Туяқуш тухумининг фойдали хусусиятлари

Туяқуш фермалари сони кўпайиши билан туяқуш тухумларига бўлган қизикиш ҳам ортиб бормоқда. Инсон организми учун туяқуш тухумлари товуқ
тухумларига нисбатан фойдалироқ бўлиши аниқланган. Бу тухумларнинг бир донасидан бутун оила учун таом тайёрлаш мумкин.
Сайёрамиздаги энг катта қуш тухуми юқори озуқавий қийматга эга. Ўлчамларидан келиб чиқиб, 1 дона туяқуш тухуми 20-30 дона товуқ тухумининг
ўрнини боса олади. Ўртача катталикдаги туяқуш тухумининг калориялик даражаси 2000 ккал гача етади. Туяқуш тухумлари А ва Е витаминлари,
каротиноид, В гуруҳи витаминлари (В2, В9 ва В12), аминокислоталарга бой маҳсулот ҳисобланади.
Тонгда туяқуш тухумидан тайёрланган бир дона омлет танаввул қилган киши бир суткалик оқсил миқдорига эга бўлади ва анча пайтгача очликни ҳис
қилмайди. Бу турдаги тухумларда холестерин миқдори камлиги сабабли, мунтазам танаввул қилиш семириб кетишга асос бўлмайди.

Туяқуш тухумларининг фойдали жиҳатлари:
юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлайди;
сочлар, тирноқлар ва тери ҳолатини яхшилайди;
кўз равшанлигини оширади;
мускуллар чиқариш учун вазн тўплашга ёрдам беради.

Лекин туяқуш тухумларини истеъмол қилишнинг салбий томонлари ҳам мавжуд. Парранда тухумларига аллергияси бўлган кишига туяқуш тухуми бериб
бўлмайди. Агар туяқушлар фермасида паррандаларни сақлаш қоидаларига риоя этилмаса, тухумларни истеъмол қилиб, сальмонелла билан захарланиб
қолиш ҳеч гап эмас. Тухумларни танавулли қилишдан олдин уларни содали сувда яхшилаб тозалаб ювиш зарур. Сўнг тухумларни чақиб, маълум вақт
давомида юқори ҳароратда пишириб олиш мақсадга мувофиқ.
Тухумларни танлашда уларнинг сифатига ва янгилигига эътибор бериш зарур, чунки туяқуш тухуми арзон маҳсулот эмас. Туяқушчилик фермаларида
қушлардан олинган тухумларнинг барчаси жўжа очиришга қуйилади. Фақатгина уруғланманган, ёш туяқушлар қўйган тухумлар сотувга чиқарилади.
Тухумларнинг ўртача оғирлиги 1,5 кг ни ташкил этади, рангги эса туяқушларнинг турига қараб оқ, сариқроқ, яшилроқ бўлиши мумкин. Маҳсулотни
кўздан кечириб, тухумларда ҳаво камералари қолмаганлигига ишонч ҳосил қилиш зарур. Бундай камералар тухумларни кўп вақт давомида сақлангач,
ичидаги суюқлик буғланиши натижасида келиб чиқади. Текшириш учун тухумларни олиб силкитиб кўриш керак, бунда ҳеч бир бўлкиллаган товушлар
бўлмаслиги лозим. Пўстлоғи зарарланган, кир тухумларни сотиб олмаган мақул.
Синмаган туяқуш тухумини музлатгичларда оптимал ҳароратда (0…+8°С) 3 ойгача сақлаш мумкин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.