Анор танасининг кемирувчиси ҳақида биласизми?

Зараркунанданинг илмий номи: Coelosterna spinator
Coelosterna spinator анор дарахти танасини кемириш билан озиқланиши кузатилган ва қайд қилинган. Бу зараркуранданинг асосий озуқаси бошқа махсулотлар бўлганлиги сабабли унинг зарари кам, лекин серажин пўстлоқхўр қўнғизи билан бирга катта муаммолар туғдириши мумкин. Зараркунанда асосан қуриган шохда кўпайишни авфзал кўради, шундай бўлсада тирик шохларга ҳам ҳужум қилади.

Белгилари
Личинкаси дарахт танасининг ички қисмини кемиради ва пўстлоқ ости қатламида
озиқланади. Балоғатга етган қўнғиз кундан кунга фаоллашади ва новдаларнинг яшил
пўстлоғини кемириш орқали озиқланади. Дарахт танасининг пўстлоғида тешиклар пайдо бўлади, дарахт остида қуруқ унсимон зараркунанда экскрементлари кўзга ташланади.
Анъанавий ва қўл билан назорат қилиш:
1. Ўсимликларни етарлича озиқлантириб уларнинг кучсизланиши олдини олинг, ҳашорат одатда кучсиз дарахтга ҳужум қилади.
2. Дарахт танасидаги тешикка илгакли сим тиқиб кемирувчи личинкаларини ўлдириш
мумкин.
3. Қуриган шохларини кесиб дарахтни тозаланг.
4. Қуриган ва илдизи билан қўпорилган шохлар ва дарахтларни боғ атрофида сақламанг.
5. 200 ватли натрийли лампочкалар ўрнатилган ёруғлик тузоқлари билан заракурандаларни жалб қилиб уларни нобуд қилиш.
Кимёвий курашиш:
Зарарланган дарахт танисидаги тешикларга дихлорфос 76 EC (сарфи миқдори: литрига 70-80 мл) сепинг. Дихлорфос эритмасини сиқиб чиқарадиган бутилка ёрдамида тешикларни тўлдиринг ва лой билан беркитиб ёпиб қўйинг.
Квиналфос (0.05%) ёки хлорпирифос (0.05%) дан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Манба: Кенг тарқалган анор зараркунанда ҳашоратларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш. Касалликни аниқлашда амалий машқлар (Тарқатма материаллар)