Уруғчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилди​

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонга кўра, Ғўза уруғчилиги республика маркази ва Бошоқли дон экинлари уруғчилиги республика маркази негизида, уруғликлар, шу жумладан, пахта ва бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг ягона ва замонавий тизимини шакллантириш учун масъул бўлган Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази ташкил этилмоқда.

Фармонда таъкидланишича, уруғлик тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларда уруғлик олиш мақсадида етиштирилган пахта ва бошоқли дон экинларини кейинчалик алоҳида сақлаш шарти билан қайта ишлаш тартибини жорий қилиш тўғрисидаги таклифлар инобатга олинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ўзпахтасаноат” АЖ ва “Ўздонмаҳсулот” АК билан биргаликда фармон эълон қилингандан икки ой муддатда уруғлик тайёрлаш бўйича алоҳида ташкилотларнинг, цех ва омборларнинг пахта ҳамда бошоқли дон экинлари уруғлари учун ихтисослаштирилишини, шунингдек, уларни босқичма-босқич Уруғчиликни ривожлантириш марказига бериш бўйича таклифлар киритишини таъминлаш назарда тутилмоқда.

Kun.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!