Олма дарахтининг фитофтороз касаллиги

Зарари. Касаллик дарахт тўнкаси тагига сув тўпланиб қолганда ва умуман штамб атрофида намликни узоқ муддат юқори бўлиб туришида тез ривожланади. Касалланган дарахтларнинг барглари сўлиб қурийди ва тўкилмай шохларда қолиб кетади. Боғдаги олма дарахтлари биринчи 5 йилда касаллик натижасида кўп зарарланади, сабаби касаллик билан курашиш учун илдиз тизими кичиклик қилади.
Касаллик пайдо бўлиши ва ривожланишини олдини олиш учун олма дарахтлари, айниқса, ММ.106 пайвандтагига уланган кўчатлар қаторларини ердан 20–30 см кўтарилган жойга экиш тавсия этилади.
Бундан ташқари, томчилатиб суғориш тизимида икки қаторли томизгичлардан фойдаланиш керак. Томизгичларни дарахт танасидан 50–60 см узоқликда жойлаштириш керак.
Кураш чоралари. Вегетация даврида таркибида фосетил алюминий (мисол учун, Альетт) бўлган препаратлардан фойдаланиш мумкин.

Манба: “ОЛМА ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ВА КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШ”