Тухумлардан жўжа очириш

160

Тухумдан жўжа очиб чиқиши унинг таркибидаги муртакнинг ривожланишини таъминлашни тақозо этади. Бу жараён табиий шароитда курк мокиён паррандаларнинг тухумнинг эмбрион ривожланиши даврида босиб ётиши билан таъминланади. Ҳозир ҳам шахсий ёрдамчи хўжаликларда жўжалар курк товуқлар ёрдамида очирилади. Бундай  инстинктга фақат маҳаллий товуқлар эга бўлиб, зотли товуқлар бу одатдан маҳрум, ёки селексия натижасида ушбу феъл йўқотилган.

Саноат паррандачилигида жўжалар албатта инкубатор ёрдамида очирилади, бу усул маълум даврда, хоҳлаганча жўжа олиш имконини беради.

Инкубаторларда муртакнинг мўтадил ривожланиш учун зарур бўлган табиий  ривожланишга хос шароитлар яратилган.

Тухумнинг сунъий равишда очиришга кишилар  қадимдан қизиққан, дастлаб Осиё мамлакатлари ва Мисрда, кейинчалик Европада шундай ишлар амалга оширилган, яъни  сунъий жўжа очириш табиий манбаалардан фойдаланиб амалга оширилган. ХВ асрдагина иссиқ сувдан фойдаланиб жўжа очириш Голландияда амалга оширилган. Биринчи инкубатор ХВИИ асрнинг иккинчи ярмида А.Г.Болотов томонидан яратилган.  Фақатгина ХИХ асрнинг охирида электр инкубаторларининг кашф қилиниши ҳақиқатан ҳам паррандачиликда бутунлай янги даврни очиб берди. Дастлаб оддий, кейинчалик эса ъРекордъ, ъУниверсалъ типидаги тўлиқ автоматлаштирилган саноат  инкубаторлари яратилдики, бу ҳол саноат паррандачилигининг ривожланишига катта туртки бўлди. Инкубасиялаш тухумлардан сунъий равишда жўжа очириш демакдир.

Шкафли русумдаги инкубаторларнинг юқори тарновларига муртаги етарли ривожланмаган, пасткиларига муртаги  яхши ривожланмаган тухумлар терилади. Барча русумдаги инкубаторларларда хоҳлаган турдаги паррандалар тухумидан жўжа очириш мумкин.

Инкубатсиянинг муваффақияти инкубаторларнинг тўғри тайёрланганлиги ва тухум сифатига боғлиқ, ҳамда инкубатсиялаш давомида жараёнларини андозалар асосида таъминлашдан иборат. Инкубаторга янги тухум қўйилишдан олдин обдон тозаланади ва дезинфексия қилинади. Танлаб олинган новага терилади ва газ билан ишланади. Тухумлар бутун, тоза бўлиши ва албатта оталанган бўлиши керак. Инкубатсияларнинг дастлабки даврида юқори даражада иситиш ва намликни сақлаб колиш; ўртасида ўртача иситиш, паст намлик ва ҳаво алмашинуви кўпайтириш; жўжа чиқишдан олдан эса ҳароратни пастлатиб, намлик ва ҳаво алмашинуви оширилади.

Инкубатсия тухумларини танлашда парранда тури ва зотига мос ўрта катталикдаги, тўғри шаклдаги, шикастланмаган, пўстлоги  қаттиқлиги ва тозалиги инобатга олинади.

Янги туққан 1-2 кунлик, баъзи ҳолларда боқиш ва асраш шароитлари меъёрдаги галалардан эса 3-4 кунлик оталанган тухумлар ҳам инкубатсияга қўйилиши мумкин. Барча  инкубатсия тухумлари овоскопда текшириб кўрилади ва тўлиқ оталанган тухумларни инкубаторга қўйиш кафолати берилади.

Қўшимча сариғи бор, сариғи ажралиб кетган, пўсти синиқ, узунчоқ ва думалоқ тухумлар инкубатсия учун яроқсиз ҳисобланади.

Оталанган тухумда мўртак будади, улардан жўжа чиқиши меъёр талабларига жавоб бериши керак, ёки ушбу кўрсаткич қўйилган тухумга нисбатан очиб чиққан жўжалар фоизи билан белгиланади.

Тухумларни инкубатсиялаш жараёнига қатор омиллар таъсир этади. Инкубатсия тухуми олинаётган эркак ва урғочи паррандаларнинг қариндошлиги, товуқлар ёшининг 8 ойликдан кам бўлиши, мокиёнларнинг туллаши, уларнинг ратсионидаги оқсил, витамин, макро ва микро элементлар билан таъминланиш даражасига боғлиқ.

Инкубатсия тухумларини сақлаш хоналарида ҳарорат 8-12 ºС, нисбий намлик 7580% ни ташкил қилиши керак.

Тухумларни инкубатсиялаш даврида унинг ичида ҳарорат 37,4-37,5ºС ва жўжа очиб чиқиш пайтида эса 37,0-37,2ºС, нисбий намлик инкубаторда 50-55%; жўжа очиш  шкафида эса 70-75% бўлиши талаб этилади.

Инкубаторда ҳароратнинг мунтазам меъёрдан паст бўлиши жўжа очишни кечиктиради, аксинча ҳароратнинг кескин  ошиб кетиши; 41ºС дан юқори бўлиши муртакнинг ўлимига сабаб бўлади.

Инкубаторларда нисбий намликнинг  меъёрдан паст бўлиши эмбрионнинг кўп намлик йўқотишига    сабаб бўлиб ўлимга олиб келади, агар намлик ошиб кетса тухумдан намлик кўтарилиши тўхтайди, натижада тухум пўчоғининг устида микроорганизмлар ривожланиб, тухум ичига кириб унинг  оқсилини бузади.

Инкубаторда меъёрдаги ҳаво ҳаракати инкубатсиялашга ижобий таъсир кўрсатади  ҳаво алмашинуви натижасида  инкубатор ичида 20,8% кислород ва 0,3%  карбонат ангидрид гази нисбати  таъминланади.

Тухумнинг тарновлар ёрдамида инкубатор ичида ағдариб туриш ҳам тухум сариғи эмбрионини пўчоққа сиқиб қўйишидан сақлайди, акс ҳолда пўчоққа ёпишган муртак кўриб ривожланишдан тўхтайди.

Инкубаторларда тухум иссиқ ҳаво билан иситилади, даврий равишда  ўзгариб туради. Инкубатсиялашнинг 1-10 кунларида тухум юзасидаги ҳарорат 38,5-38,8ºС,

11-16 кунлари 37,5-38,6ºС, 17 нчи кундан 21 нчи кунгача 37-37,5 ºС даги ҳарорат  ушлаб турилади.

Инкубатсиялаш давомида ҳавонинг намлиги дастлабки 5-6 кунда меъёрда эканлигини тухум вазнининг 0,5-0,6 % камайганлиги билан аниқланади.

Инкубатсиялаш жараёнида унинг меъёрда кечаётганлигини билиш учун биологик назорат ўрнатилади. Унда эмбрионни ривожланиши қуйидагича кечади: овоскоп ёрдамида инкубатсия тухумларини ёритиб муртакнинг ривожланиши баҳоланади; тухумларнинг вазнини камайишини тортиб кўриши; дастлабки жўжа очиб чиқиш билан унинг охиригича бўлган вақтни аниқлаш; очиб чиққан жўжаларни сони ва сифатини аниқлаш, палагда тухумларнинг барчасини очиб кўриб эмбрионни ўлиш сабабларини аниқлаш.

Овоскоп ёрдами инкубатсияланаётган товуқ тухумлари 6 нчи, 11 нчи  ва 19 кунлари; курка ва сесарка тухумлари 7,13 ва 25 кунлари, ғоз тухумлари 8,15, 28 кунлари текширилади. Бунинг натижасида оталанмаган эмбрион нобуд бўлган тухумлар чиқариб ташланади.

Тухумларнинг вазни бирнеча марта тортиб кўрилади , унга қараб эмбрионда модда алмашинуви натижасида ривожланиши вазнининг камайиши аниқланади.    Тухум вазни бутун инкубатсиялаш жараёнида меъёрда 11-13% га камаяди. Тортиб кўриш товуқларда инкубатсиялашнинг  6 нчи, 12 нчи ва 18 нчи, бошқа паррандаларда эса 24инчи кунлари ҳам ўтказилади.

Инкубатсия даври товуқларда 21 кун, ўрдак ва куркаларда 28 кун, ғозларда 30-31 кун, бедоналарда эса 17-18 кунни ташкил қилади. Товуқларда тухумдан жўжалар чиқиши 1 кунда,  бошқа қишлоқ хўжалик паррандаларида эса 2 кунгача давом этади.

Тухумлардан жўжа чиқиш  меъёрда товуқ тухумларида 85%, ўрдак тухумларидан 80% ташкил этиб, ўрдак , ғозларда бу кўрсаткич пастроқ бўлади.

Жўжаларнинг соғломлиги ҳаракатчанлиги, кўзининг тиниқлиги, тумшуқ ва оёқларининг рангидан, парларининг ялтириклигига қараб аниқланади.

Жўжалар тухумдан чиқиб  бўлгандан кейин асл жўжалар ўстиришга ўтказилиб, нуқсонли жўжаларда гўшт-суяк уни тайёрланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!