25 C
Uzbekistan
Среда, Сентябрь 18, 2019
Домой Агро янгиликлар O‘zLiDeP раҳбари туяқушчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги фаолиятини янада кенгайтиришда кўмаклашади

O‘zLiDeP раҳбари туяқушчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги фаолиятини янада кенгайтиришда кўмаклашади

O‘zLiDeP раҳбари туяқушчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги фаолиятини янада кенгайтиришда кўмаклашади

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Хоразм вилоятига қилган ташрифи давомида туяқушчиликка ихтисослаштирилган “Ибрат-Рўзмат” фермер хўжалигида бўлди.

– Фаолиятимизни 5 та туяқуш боқишдан бошлаганмиз, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Замира Тожиева. – Бугунги кунда уларнинг сони 40 тага етди. Ўтган йилдан бошлаб туяқушларимиз тухум қўя бошлади. Туяқуш жўжаларини кўпайтириш учун инкубациямиз ҳам бор. Туяқуш тухумларини Самарқанд, Бухоро, Тошкент вилоятларидан келиб сотиб олишмоқда.

Таъкидлаш керакки, 6 гектар ер майдонда жойлашган мазкур фермер хўжалигида туяқушдан ташқари, 15 турдаги парранда турлари ҳам кўпайтирилмоқда. Партия раҳбари туяқуш ва бедана гўшти ва тухуми катта даромад келтиришини таъкидлади. Фермер хўжалиги фаолиятини янада кенгайтириш учун қўшимча ер майдони олишда маҳаллий Кенгашлардаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари партия воситалар орқали ёрдам беришини маълум қилди.

                                                                                                                                            Руслан Раҳимов,

O‘zLiDeP Қўшкўпир туман

Кенгаши аппарат раҳбари

Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!