Ўсимлик битлари

Сабзавот экинларида ўсимлик битларининг бир неча турлари мавжуд бўлиб, айрим йиллари ҳосилдорликни 50% гача камайтириши мумкин. Битлар ўсимлик ширасини сўриб уни ҳолдан тойдиради (1-2 расм). Сабзавот экинларида ғўза ёки полиз бити, беда ёки акация бити, шафтоли битлари учраб жиддий зарар келтиради.

Кураш чоралари. Агротехник кураш: Алмашлаб экиш, қатор ораларига ишлов бериш, кўллатиб суғормаслик. Биологик кураш: Сабзавотлардаги ўсимлик битларига қарши биологик кураш учун олтинкўзни 3-4 кунлик тухумини зараркунанда сонига қараб

1:10, 1:5 нисбатларда чиқариш. Кимёвий усул:     1-расм. Ғўза ёки полиз бити.

Агарда ўсимлик битларининг миқдори кўп бўлганда қуйидаги препаратлардан бирини қўллаш тавсия этилади: Мспилан 20% н.к. -0,15 л/га; Карбофос 50% эм.к. – 0,6 л/га; Пилармос 20% н.к. – 0,15л/га; Камелот 20% н.кук.- 0,15л/га; Калипсо 48% сус.к. – 0,05-0,07 л/га; Дельтафос 38% эм.к. – 1,0 л/га; Вертимек

1,8% эм.к. – 0,4 л/га ва бошқа рухсат этилган 2-расм. Шафтоли бити. дорилар билан ишлов берилади.