаси ичига кириб олган личинкалар – bugwood.org
Биринчи авлод личинкалари ёш новда ва баргларга улар танасини емириб озиқланиш орқали зарар етказади. Бу жараён дарахтни ўсишдан тўхтатади ва кучсизлантиради.
Кейингги авлод личинкалари меваларни емириб озиқланадилар. Кузатишнинг оддий усули бу мева устидаги емирилган тешикча (қўнғир ранг тахта кукунига ўхшаш) устида мумсимон шира чиқиндиларни топиш.

 

Карши кураш чоралари

Биологик назорат
Боғингизда кимевий препаратлардан фойдаланилмаса ушбу зараркунандаларнинг кўпайиши олдини олиш учун паразит арилардан ҳам фойдаланиш мумкин.
Имконият бўлса “ҳашоратларни чалғитувчи воситалар (Mating Disruption Agents)” дан фойдаланинг. Бу восита зараркунандаларга қарши ҳавфсиз ва самарали курашиш воситаси ҳисобланади.
Кимёвий назорат
Мавсумда қуйидаги воситалардан бирини сепинг: Моспилан (Mospilan) (0.4-0.7 кг/га), Кораген 20% (Koragen 20%) (0.2-0.3 л/га) ёки Эндиго 24.7% (Endigo 24.7%) (0.35-0.43 л/га). Яна бир бошқа самарали инсектицидлардан бири, Спиносад/Саксесс (Spinosad/Success) (0.12-0.24 л/га). Сепиш тартиби вақт билан белгилаб қўйилиши зарур, бу усул билан янги чиқиб келаётган личинкаларни ёш новдаларни емириб киришларидан, ҳамда янги меваларнинг рангги ўзгаришидан олдин нобуд
қилиш кўзда тутилади. Агар феромон тутқичидан фойдаланаётган бўлсангиз жамлама (препарат сепиш вактини белгиловчи) ҳароратни аниқлаш учун, кунлик максимал ва минимал температуралар кузатиб борилади, ва жамлама ҳарорат 500°С бўлганда биринчи сепиш амалга оширилади. Зарарланиш даражаси юқори бўлгган жойларда биринчи сепишни жамлама ҳарорат 350°С, иккинчисини эса 550°С бўлганда амалга ошириш тавсия килинади (жамлама ҳароратни аниқлаш формуласи учун шу ерни босинг). Тузоқлардан фойдаланилмаган ҳолатларда, личинкалар дарахт новдаларини емиришни  ошлаганлигини билиш учун эҳтиёткорлик билан кузатиб туриш зарур.
1. Мева пишиш муддати яқинлашганда меваларни текширинг ва уларни личинка
емираетганини кузатсангиз зудлик билан кимевий препаратлардан фойдаланинг. Фақатгина
таъсир қилиш муддати (PHI) қисқа булган (препаратлар ёрлиғига қаранг) инсектицидлардан
фойдаланинг. Ушбу муддат Моспиланда 7 кун; Корагенда олмалар учун 5 кун, данакли
мевалар учун эса 10 кун.
2. Замонавий назорат усули: Шарқ мевахўрини катта майдондаги боғларда назорат
қилишнинг ушбу услуби билан танишиш учун вебсайтнинг алоҳида (Mating Disruption)
бўлимга қаранг.Баъзи материаллар http://www.ipm.ucdavis.edu/PMG/r602300211.html руҳсати билан ўзлаштирилган.Манба: mevazor.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!