Диққат янгилик.
Ўзбекистон экология давлат қўмитасига ишлаб чиқаришга тадбиқ қилишга илмий тавсия.
Дарахтларни таснифлаш – класификацияси. Дарахт – тана ва шохлари ёғочга айланган кўп йиллик ўсимликлар туркуми бўлиб, асосан икки группага, яьни мевасиз – манзарали ва мевали дарахтларга бўлинади.
Мевасиз – манзарали дарахтлар бўйига қараб уч группага: 1) 25 метргача (заранг, четан, терак, шумрут ва бошқалар); 2) 25 – 35 метргача (қайрағоч, ёнғоқ, оқ қайин, тол, қатранғи ва бошқалар) ва 3) 35 метрдан баланд (чинор, қора қайин, қарағай, эман ва бошқалар) га бўлинади.
Мевали дарахтлар хам шаклига қараб уч группага: 1) шох-шаббаси ҳашаматли, баланд бўйли (ёнғоқ, нок, олма, ўрик, ва бошқалар; 2) ўртача ва 3) танаси кўримсиз, илдиз бачкиларидан кўпайадиган паст бўйли (шафтоли, гилос, олча ва олхўри ва бошқалар)га бўлинсада, хозирги вақтда баланд бўйли мевали дарахтларни пакана навлари яратилганлиги сабабли, бундай таснифлаш амалиётга тўғри келмай қолди.
Дарахтлар танасини ривожланиш характерига қараб, улкан дарахтлар, бута, чала бута ва чирмашиб ўсадиган хилларига хам бўлинади.
Дарахтлар кенг япроқли ва нина барглиларга хам бўлинади, шунингдек, дарахтларнинг доим яшил ва баргларини хар йили кузда тўкадиган хиллари хам мавжуддир.
Дарахтларни баландлигини ўлчаш. Дарахтларни баландликларини аниқлаш учун қуйидаги асбоблар ишлатилади: 1) ўлчов вилкаси, 2) икки диоптрли Фаустман ўлчов асбоби ва 3) эклиметр ёрдамида аниқланади.
Ўлчов вилкаси – бир неча хил бўлиб, ундан дарахтнинг йўғонлиги ва баландлигини ўлчашда ишлатилади. Дарахтни йўғонлигини ўлчашда, дарахтнинг ердан 1.3 метр юқорисидан ўлчанади, дарахтни баландлигини ўлчаш учун, тахминан шу дарахт бўйига тенг масофада туриб вилканинг кўрсаткич қисми билан дарахт тепасига қараб, шкала ёрдамида дарахтнинг аниқ баландлиги топилади.
Икки диоптрли Фаустман ўлчов асбоби 10х15 сантиметрли катталикдаги ойна ва пластинкадан ясалган, ўнг ва чап томони рақамли шкаллаларга бўлинган, дарахт баландлигини аниқлашда ишлатилади. Бунда ўлчовчи киши дарахтдан унинг баландлигига тенг масофада туриб, сурилма пластинка ёрдамида дарахт тепасини кўрсатувчи шкала орқали унинг баландлигини аниқлайди.
Эклиметр билан аниқлашда 10, 15, 20 метр масофадаги нуқталардан диоптр билан дарахт тепасига қаралади ва эклиметр ёрдамида ҳосил этилган бурчакнинг горизантал ҳолатини ва визир линясини ҳисоблаб, дарахтнинг ҳақиқий баландлиги топилади.
Дарахтларнинг ҳажимини ўлчаш. Дарахт ёғочини ҳажимини ўлчаш учун, дарахт танасининг шаклига қараб турлича аниқланади:
- цлиндр шаклда бўлса – V = (Pi*D2) / 4 x H
- параболоид шаклда бўлса – V= (Pi*D2) / 4 x (H/2)
- конус шаклида бўлса – V = (Pi*D2)/4 x (H/3)
- нейлоид шаклида бўлса – V= (Pi*D2)/4 x(H/4)
Масалан, бир дона эман дарахти параболоид шаклда бўлса, дарахтнинг ҳажми, дарахтнинг йўғонлиги – Д2 = 20 сантиметр ва баландлиги – Н = 18 метр бўлса, ёғочнинг ҳажми қуйидагича бўлади: V = (3.14*400) / 4 x (18/2) = 314 x 9 =28.26 /100 = 0.28 метр куб бўлади.
Улкан дарахтларнинг ёшини аниқлаш усуллари. Дарахтларга бахо беришда мухим саналадиган кўрсаткич, бу дарахтларни ёшини тўғри ва аниқ аниқлашдир. Дарахтларни ёшини аниқлашда икки усул қўлланиади, яьни:
1-усул – кесилган дарахт тўнкасидаги халқалар сонига қараб;
2-усул – ўсиб турган дарахтнинг илдиз бўғизидан ўзагигача пармалаб, хосил бўлган тешикдан дарахтнинг халқалари сонига қараб аниқланади. Бу усулда дарахтга сезиларли холда салбий таьсир кўрсатиш билан бирга, анча мехнат сариф қилинади, дарахтнинг ёши ноаниқ аниқланади, самараси жуда оздир. Шунингдек, дарахтнинг ташқи белгилари (баргларининг ранглари, танасининг шаклига, пўстлоғининг шакли ва ранглари)га қараб, малакали мутахассис томонидан аниқланади. Масалан, катта ёшдаги игна баргли дарахтларни баргларининг ранги очроқ бўлади, ўсишдан қолган дарахтнинг шох-шаббаси юмолоқ, телпак ва гумбаз шаклида бўлиб, танасининг пастки қисми ёрилган, қалин, жонсиз пўстлоқ билан қопланади, баьзан сиртида яшил, сариқ ва бошқа тусли буқоқлар пайдо бўлади, дарахтнинг ёши тахминий аниқланади.
Дарахтларни тахминий ёшини олимлар қуйидагича деб белгилаган, яьни: шафтоли дарахти ўртача 15-20 йил, саксовул 50-60, терак 70-80, ток 100-110, тол 280-300, хандон писта 340-350, тут ва ёнғоқ 420-450, қарағай, шумтол, заранг 700-750, чинор 900-950, эман 2000, шамшод 3000 ва мамонт дарахти 6000 йил умр кўра олиши тахминан аниқланган.
Улкан дарахтларни кесмай ва пармаламай, тик холатда ёшини аниқлашни янги математик усули. Мен(АЎ), яқин 30 йил ичида улкан дарахтлар қаторидаги, мевасиз дарахт – терак ва мевали дарахт – ёнғоқ дарахтлари устида тажрибалар ўтказиб, дарахтларни ёшини аниқлашни математик йўл билан янги усулини ишлаб чиқдим, аниқлик даражаси 95 фоизни ташкил қилди. Бу усул батаника, биология ва ўсимликшунослик фанлари учун янгилик бўлиб хисобланади. Бу усул математик хисоблаш йўли билан, қуйидагича амалга оширилади:
Мевасиз дарахт – терекни ёшини аниқлаш. Бунинг учун терак дарахтини ердан 10 сантиметр баландликдан рулетка ёрдамида айлана узунлигини аниқлаб, уни А1 деб белгилаймиз; 2 метр баландликдаги айлана узунлигини А2; 3 метр баландликдаги айлана узунлигини А3 ва 4 метр баландликдаги айлана узунлигини эса А4 деб белгилаймиз. Бунда теракнинг ёшини қуйидаги математик формула орқали хисоблаб чиқарамиз, яьни: Тё = A1(89см) + А2(67см) + А3(59см) + А4(53см) = 89+67+59+53 = 268 / 4 = 67.0 / 3.14 = 21.3. Демак терак 21 ёшга кирганлиги аниқланди. Хақиқатдан хам бу терак 1999 йил бохор ойида экилган, бу сана оиламизни китобида қайд этилган. Қолган мевасиз дарахтларни хам мана шу тартибда аниқланади.
Мевали дарахт – ёнғоқни ёшини аниқлаш. Ёнғоқни хам худди теракни хисоблаш формуласи орқали хам хисоблаб чиқилади, бунда ёнғоқ дарахтининг шохларидан холи, текис жойларидан айлана узунлигини ўлчаб олишни тақоза қилади. Бунда ёнғоқнинг ёши қуйидагича аниқланади, Яьни: Ёё = 104+89+67+63 = 323 / 4 = 80.8 / 3.14 = 25.6 хосил бўлади. Демак ёнғоқ 26 ёшга кирганлиги аниқланди. Хақиқатдан хам ёнғоқ 1994 йилда экилганлиги, оиламиз китобига ёзиб қолдирилган.
Ёнғоқ дарахтини ўлчаш баландлиги 4 метрдан ошган бўлса, унинг ёшини аниқлаш учун қуйидаги таблицадан фойдаланиш лозим:
| Дарахтни ўлчаш баландлиги |
Белгиси |
Коэфиценти |
Дарахтни ўлчаш баландлиги |
белгиси |
Коэфиценти |
| 5 метр | Х1 | 1.15 | 6 метр | Х2 | 1.25 |
| 7 метр | Х3 | 1.40 | 8 метр | Х4 | 1.60 |
| 9 метр | Х5 | 1.85 | 10 метр | Х6 | 2.10 |
| 11 метр | Х7 | 2.35 | 12 метр | Х8 | 2.65 |
| 12 метр | Х9 | 2.80 | 14 метр | Х10 | 3.0 |
Бу холатда дарахтнинг ёши қуйидаги формула билан хисобланади, яьни:
ёнғоқни баландлиги 14 метр бўлса, унинг ёши Ёё = 80.8*3.0 = 242.4 / 3.14 = 77.2 хосил бўлади. Демак ушбу ёнғоқ 77 ёшга кирганлиги аниқланади. Дарахтнинг ўлчаш баландлиги 15 метрдан ошса, хар бир метр учун 0.50 коефицент қўлланилади.
Шундай қилиб, хар қандай улкан дарахтларни ёшини юқоридаги формуллалар орқали аниқлаш мумкинлигини тажрибада исботланди. Бу усулда фақат улкан дарахтларнинг ёши аниқланади холос. Бута, чала бута, чирмашиб ва илашиб ўсадиган дарахтларнинг ёшини аниқлаш усулларини аниқлашга доир тажрибалар давом этирилмоқда. Келгусида уларнинг ёшини аниқлаш усуллари нихоясига етгандан кейин маьлум қилинади. Қолган мевали дарахтларни хам шу тартибда аниқланади.
ҲУЛОСА. Ушбу янгиликни Ўзбекистон экология давлат комитетига ва “Экология” партиясига келгусида ишлаб чиқаришга жорий қилишга илмий тавсия қиламиз ва ҳамкорлик қилишга чақирамиз. Чунки ушбу усул билан улкан дарахтларни қийматини аниқлаш орқали давлат буюджетига милиардлаб маблақлар тушушига имкониятни вужудга келтиради.
Мевасиз ва мевали дарахтларни танасидан ўғитлашни янги усули.
Инсонлар Фарғона водийсида деҳқончилик билан, хусусан боғдорчилик билан қадимдан шуғулланишиб келишган. Ховуз ва булоқ атрофларига, мачит ва мадраса ичи ва ташқарисига, махалла гузарларига ва ахоли хонадонларига тут ва ёнғоқ каби мевали ва сада қайрағоч, бужун, терак ва тол каби мевасиз дарахтларини экиб парваришлаб келишган, уларни ёғочларидан хўжаликда ишлатиладиган турли воситалар тайёрлаб ишлатишган. Айниқса уларни ёғочидан хозир хам қурилиш материаллари сифатида фойдаланиб келишмоқда.
Охирги йилларда эшик ва ромларни тайёрлашда яна ёғочдан фойдаланилмоқда, чунки пласмассадан бўлган эшик ва ромлардан афзаллиги хаёт исботлаб турибди, экологик тоза уйларда яшаётган инсонлар унинг қадрига етиб, улардан самарали фойдаланиш йўлларини излаб топишмоқда.
Мен хам бир неча ўн йиллардан бери дарахтларни тезроқ буюмбоп бўлиб етиштиришга тажрибалар олиб бордим. Аввало икки туб икки ёшли мирза теракни икки жойга экиб кўкартириб олинди. Тажрибада иккита теракдан фойдаландим. Бирини назорат сифатида фойдаландим, иккинчисида эса тажриба олиб бордим. Тажрибани учунчи йилида тажриба олиб борилаётган теракни ердан 20 сантиметр баландликда диаметри, 4 миллиметр бўлган сверло(парма) да, қиялиги 45 градусда пастга қараб теракни ўртасидаги ўзагига қадар тешиб олдим, унга эрта бахорда, барг чиқармасдан олдин биринчи марта 25 фоизли амиакли сувни 2 мг.ни циприс орқали хосил қилинган дарахтни чуқурлигига қуйдим ва пахта билан оғзини махкамлаб қўйдим. Хар ойда ушбу теракни чуқурига ноябр ойигача 10 ой давомида 2мг.дан амиакли сув қуйиб озиқлантириб турдим.
Тўртинчи йилида теракни олдинги тешигидан қарама – қарши томондан 25 сантиметр юқорисидан диаметри 6 мм сверлода яна чуқурча очиб, унга хар ойда 5 мг.дан амиакли сув қуйиб турдим.
Бешинчи йилида эса теракни олдинги чуқурчасидан қарама-қарши томонда 30 сантиметр юқорисидан диаметри 10 мм.ли сверлода яна чуқурча очиб, унга хар ойда 10 мг.дан амиакли сув қуйиб турдим. Ўтказилган тажрибадан теракни экилганидан кейинги бешинчи йилида тажриба ўтказилган терак билан, назоратдаги теракни солиштирилганда қуйидагилар аниқланди:
- Тажрибадаги терак соғлом ўсди, касалликларга чалинмади;
- Тажрибадаги терак назоратдаги теракга нисбатан тезроқ ўсди ва етилди, яьни ердан 50 сантиметр баландликдан ўлчаганимизда, назорат теракни айлана узунлиги 35 сантиметр бўлган бўлса, тажрибадаги теракни айлана узунлиги 68 сантиметрни, назоратдаги теракни бўйи 9 метрни ташкил қилса, тажрибадаги теракнинг узунлиги 12 метрни ташкил қилган.
Ҳулоса: Тажрибадан аниқландики, дарахтни илдизидан озиқланишига қўчимча равишда танасидан амиакли сув билан озиқлантирилса, тезроқ ўсиб етилади, натижада дарахтларни ёғочидан фойдаланиш даражаси 50 фоизга ошиши исботланди.
Хозирги вақтда мевали дарахтларни танасидан озиқлантириш тажрибаси давом этирилмоқда.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини “илмий табобат” марказининг илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар “ТАБОБАТ” Академиясини аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини “ТУРОН” Фанлари Академиясининг ФАХРИЙ АКАДЕМИГИ.









