Ботаник тасьнифи. Мангольд – Барг лавлаги – Свекловичник – Beta vilgaris cicia L. – шўрадошлар (шўрагуллилар оиласига) мансуб, икки йиллик, қишлаб қоладиган сабзавот ўсимлиги бўлиб, 2 тури маълум, Европа мамлакатларида кўроқ экилади. Бўйи 30 сантиметгача боради, барглари қалин, серэт, буришганроқ бўлиб, овқатга солинади. Барглари пояларидан чиқадиган барглари илдиз ёни баргларига қараганда майдалашиб, навбатма – навбат жойлашган, узунчоқ ва наштарсимон. Гуллари майда, кўримсиз, қийшиқ ҳолда юқори томон кўтарилиб борадиган узун – узун бандли, мева тугиш вақтида жуда узайиб кетадиган шингиллар хосил қилади, шингиллари пояларининг учида ва шохларида бўлади. Мевалари тескари тухумсимон, учбурчак шаклида бўладиган кўп уруғли мева. Эрта бахорда кўкариб чиқади, апрелдан бошлаб кузгача гуллайди, мевалари июнда етила бошлайди. Гектаридан 40 – 60 центинер барг ҳосили олинади. Асосан барги озиқ – овқатга сабзавот сифатида, медицинада ва халқ табобатида ишлатилади. Ўсимликнинг баргларининг рангларига қараб янги навлари бир – биридан фарқ қилади: оқиш, кўкиш, сағиш, олтин ранг ва бошқалар учрайди.
Янги навини яратилиши. Навнинг келиб чиқиши – 2010 – йилларда ўсимлик уруғларини Қиримдан олиб келиб, аввал хонадонимизда, бир неча йиллар мабойинида экиб, тажрибалар ўтказиш натижасида, якка танлов асосида яратилди, “Найнаво оқшоми” фермер хўжалик дала четларига экиб маданийлаштирилган.
Ушбу маданий навни авзаллиги шундаки, хосилдорлиги жихатидан 2 бароварга (барги, уруғини катталиги жиҳатидан), баргидан ташқари, шоналари, гуллари, уруғлари ва илдизи хам халқ табобатида ишлатилишидир. 15 градусди совуқга чидамли. Ушбу навни кузда уруғини томарқаларига сепиб қўйилса, куздан то келгуси ёз ойларигача хонадонларга витаминларга бой доривор ўсимликни янгисига эга бўлишлари мумкун.
Етиштириш агротехникаси. Ерни экишга тайёрлаш: Ерни 25 – 30 см чуқурликда хайдаб, текисланади. Текисланган майдонга 20 – 30 т/г меёрида чириган гўнг (компост), ёки 150 кг/га фосфор, 50 кг/га калий НРУда сепилади. Сўнг кўк масса олиш учун 6 – 6,5 кг/га, уруғ олиш учун 5 кг/га меъёрида уруғ экилади ва 60 смга эгат очилади. Бунда уруғлар 1,5 – 2.0 см чуқурликда кўмилишини этиборга олиш лозим. Шундан сўнг уруғни ундириб олиш учун 75 – 80 фоиз тупроқ намлиги хосил қилиш лозим, яъни қондириб суғорилади. Ўсимлик чин барг чиқариб бўйи 3 – 4 см бўлганда 100 кг/га хисобида азотли ўғит билан озиқлантирилади. Бир марта бегона ўтлардан тозалантирилад. Эрта бахордан бошлаб ўсимликдан фойдаланиш мумкин. Махсулот (барг)ни икки хил усулда йиғиб олинади: 1. Етилган баргларни йиғиб олиш. Бунда ўсимлик барглари илдиз бўғзи юқорисидан кесиб олинади. Илдизи ўсув нуқтаси ва етилмаган майда барглари кейинги теримга қолдирилади. Бу усулда 4 – 5 марта хосил йиғиб олиш мумкин. Хосилдорлик кўк масса хисобида бир теримда 20 – 25 ц/га. 2. Ўсимликни тўла йиғиб олиш. Бунда ўсимлик барглари илдизи билан бирга йиғиб олинади. Бу усулда йиғиб олинганда хосилдорлик 40 – 60 ц/гани ташкил қилади. Ўсимликни пояси ва барларини шарбати олинади ва қуритилад.
Ушбу ўсимликни уруғини Август – Сентябрь ойларида экилса, кузда ва қишда ҳам унинг янги баргларидан истемол қилишга, унинг шиннитсимон илдизидан эрта баҳорда янги барлари чиқишига имконият яратилади.
Таркиби. Унинг баргини таркибида кўп миқдорда К витамини мавжуддир, А ва Е витаминлари ҳам серобдир. Микроэлементлардан натрий, магний, калий, темир ва рух элементларга бойдир, уруғида 30 фоизгача сифатли ёғ мавжуддир. Баргининг 100 грамида 19 ккал, уруғида 85 ккал қувватига эгадир.
Озиқ – овқатда, тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Унинг баргларини ҳўл холатида, қуритиб, сокини олиб, овқатларни безашда ишлатилади. Замонавий тиббиётда баргидан олинган перепаратлари сезиларли даражада қонни суюқлантирувчи таъсир кўрсатиши аниқланган. Улар бачадон силлиқ мушакларининг қисқарувчанлигини оширади. Барглари анча кучли фитонцид хоссаларга эга, ичак ҳаракатларини кучайтиради, экстрактлари эса, қон босимини ва қондаги қанд миқдорини пасайтиради.
Халқ табобатида унинг дамламаси ва қайнатмаси аёллар касалликларида қон тўхтатувчи восита сифатида, ичбуруғ, безгак, ўпка сили, юрак, жигар касалликларида, ҳамда шамоллаш касалликларини даволашда қўланилади.
Муолажалардан тавсиялар. Аёллар климаксида: Қуруқ ўтидан бир ош қошиғ устига 0.5 литр қайнаган иссиқ сув қуйиб, икки соат дамлаб қўйилади. Кунига тўрт маҳал овқатдан ярим соат олдин бир ош қошиқдан ичилади.
Бовосирда: Ҳўл баргидан (йўқ бўлса қуритилганидан) 50 грамига 200 грам қайнаган сув қуйиб, бир соат дамлаб қўйилади, сузиб олиниб, илиқ ҳолда қултумлаб 3 – 4 маҳал ичилади.
Буйрак – касаллигида: Ўсимликнинг поя ва баргларидан (ҳўли ёки қуритилганидан) 5 ош қошиғи устига 200 грам қайноқ сув қуйилади. Кунига 4 маҳал чорак стакандан, яьни 50 грамдан ичилади. Янги узулган ўтининг шарбатига тенг миқдорда қайнаган илиқ сув қўшиб, кунига уч махал бир ош қошиқ миқдорида ичилса, буйрак оғриғига ва тошни майдаланишига яхши таъсир қилади.
Гипертония(Хафақон)да: 5 чой қошиқ қуритилган ўтига 400 грамм қайнатиб совутилган сув қуйиб, 8 – 10 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олингач, кунига 4 маҳал икки ош қошиқдан истеъмол қилинади.
Жигар оғриғида: Ҳўл ёки қуритилган ўтидан 40 грам олиб, устига бир литр қайнаган сув қуйилади ва ярим соат дамлаб қўйилади, сузиб олингач, кунига уч маҳал овқатланишдан олдин бир стакандан ичилади. Ҳўл ўтининг шарбатидан кунига уч маҳал овқатланишдан олдин 40 томчидан, тенг илиқ сувга қўшиб ичиш тавсия қилинади.
Сийдик тута олмасликда: Янги узулган барги шарбатидан 50 томчисига бир ош қошиқ илитилган сувга қўшиб, кунига овқатланишдан олдин уч маҳал ичилади. Қуритилган ўтидан уч ош қошиғи устига бир стакан қайноқ сув қуйиб, термосда 4 – 5 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиниб, кунига тўрт маҳал ярим стакандан овқатдан олдин ичилади.
Хулоса. Янги яратилган ўсимлигини фермер хўжаликларига экин майдонлариинг атрофларига экишни тадбиқ қилинса, келажакда фермерларнинг иқтисодий қувватлари сезиларли даражада ортиб, молиявий мустаққилликга эришадилар, ҳамда йўл ёқаларига, ҳиёбонларга, гузарларга, махаллаларга, деҳқон ва томорқаларга экиш тавсия қилинади. Бундан соф экологик табиат яратилади. Томорқа эгалар ўз томорқаларида бу доривор ўсимлигини етиштирса ўзларини куз, қиш ва бахор ойларида хам витаминларга бой сифатли ва қувватли воситага эга бўлишади. Инсонлар бетоб бўлганда, кимёвий дорилардан эмас, табий воситалардан фойдаланиш маьқул эканлигини хамма яхши билади. Ҳаммани юқоридаги сўзларга амал қилишларини сўраб қоламиз.
Биз ушбу маьлумотларни инсонларга тавси учун ҳавола қилмоқдамиз. Ҳар бир инсонни организмини ЯРАТГАН ЭГАМ ўзига хос таризда яратган бўлиб, бетакрордир, чунки инсонлар даволанишдан олдин, ўзининг врачи ва табибидан алоҳида кўрсатмалари асосида фойдаланиши мумкинлигини такидлаймиз.
Абдумалик Ўринбоев – Селекционер – патентшунос, «Найнаво оқшоми» илмий экспериментал уруғчилик кўп тармоқли фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғулланувчилар «ТАБОБАТ» Академиясининг аьзоси, Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институти «ТУРОН» фанлар Академиясининг Фахрий Академиги.



















