Ўзбекистоннинг бўз тупроқларида етиштириш учун сабзавот соясининг мақбул экиш муддати ва схемасини танлаш

Daraja:Oliy o‘quv yurtidan keyingi ta‘lim

Muallif:Ким Вероника Владимировна

Nashr etilgan yili:2018

UDK raqami:УДК: 635.655

Бугунги кунда дунёда соя энг муҳим қишлоқ хўжалик экинларидан биридир. Сабзавот сояси Хитойдан келиб чиққан бўлиб, 5000 йилдан буён етиштирилади ва у Хитойдан Корея, Япония, Ҳиндистон, Индонезия, Малайзия, Непал, Филиппин, Таиланд ва Вьетнам мамлакатларига тарқалган. Сояни асосий ишлаб чиқарувчи-мамлакатлар АҚШ, Бразилия, Аргентина, Хитой, Ҳиндистон, Парагвай, Канада ва Индонезия ҳисобланиб, биргаликда 80% соя ишлаб чиқарилади. Сабзавот сояси жаҳонда 400 минг гектардан ортиқ майдонларда етиштирилиб, инсонлар томонидан севиб истеъмол қилинувчи сабзавот тури ҳисобланади. Сабзавот сояси юқори озуқабоп ва шифобахш бўлиб, ўзида фаол биологик моддалар, витаминлар, минерал тузлар, оқсил, органик кислоталар, клетчатка, пектин моддаларга бой ҳисобланади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Cart
Your cart is currently empty.