Товуқларда Гамборо касаллиги

Гамборо касаллиги кенг тарқалган ўткир кечадиган контагиоз вирус касаллиги бўлиб, товуқлар фабрициева халтачасининг яллиғланиши, нефрозонефрит ва ичаклар фаолиятининг бузилиши билан ифодаланади. Гамборо касаллиги билан айниқса 2-15 ҳафталик ёшдаги жўжалар касалланиб, бошқа касалликлардан фарқ қиладиган, ўзига хос фабрициев сумка, нефроз, мушаклар орасида қон қуйилиши ва диареялар кузатилади ва шу билан бирга иммунокомпонент тизимини сўнгдирилиши билан ажралиб туради. Вирусга товуқларнинг барча ёшдагилари мойил, аммо жўжаларнинг 2-3 ҳафталикдан 11- ҳафталиклари айниқса бройлерлар жуда сезгир ҳисобланади.

Инфекционный бурсит у курицы

Қўзғатувчиси вирус сақловчи бўлиб, чидамлилиги ташқи муҳит таъсирларига ва кимёвий препаратларга (эфир, хлорамин) чидамли. Паррандахона ичидаги ахлатда, сув, озуқада вирус ўзининг фаоллигини 52 кун сақлайди. Вирус 56° С да 5 соат, 60° С да 0,5 соат, 25 °С да — 21 кун, минус 20°С да сақланганда уч йил фаоллигини сақлайди. Чангда, девор, асбоб-ускуналар устида 1 йил, ҳар хил предметларда (шиша, вентилятолр парраги) 30 кунгача фаол сақланади. 0,5% ли хлорамин эритмаси 10 дақиқада, йод препарати 2 дақиқада, 3% ли формальдегид 24 соатда, 4 % ли формальдегид 3 соатда ўлдиради. Одатдаги дезинфекцион воситалар (1% ли фенол, крезол, формалин) таъсирида 1 соатда ўлади.

Клиник ҳолати касалликнинг биринчи белгилари- парранда ахлати суюқ, оқ-сариқ рангдаги диарея, иштахани кескин йўқолиши, оёқ ва бошини қалтираши, бирданига нобуд бўлиши билан кечади. Касалликнинг ўткир шаклида касалланиш (40-100%) ва ўлим (20-40%)га кучаяди ҳамда 3-4 кунда максимум даражага етади. Юқори даражада ўлим тухум йўналишидаги 6-8 ҳафталик жўжаларга хос. Гўшт йўналишидаги жўжалар одатда 3-4 ҳафталикда касалланади. Вируснинг вирулентлиги пасайган сари ўлим ҳолатлари ҳам камади, одатда 8-9 кунда ўтади. Касаллик йилнинг ҳамма фаслида учрайди, айрим ҳолларда у яширин кечади. Носоғлом хўжаликларда гамборо колибактериоз, сальмонеллёз ва пуллороз билан бирга кечиши мумкин. Жўжалар орасида ўлим 5-30 фоиз атрофида кузатилади.

Картинки по запросу гамборо кур

Касалликнинг субклиник шаклида жўжалар 4 ҳафтагача бўлган ёшда бўлиши, шу даврда организми иммун тизими тезда ишдан чиқиши билан фарқ қилади. Бу шаклда касалликка хос клиник белгилар ва ўлим кузатилмайди. Гамборо касаллигини ёш жўжаларда клиник белгиларсиз кечиши ва фабрициев сумкани шикастланиши, В-лимфацитлар сонини камайиши ва иммуносупрессия ривожланади, у сурункали ва тузалмайдиган жараёнга айланади. Бу ҳолатдаги жўжалар Ньюкасл, Марек, ИЛТ касалликларига вакцина билан эмланганда ҳам уларга қарши имммунитет яхши шаклланмайди. Инфекцион бурсит паррандаларда иммунитет ҳосил қиладиган иммун тизим аъзоларининг асосийси фабрициева халтачани жароҳатлайди. Субклиник шакл билан касалланган жўжаларда умуман барча касалликларга қарши антителолар етарли шаклланмайди, улар ўсиш ва ривожланишдан орқада қолади, берилган озуқага нисбатан маҳсулот олинмайди, хўжалик учун яроқсиз бўлиб қолади.

Курица заболела

Ташхис қуйиш ва даволаш: Дастлабки ташхис эпизоотологик маълумотлар, клиник белгилар, патологоанатомик ўзгаришларга қараб қўйилади. Якуний диагноз лаборатория текширишлар асосида қўзғатувчини ажратиш, серологик реакцияларда идентификация қилиш, биосинов, патологик материалда (фабрициева халта) инфекцион бурсит антигени ёки унга қарши шаклланган антителоларни парранд қон зардобида аниқлаш ҳамда гистологик текшириш натижаларига асосланиб қўйилади.

Картинки по запросу гамборо кур лечения фото

Гамборо касаллигини баъзи паррандалар касалликлардан юқумли бронхит, Нъюкасл касалликларидан, кокцидиоз, авитаминоз «Е ва К», токсик дистрофиядан фарқлаб ташхис қўйиш керак. Барча ҳолларда комплекс лаборатория текширишлари якуний диагноз қўйишга асос бўлади.

Гамборо касаллигини махсус даволаш воситаси йўқ, бироқ секундар инфекцияларга қарши кенг доирада таъсир этувчи антибиотиклар ва йодли препаратлардан фойдаланса бўлади.

Ўртача варулент вирусли вакцина оралиқ тури. Ўткир юқумли касаллик авж олган вақтда ва стационар юқумли касалликлардан холи бўлмаган  хўжаликларда ҳам яхши иммунитет ҳосил қилади. Бундай вакциналарга Гамборо касаллиги қарши «Винтерфилд 2512» штаммли вакцина киради.

Инактивлантирилган вакцина ёш паррандалар ва она товуқларда ҳам кучли иммунитет ҳосил қилади, натижада жўжаларда она иммунитет кучли бўлади ва жўжаларни Гамборо касаллигидан яхши ҳимоя қилади.

Дунёда иммунитет комплекси ва технологияси бўйича етакчи ҳисобланган «CEVA Sante Animale» компанияси векторли вакциналар:

«CEVA Transmune IBD»- Гамборога қарши иммунитет технологиси комплекси. Янгиланган иммунитет технологияси қўллаш орқали яратилган ноёб вакцина, инкубаторда қўллаш натижасида Гамборонинг барча штампларига қарши тўлиқ ҳимоя ҳосил қилади. Шу билан бирга паррандахонада эмлаш муаммосини олиб ташлайди.

Кенг спекторли комбинацияга эга бўлган векторли вакцина: «Vectormune NVT+IBD» (Марек+Гамборо), мустаҳкам иммунитет ҳосил қилади.

Олдини олиш тадбирлари: Паррандачилик фермасида ушбу касаллик лаборатория текширувларида аниқланса, паррандахонадаги барча касал ва касалликка гумон қилинган паррандалар сўйилади. Паррандалар турган жой тозаланади ҳамда дезинфекция қилинади. Дезинфекция учун 2-3% ли формалин, 3% ли 65-700 С иссиқ ўювчи натрий, 2-3% фаол хлорли оҳак ишлатилади. Фермадан, бирор мақсадда, илмий-тадқиқот учун ҳам тухум, жўжа ва товуқ чиқаришга йўл қўйилмайди. Сўйилган бройлер паррандаларда ушбу касалликка хос патологоанатомик ўзгаришлар кузатилса, гўшт ва ички аъзоларга ветеринария-санитария баҳо қуйидагича баҳоланади.

1)гўштда қон қуйилишлар бўлса ёки унга қўшимча буйраклар, фабрициева халта жароҳатланганлиги аниқланса, бутун танаси ва ички аъзолари йўқотилади;

2)агар гўштда қон қуйилиш ва бошқа ўзгаришлар кузатилмаса, гавда 100С да 1,5 соат давомида қайнатилиб колбаса қилинади, ички аъзолари йўқотилади.

Носоғлом парранда хўжалигининг узоқроқ жойида соғлом жўжалар қолса, улар умрининг охиригача касал паррандалар, носоғлом бино билан бевосита ёки билвосита контактда бўлмаслигини таъминлаш мақсадга мувофиқдир.

Манба: Хабибулло Хамдамов

ЕХХТ ветеринария ва чорвачилик бўйича консультанти

 

Дўстларингизга ҳам улашинг!