Ердан унумли фойдаланилса томорқа кони фойда

Мамлакатимизда экин ерларидан самарали фойдаланиш мақсадида бир қатор тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада аҳолининг ерга бўлган муносабати тубдан ўзгараётир. Ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиб, дастурхони обод, бозорларимизнинг тўкин бўлишига ҳисса қўшаётганлар кўп.

Жумладан, Навбаҳор тума­ни­да­ги «Юқори Беш­работ» ма­ҳал­ла­сида ана шундай ерга меҳр қўй­ган инсонлар билан та­нишдик. Ма­салан, Шуҳрат Очилов етти со­тихлик иссиқ­хо­­насида етиш­­ти­рилган бод­рингларни ички бо­зорга олиб чиқмоқда. Тўрт сотих томор­қа­дан ризқ-ба­рака олишда хона­дон эгасининг турмуш ўртоғи Ҳафиза Гулмуродованинг ҳам ҳиссаси катта.

Шавкат Эр­на­за­ров ҳам уста деҳ­қонлардан. У ҳарбийликдан на­фақага чиққач, уй­да фойдали иш билан маш­ғул бўлишни афзал билди. То­морқасининг икки со­тихида ис­­сиқхона таш­кил қилди. Жа­сур Бердимуродов томорқа­си­даги помидорлар эрта-индин бу хонадоннинг, қо­лаверса, маҳалла аҳлининг дас­турхонини безайди. «Меҳнат­нинг таги роҳат» деб шун­га ай­ти­шади-да. Аммо…

Кўпчилик томорқасини гул­лаб-яшнатиш билан банд бўл­ган бир пайтда баъзилар катта­гина ер майдон­лари­ни қаровсиз қолди­раёт­гани ажабланарли. Афсуски, «Юқо­ри Бешработ» ма­ҳал­ла фу­қа­ролар йиғини масъул ходим­лари ва те­гишли соҳа вакил­лари бир неча бор огоҳлан­тир­­­ганига қа­рамай, ҳамон ғафлат уйқусидан уй­ғонмаганлар бор. Ҳайрон қо­ласан, бир кило­грамм кар­тош­кани бозордан фалон сўмга сотиб олган яхшими ёки уни томорқада ун­­дириб, ис­та­ган пайтда рўзғор учун фойдаланган маъқул­ми? Фуқаро Комил Маманов­нинг шу маҳаллада ўн икки со­тихли ҳов­лиси бор. Унинг ўзи оиласи би­лан Зарафшон шаҳ­ри­да яшайди. Шу сабаб­дан­ми, томорқа қаров­сиз қолдирил­ган — ерни бе­гона ўтлар ва тикан қоплаган.

— Ўн сотих ери бор одамни кам таъминланган деб бўл­май­ди, — дейди фуқаролар­нинг ўзини ўзи бошқариш ор­ган­лари фао­лия­тини муво­фиқ­лаштириш бўйича ту­ман кен­гаши мутахас­си­си А. При­мов. — Томорқадан рўзғор учун за­рур маҳсулотлар олинса, кони фойда эмасми? Ша­­ҳарда яша­­ган тақдирда ҳам, қиш­лоқ­да ҳов­лиси бор фуқароларнинг кар­тошка, пиёз, сабзи, сарим­соқ­пиёз каби экинларни то­мор­қасида етиш­тириши, улар­ни бозордан харид қилишига ҳо­жат қолдир­майди. Ҳаммаси меҳ­натсе­вар­ликка боғлиқ. Истак бўлса, то­мор­қа­дан унумли фойдаланиб, мўмай даромад олса бўлади.

Яна бир фуқаро Отабек Сай­фиддинов­нинг 27 сотих томорқа­сига фа­қат беда экилган. Би­ли­ши­миз­ча, хонадон аъзолари бош­қа ви­лоятда яшар экан. Шуҳрат Жўраевнинг 8 сотих ер май­дони қай­та-қайта огоҳланти­рил­ганидан сўнг икки-уч пуш­тада ловия, қовоқ, қовун, тарвуз экил­ди. Ернинг кат­та қисмида макка бўй чўзиб турибди.

Из­затилла Нормуродов ҳовли­си­нинг аксарият қис­мини беда эгал­лаган. Бедазор ичидаги атиги иккита пуштада кечки по­мидорларнинг эндигина униб чиққанига гувоҳ бўлдик. Тилов Йўлдошевга тегишли ҳов­лининг абгор аҳволини таъ­рифлашга тил ожиз. Ти­кан­зорга айланган ер бир қа­рашда тўқайзорни эслатади. Айни чоғ­­да ҳеч зоғ яшамай­ди­ган бу ҳовлида бирор бир маданий ўсим­лик йўқ. Томорқанинг икки йилдан буён қаровсиз қолиб ке­лаётгани маҳалла кўркига путур етказмоқда. Ён қўшниси Бобо­мурод Ер­мекбаевникида эса аҳвол бундан-да ачинарли. Ҳамроҳимиз, ма­ҳалла посбони Севдиёр Аб­дураи­мовнинг ай­тишича, у қайси­дир фермер хўжаликда ишларкан. Уйидан ойда бир бўлса ҳам хабар ол­майди.

Бундай ҳолатлар тумандаги «Қуш­қочди» ма­ҳал­­ласида ҳам уч­райди. Жумладан, маҳалла фу­­қа­ролар йиғини масъул котиби Ҳошим Хўжаев­нинг таъ­кидла­шича, Бахтиёр Жулди­баевга бир неча бор айтилса ҳам ҳовли ич­кариси тикан­зор­­лигича қолган. Ташқари ҳовли­га маккадан бош­қаси экил­ма­ган. Маҳалла масъул­ларига ҳар сафар қуруқ ваъда бе­риш­дан нарига ўтмаётган Б. Жул­ди­баев ерга озроқ меҳр бер­­ган­да, ҳозир пиёз, картошка ва бошқа маҳсулот турлари гур­кираб ўса­ёт­ган бўларди. Ҳолбуки, бу ма­ҳаллада меҳ­натсеварликда бош­қа­ларга ўрнак бў­ладиганлар кўп­чиликни таш­кил этади. Улар­дан бири олт­миш икки ёшли Зиё­дулло Хў­жаев­дир. Ота­хон томор­қаси­да­ги иссиқхонада ҳо­силга ки­раётган помидор, бодрингни кў­риб, завқ олади. Уларга вақ­тида ўғитини бериш, та­гини юм­ша­тиш­дан чарчамайди. Шу маҳалла­даги Жамол Тўраев ҳам икки со­тих ерда ис­сиқ­хона ташкил қилган. Яна яқинда банкдан сак­киз мил­лион сўм кредит олди. Бу маблағ эва­зи­га иссиқ­хонасини кенгайти­риш­ни режалаш­тирган.

Ҳа, ҳаракат қилган, меҳнатдан қоч­маган одам­нинг уйи ҳам, кўнг­ли ҳам, маҳалласи ҳам обод бў­лади. Бу борада эрин­чоқлик қи­либ, ердан са­марали фойдала­нишда орқада қолаёт­ганлар ўз ат­рофидаги мириш­кор деҳқон­лар­дан ўрнак олиш­са, мақсадга му­во­фиқ бўларди.

Зулфия БОБОЕВА,

«Дўстлик байроғи» газетаси мухбири.

Суратлар муаллифи Дониёр РАВШАНОВ.