Туяқуш боқиш ва кўпайтириш

92

Туяқушлар инсон томонидан хонакилаштирилган йирик парранда қушларидир. Иссиқ африка саваннасида пайдо бўлган туяқушлар узоқ Европа
ҳудудларигача етиб борган. Туяқуш боқиш ва кўпайтириш даромадли бизнес ҳисобланади. Парранданинг гўшти, тухумлари, ёғи ва ҳаттоки тирноқ,
патларига ҳам бозорларда талаб катта.
Туяқуш кўпайтириш бизнесининг ривожланишига бир неча сабаблар бор:
туяқуш гўшти нафақат тўйимли балки пархез (диетический) ҳамдир. Бу эса унинг машхур ошпазлар таомномасида оммалашувига сабаб бўлган;
юқори иммунитет ҳисобига туяқушлар кўп касал бўлишмайди ва оғир ҳаво шароитларида ҳам яшай олишади;
бу турдаги қушларнинг патлари декоратив безаклар ясашда ишлатилади.
Туяқушлар ўзларининг юқори маҳсулдорлиги билан ажралиб туришади. Бир урғочи туяқуш йилига 40 дан зиёд жўда очади, уларнинг айримлари 10 ойлик
ёшида 100 кг тирик тана вазнига эга бўлади. Бир йилда 1 жуфт туяқушдан ўртача 1800 кг гўшт, 50 м2 тери ва 36 кг пат олиш мумкин.
Туяқушнинг кўп тарқалган турлари:
1) Африка туяқуши. Баланд бўйли, оқ-қора тусдаги қуш. Бу тур жанубий ва шимолий африка туяқушлари ўзаро чатишиши натижасида пайдо бўлган.
Мазкур тур вакиллари кучлилиги ва об-ҳаво инжиқликларига чидамлилиги билан ажралиб туради. Африка туяқушлари ―22°С дан +36°С ҳароратгача
бемалол яшай олишади. Инсон қўлига ўрганса анча мулойим ва итоаткор бўлиб қолади.
2) Австралия эмуси. У туяқушлар орасида бўй жиҳатдан 2-ўринни эгаллайди. Патлари кулранг ёки оч-қўнғир тусга эга бўлади. Парранда скелети яхши
ривожланмаганлиги сабабли бу турдаги қушлар катта силкитиш қанотларига эга эмас. Қушлар овқат танлашда инжиқлик қилишмайди ва инсонга дўстона
муносабатда бўлади.
3) Америка нандуси. Ташқи кўриши Африка туяқушига ўхшаб кетади. Бу турдаги қушларнинг бўйи 130 см дан ошмайди, ўртача вазни эса 30 кг ни
ташкил қилади.

Боқиш ва кўпайтириш учун африка туяқуши энг оптимал танлов ҳисобланади. Унинг ўртача маҳсулдорлик кўрсатгичлари куйидагича бўлади: улғайган
эркак қушнинг бўйи — 2,7 м, тирик тана вазни — 150 кг гача, улғайган урғочисининг бўйи — 2 м, тирик вазни эса 120 кг атрофида бўлади. Табиатан туяқушлар босиқ ва итоаткор бўлади, бу эса уларни боқишда кўп қийинчиликлар келтириб чиқармайди. Фақатгина эркак туяқушлар кўпайиш палласида
нотинчлик келтириб чиқаришлари мумкин.
Урғочи туяқушлар табиий шароитларда 4 ёшлигидан тухум қўйа бошлашади. Махсус фермер хўжаликларида кўпайтириладиган туяқушлар эса 2 ёшдан
бошлаб тухум қўйиб жўжа очишади. Урғочи туяқушлар етилиш даври 2 ва 3 ёш оралиғига тўғри келади, эркак туяқушлар эса уларлан 1 ёшга ортда
қолишади. Урғочи қушлар йилига 2 марта тухум қўйишади: куз ва қишда. Одатда тухум қўйиш жараёни 2 ойгача давом этади. Биринчи даврда урғочи
туяқуш 10 тадан 30 тагача тухум қўйади. Вақт ўтгани сайин бу натижа ошиб боради.
Туяқушни хонаки сақлаш шароитлари
Биринчи навбатда туяқуш сақлашга катта майдон ажратиш зарур. Туяқуш катта ва серҳаракат қуш бўлганлиги учун унга каттагина очиқ майдон талаб
этилади. Ферма учун текис майсали ерни танлаш мақсадга мувофиқ. Шахар шовқини ва автомагистрал машиналари овози қушлар яшаш фермасидан узоқ
бўлиши керак. Туяқушлар кўп юришни ёқтиришади, шунинг учун майдоннинг минимал узунлиги 40 метрни ташкил этиши керак. Яна қушлар
сақланадиган майдон 2 метрли симли ёки бетон тўсиқ билан ўраб чиқилиши зарур. Сеткалик симли тўсиқ танланаётганда кичик катаклисидан олиш
керак. Бу қизиққон қушларни сеткалик тўсиқ катакларига бошларини тиқиб жароҳатланишдан асрайди.
Туякушлар сақлаш хонасини баландлигини камида 3 метр бўлиши керак. Хона ўлчамлари 12х16 метр бўлади. Хона эшикларини ҳам катта ва баланд
қуриш талаб этилади. Агар хона бетондан қурилган бўлса, хонага қалин похол тўшаб чиқиш керак бўлади. Акс холда бетон хона ичида сақланадиган
қушлар совуққотиб қолади. Туяқуш оилаларини бир-биридан алоҳида сақлаш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун хона ичига ажратувчи деворлар ўрнатиб
чиқилади.
Паррандахонага туташган майдонга майин қум тушаб чиқилади. Туяқушлар ўзларини қумли ванна билан сийлашни яхши кўрадилар. Эркак туяқушлар
қурадиган уяларни устига майда дарё тошлари ётқизилади ва устидан тоза тупроқ тушаб қўйилади. Ем оҳурлари ва сувдонларни кириш эшиги олдига
жойлайтириш керак. Ем оҳурининг ўлчамлари узунлиги 1,2 метр ва чуқурлиги 15 см гача бўлади. Қушларга муздай совуқ сув бериш тавсия этилмайди.
Туяқушлар нималар билан озиқлантирилади?
Туяқушларнинг асосий емишларига ўсимлик илдизлари ва уруғлари киради. Ширинлик сифатида туяқушлар ҳашаротларни тутиб ейишади. Бу турдаги
қушларнинг кўриш қобилияти яхши ривожланганлиги учун улар ҳашаротларни узоқдан пайқай олишади. Узун буйни эса ердаги қуртларни топиб
ушлашга жуда қулай.
Туяқушларнинг озиқланиш миқдори уларнинг ёши, ҳаракатчанлиги ва озуқанинг тўйимлилиги асосида белгиланади. Ёш қушлар ҳар куни ўз вазнинг 3-
4% га тенг миқдордаги озуқа ейишади. Катталари эса вазнининг 2,5% тенг миқдорда емиш ейишади.
Туяқушларга бериладиган озуқа турлари:
1) Яшил озуқа: беда, карам барглари, қичитқи ўт, ошқовоқ барглари, шўра, сабзи пояси ва бошқалар;
2) Қаттиқ озуқа: пичан, похол;
3) Сувли илдизлар: сабзи илдиздари, шолғом илдизлари, пиёз илдизлари, бодринг илдизлари, олма илдизлари ва бошқалар;
4) Донли уруғлар: ошқовоқ уруғлари, буғдой уруғлари, маккажўхори уруғлари, кунгабоқар уруғлари, сули уруғлари ва арпа уруғлари;
5) Ҳайвонлардан олинадиган унсурлар: балиқ уни, шағал, оҳактош, тухум пўчоғи, чиғаноқтош.
Бериладиган сув миқдори иқлим шароитлари, озуқа хусусиятлари ва миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Мисол учун, юқори ҳарорат пайтида, ҳамда
сувли озуқа кам миқдорда берилганда балоғатга етган туяқуш кунига 10 литргача сув истеъмол қилади.
Туяқушларнинг табиий чиройли кўринишидан ташқари уларнинг гўшти, тухумлари, патлари, ёғи ва териси учун боқиш катта иқтисодий фойда
келтиради. Ҳаттоки уларнинг тирноқларини ҳам фурнитура соҳасида ишлатиш мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!