Tobamovirus,ToBRFV – Жигарранг мева ажинли вируси

Tobamovirus, ToBRFV Жигарранг мева ажинли вируси – Вирус ташки мухит инжикликларига жуда чидамли. Бундан ташкари у хашоратлар томонидан деярли юкмайди, яъни иссикхоналарда усимликларни парвариш килиш оркали – куллар, барглар олинган вактда, асосан механик усулда инфекция юкиши ва таркалиши тезлашади. Бу жараен асосан яшил барглар оркали содир булади. – Aсосий эгалари помидор ва калампир. Бундан ташкари бегона утлар хам вирус ривожи учун измат килиши мумкин. Аломатлари Помидорда аломатлар навлар хилма-хиллигига караб узгаради. Айрим гибридларда аломатлар баргларда хлороз, мозаика ва баргларнинг даврий торайиши билан доглар пайдо булади. Меваларда эса сарик еки жигарранг доглар билан копланади, ажинли тусга киради. Натижада мевалар сотишга ва хатто ейишга яроксиз холатга келади. Калампирда барг белгилари саргиш мозаика холатига келади. Мевалар деформацияланади, сарик еки жигарранг доглар пайдо булади, яшил чизикли холатлар хам кузатилиша мумкин. Вирус иссикхонада пайдо булгандан даволаш чоралари деярли йук, асосан касаллик юктирилган усимликларни йук килиш, каттик карантин чораларини куллаш, иммунитет кутарувчи биостимуляторлардан фойдаланиш, агротехника коидаларига амал килиш тавсия этилади. Инфекцияни юктириш ToBRFV механик алока (ифлосланган асбоблар, куллар, кийим-кечак, усимлик билан тугридан тагри алока) ва купайиш материаллари (пайвандлаш, сукмоклар) oркали узатилади.

Манба: https://www.youtube.com/watch?v=GY6UWjP9jB8