Туяқушларнинг турлари

Зоологик систематикасига кўра туяқушлар югурувчи қушлар туркумига киритилиб, улар шунингдек, ясси кўкракли ёки килсиз (кўкрак суягисиз) деб ҳам номланади. Туяқушсимонлар оиласига ягона тури Африка туяқуши бўлган тур киритилган. Африка туяқуши туркумлари: малия (берберий) туяқуши – Шимолий Африкада, массай туяқуши – Шарқий Африкада, сомали туяқуши – Эфиопияда, Кения ва Сомалида яшайди. яқин даврларгача Африка туяқушларининг яна бир туркуми Жанубий Африка ва араб туяқуши ҳам мавжуд бўлган бўлиб, бугунги кунда улар йўқолиб кетган. Африка туяқушларининг эркакларининг бўйи уч метргача бўлиб, огъирлиги 150 кг гача бўлади.
Нандусимонлар оиласига Жанубий АФрикада яшовчи нанду киритилган. Унда икки тур мавжуд – шимолий нанду ва узун тумшуқли, ёки дарвинов, нанду. Шимолий нанду (у катта нанду деб ҳам номланади) узунлиги 150-170 смгача бўлиб, огъирлиги 25-50 кг бўлади. Ушбу тур Амазонка ҳавзасининг жанубидан Шимолий Агрентинадаги Рио-Негро дарёсигача бўлган ҳудудларда тарқалган. Дарвин нандуси шимолий нандудан кичикроқ бўлиб, Боливиянинг Анд ясси тогъликларида ва Жанубий Перуда, шунингдек ЖАнубий Аргентинанинг текисликларида тарқалган.
Учинчи туркум – казуарсимонлар. Уларнинг яшаш жойи – Шимолий Австралия ва Янги Гвинея. Ушбу туркумга икки оила киради – казуарсимонлар (оддий казуар ва мурук казуари) ва эмулар (ягона тур). казуарлар Янги Гвинея ва унга яқин оролларда яшарди. Казуарларнинг бўйи 150-170 смгача, огъирлиги эса 85 кг гача бўлади. Казуарларнинг ургъочилари эркакларидан катта бўлади. Австралия ҳамда Тасмания оролида яшивчи эмуларнинг бўйи 180 смгача, огъирлиги 55 кггача бўлади. Шунингдек, туяқушларга ўз туркуминигн ягона тури ҳисобланган киви ҳам киради. Киви янги Зелландияда тарқалган. Бу қуш туяқушларга нисбатан анча кичик катталикда бўлиб (бўйи – 30-40 см, огъирлиги – 1-4 кг), оёқларида тўрттадан бармогъи мавжуд. Фермерлик шароитларида кўпайтириш учун асосан Африка туяқуши фойдаланилади, чунки у юқурувчи қушлар гуруҳида энг йирик қуш ҳисобланади. Камроқ ҳолларда фермерлик хўжаликларида Австралия эмуси ва оддий казуарлар (қалпоқбурунлилар) сақланади.
Манба: «STRAUS HOUSE»
Муаллифлар: Иброҳим Исроилов ва Обиджон Дияров
«STRAUS HOUSE»-Даромадли таклиф. Ўз бизнесингизни биз билан ҳамкорликда бошлашга шошилинг. «STRAUS HOUSE» — бизнесдаги ишончли ҳамкор.
Мурожат учун телефон рақамлар: +998990010809 +998990010706
Реклама ҳуқуқи асосида
Ушбу мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!