Юқори маҳсулдор қорамолларда туёқ касалликлари муаммоси ва олдини олиш тадбирлари

32

Мамлакатимизда охирги йилларда наслдор қорамолларни кўпайтириш, улардан соғлом насл олиш, сифатли сут ва сут маҳсулотларини олиб халқимиз истеъмолига етказиб бериш ветеринария мутахассисларини олдида турган мухим вазифа бўлиб ҳисобланади. Юқори маҳсулдор қорамолларда бир қатор касалликлар учраб, уларни наслини бузилишига, сут сифатини пасайишига ва эрта бракка чиқарилишига олиб келмоқда. Туёқлардаги муаммолар қорамолчилик хўжаликларида тарқалиш бўйича ҳозирда мастит, репродуктив органлар патологиясидан кейин учинчи ўринни эгаллайди.


Мамлакатимизда охирги йилларда наслдор қорамолларни кўпайтириш, улардан соғлом насл олиш, сифатли сут ва сут маҳсулотларини олиб халқимиз истеъмолига етказиб бериш ветеринария мутахассисларини олдида турган мухим вазифа бўлиб ҳисобланади. Юқори маҳсулдор қорамолларда бир қатор касалликлар учраб, уларни наслини бузилишига, сут сифатини пасайишига ва эрта бракка чиқарилишига олиб келмоқда. Туёқлардаги муаммолар қорамолчилик хўжаликларида тарқалиш бўйича ҳозирда мастит, репродуктив органлар патологиясидан кейин учинчи ўринни эгаллайди.

Эпизоотик тахлиллар, клиник текширувлар ва паталоганатомик ўзгариш натижаларига асосан юқори маҳсулдор ҳайвонлардан айниқса голштин-фриз зотли сигирлар туёқ муаммоларига кўпроқ дучор бўлиб мамлакатимиз қорамолчилик хўжаликларига сезиларли иқтисодий зарар келтириб келмоқда.

Айрим сутчилик фермаларида соғин сигирларнинг 10-90% гача туёқ касалликларининг ҳар хил кўринишлари қайд этилган. Туёқ касалликлари билан касалланган сигирлар озиқани кам истеъмол қилади, амалда моциондан махрум бўлади, сут маҳсулдорлиги пасаяди, натижада даволаш учун анчагина дори дармон ва қўшимча меҳнат сарф қилинади, хўжаликка эса сезиларли иқтисодий зарар етказилади. Бу ўз навбатида бузоқларнинг (17-20%) гача сут етишмовчилигига, оқибатда ўсиш ва ривожланишдан (20-65%) гача қолишига олиб келади.

Юқори маҳсулдор голштин-фриз зотли сигирларни генетик келиб чиқиши оёқларда сурункали ва субклиник ламинитлар пайдо бўлиши, шартли юмшоқ туёқларни шох қатламининг шикастланиши, орқа оёқларини тузилиши билан боғлиқ бўлиб туёқ касалликларига мойиллиги юқори ҳисобланади. Одатда бу касалликлар фонида некробактериоз қўзғатувчиси тез ривожланади.

Некробактериоз касаллигида иқтисодий ва ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар анча юқори бўлиб ( касалланган сигирдан 400 кг гача сут соғиб олиш пасайиши, тирик вазни суткада 200 г дан 1,5 кг гача камайиши), ҳайвонларни эрта бракка чиқариш, насллик қийматини пасайиши (наслчилик хўжаликларида некробактериоз ва туёқ касалликларида уруғ сотиш мумкин эмас) кабилар билан ифодаланади.

Қорамолларда туёқ муаммоларини келиб чиқишини бир қанча сабаблари мавжуд бўлиб улардан энг асосийси озиқлантиришда баланслашмаган озуқалар билан боқиш ва сақлаш шароитидаги камчиликларни келтириш мумкин.

Кўпчилик олимларнинг фикрига қараганда оёқларнинг дистал қисмининг зарарланишига катта қорин ацидози сабабчи бўлиб, бу ҳолат йўқори концентратли баланслашмаган озуқалар билан боқиш, рационда углеводлар, протеин ва микроэлементларнинг мунтазам етишмаслиги оқибатида юзага келади. Натижада, туёқларнинг юмшаб қолиши ташқи муҳитдаги Fusobacterium necrophorum инфекциясининг патологик жараённи чақиришига сабаб бўлади.

Оҳирги уч йилда оммавий равишда некробактериоз билан касалланиш голштин-фриз зотли сигирларда Германия хўжаликларида, Россиянинг Тула вилоятида ва Татарстонда кўпроқ учраши қайд этилган. Некробактериоз билан касалланган, бироқ клиник соғлом ҳайвонларни хўжаликка олиб келиниши фермадаги молларда касалланиш 25-30% гача тарқалиши кузатилган.

Некробактериоз касаллигининг республикамизда эпизоотологиясини ўрганиш натижасидан келиб чиққан ҳолда, юқори маҳсулдор соғин сигирлар некробактериозга юқори мойиллиги аниқланди. Шу билан бирга, уларда турли туёқ ва оёқ касалликларининг тез-тез учраши (ламинит, пододерматит, эрозия, тожча флегмонаси) ва бунда туёқ, туёқ усти териларни шикастланиши маълум бўлди. Бу касалликларни фермада тарқалишини кескин пасайтириш учун туёқ ва туёқ усти тери қатламини мустахкамлаш, ҳамда юзаларида мавжуд бўлган патоген ва шартли-патоген бактерияларни мунтазам равишда йўқ қилиб бориш керак. Бунда самарали ва иқтисодий томондан тўғри келадиган усулларни ишлаб чиқиб, синовдан ўтказишни режалаштирдик.

Тадқиқотлар Ўзбекистоннинг турли худудларда жойлашган (Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари) 3 та фермер хўжаликларида олиб борилди. Мазкур фермаларда некробактериоз касаллиги кенг тарқалиб, деярли ҳар куни биттадан учтагача сигирлар мажбурий сўйиларди.

Расм 1. Некробактериоз билан касалланган сигир

Жами бўлиб 1107 бош голштин-фриз зотига мансуб соғин сигирлар уч гуруҳга бўлиниб, уч хил таркибли туёқ ванналари самарадорлиги ўрганилди. Ванна учун қўлланилган кимёвий воситалар — мис купороси, формалин, тетрациклин кукуни – турли нисбатларда қўлланилди.

Жадвал 1

Туёққа ишлов бериш ванналари учун дезинфекция қилувчи эритманинг биринчи таркиби (эритма 1)

Эритманинг таркиби
Реагент Сув аралашмасидаги миқдори
Мис купороси 5% ли эритма
Формалин 3% ли эритма
Тетрациклин кукуни 3%ли эритмаси

Жадвал 2

Туёққа ишлов бериш ванналари учун дезинфекция қилувчи эритманинг иккинчи таркиби (эритма 2)

Эритманинг таркиби
Реагент Сув аралашмасидаги миқдори
Мис купороси 7% ли эритма
Формалин 4% ли эритма
Тетрациклин кукуни 2% ли эритмаси

Жадвал 3

Туёққа ишлов бериш ванналари учун дезинфекция қилувчи эритманинг учинчи таркиби (эритма 3)

Эритманинг таркиби
Реагент Сув аралашмасидаги миқдори
Мис купороси 10% ли эритма
Формалин 5% ли эритма
Тетрациклин кукуни 1% ли эритмаси

Биринчи гуруҳ ҳайвонлари “эритма 1” ванна ишловидан ўтказилган бўлса, иккинчи гуруҳ ҳайвонлари “эритма 2” ваннасидан ўтказилди ва учинчи гуруҳга эса “эритма 3” ваннасида ишлов берилди. Кимёвий ванна ҳайвонлар соғишга борадиган йўлакчасида ташкил қилиниб, узунлиги 2,5 метр, эни 1 метр, чуқурлиги эса 15 см ни ташкил этди. Яъни, ҳайвонлар кунига икки маротаба ванналардан ўтказилди. Бу ваннадан олдин ҳайвонлар оддий сув билан тўлдирилган ваннадан ўтказилиб, туёқлардаги гўнг ҳамда лойларни ювилишига ва бу билан кейинги ваннадаги дориворларни тери ва туёқ юзаларига фаолроқ таъсири таъминланди. Бундан ташқари, дори воситаларини тежаш имкони ҳам яратилди, чунки ифлосланган ваннани сувини амалда ҳар 100 ҳайвон ўтгандан кейин алмаштириш лозим эди.

Жадвал 4

Уч хил ванналарнинг туёқ касалликларига олдини олиш таъсири

Гуруҳ  Ҳайвонлар сони, бош Асосий туёқ касалликлар қайд этилган сигирлар сони, бош*
Некробактериоз Тожча флегмонаси Ламинит
1 364 5 6 4
2 278 3 3 2
3 465 0 0 2
Жами 1107 8 9 8

*ишлов берилишидан бошлаб, 14 кундан сўнг

Расм 2. Ваннанинг умумий кўриниши

Тадқиқотлар натижаларида, “эритма 3” ванналари самарали таъсир этиб, некробактериоз билан касалланган сигирлар қайд этилмади, биринчи ва иккинчи гуруҳларда эса некорбактериоз билан касалланган сигирлар сони 5 ва 3 бошларни ташкил этди. Тожча флегмонаси билан касалланган сигирлар сони учинчи гуруҳда қайд этилмаган бўлса, биринчи гуруҳда 6 бош, иккинчи гуруҳда эса 3 бош қайд этилди. Ламинит билан касалланган сигирлар сони учинчи гуруҳда 2 бош, биринчи гуруҳда 4 бош, иккинчи гуруҳда эса 2 бошни ташкил этди. Демак, голштин-фриз сигирларидан ташкил этган фермаларда некробактериоз ва туёқ касалликларини даволаш, ҳамда олдини олишда “эритма 3” ванналаридан фойдаланиш юқори самарага эга.

Амалий тавсиялар:

1. Ванна ҳамма қорамол ўтадиган жойда бўлиши зарур.

2. Ваннанинг узунлиги 2-3 метр, эни тахминан 1 метр, чуқурлиги эса 15 см бўлиши керак.

3. Дезинфекция қилувчи эритма билан ванна қилишдан аввал туёқларни дастлабки тозалаш учун сувли ванна ёки совунли эритмали ваннани ўрнатиш лозим. Тоза туёқларга ишлов берилганда антисептик эритманинг самараси катта бўлади. Бундан ташқари дезинфекция қилувчи эритмада ванна камроқ ифлосланади.

4.  Профлактик ишлов бериш самараси энг юқори даражада бўлиши учун 200-250 та қорамол ўтганидан сўнг ваннадаги эритмани (эритманинг ифлосланиш даражасига боғлиқ ҳолда) алмаштиринг.

5. Ваннадаги эритмани алмаштиришда ундаги ҳамма лойни олиб ташланг. Дезинфекция қилувчи эритмани фақат тоза ваннага қуйинг.

6. Бўлмалардаги гўнгни сигирларни соғишга олиб чиқилганда чиқариб ташланг, туёқ тозалангандан сўнг чорва моллари тоза, қуруқ, гўнг имкон қадар кам бўлган бўлмаларга кириши зарур.

7. Туёққа ишлов бериш тезлиги туёқларида муаммоси бўлган сигирларнинг сони ва молхонадаги озодаликка боғлиқ. Шароит яхши бўлган ҳолатда ҳафтасига 2 марта, шароити ёмонроқ бўлган ҳолатларда эса ҳар куни туёқларга ишлов бериш тавсия қилинади.

Манба : Феруза Худоёрова (Ветеринария илмий тадқиқот институти мустақил тадқиқотчиси) Veterinariya Meditsinasi журнали, №11 сон, 2018 й. agromart.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!