Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқаруви тизимида ўзгаришлар ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги “Қишлоқ ва сув хўжалигини давлат томонидан бошқариш тизимини тубдан такомиллаштиришга диор ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5330 сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги негизида:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги ПФ-5331 сонли Фармонига мувофиқ Зойир Тоирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ ҳўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланган ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги ПФ-5332 сонли Фармонига мувофиқ Баходир Турсунович Юсупов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги ПФ-5333 сонли Фармонига мувофиқ Шавкат Рахимович Хамраев Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири лавозимига тасдиқланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Манба: Ахборот хизмати