ПОМИДОР КУЯСИ ЕТКАЗГАН ЗАРАР САБАБ ҲОСИЛНИ БОЗОРГА ЧИҚАРА ОЛМАЯПСИЗМИ?

Морфологияси: Помидор куяси, тўлиқ ривожланувчи ҳашарот бўлиб, капалак, тухум, қурт ҳамда ғумбаклик фазаларини ўтаб, итузумдошлар оиласига зарар келтиради.
Капалаги: Кичкина, оч кулранг тусли бўлади. Тинч ҳолатда турганда иккала қаноти елкасига йиғилган бўлади. Олдинги қанотларининг катталиги 8-10 мм узунликда бўлади. Капалакнинг қўнғир ёки кумушсимон, олд қанотларида ҳарактерли қора доғлар бўлиб, мўйловлари ипсимон (тасбеҳсимон). Зараркунанданинг ипсимон (тасбеҳсимон) мўйловлари, олд қанотларида кумушсимон-кулранг тангачалари ҳамда ўзига хос қора доғлари мавжуд бўлиши уни аниқлаш учун ҳисобга олинадиган энг муҳим идентификацион белгилардан ҳисобланади. Бундай белгилар қаторига куя қуртининг 1-ёшдан 4-ёшгача бўлган ривожланиши давридаги белгилари ҳам киради. Бу ҳашаротнинг капалаги асосан кечқурун ҳаракатланади кундузи эса ўсимлик баргининг орқа қисмида жойлашиб олади. Помидор куясининг капалаги жуда сезгир бўлиб, ўсимлик озгина силкитилса тезда ён атрофга қараб учиб кетади. Капалакнинг урғочи зотлари 10-15, эркаги эса 67 кун яшайди.
Тухуми: Урғочи капалак асосан ўсимлик баргининг остки, устки ва ўсув нуқталарига айрим пайтларда тупроққа тухум қўяди. Тухуми цилиндр шаклда бўлиб, янги қўйилган тухумлари оқ рангда, камалаксимон товланиб, кийинчалик вақт ўтиши билан тўқ-сариқ тусга айланади. Қуртлар тухумдан чиқишидан 4-6 соат олдин секин-секин сезиларсиз ҳаракатга кириши кузатилади. Қуртлар тухум ичини кемириб ўзига чиқиш учун тешик очади ва тухумдан 0,1мм. узунликдаги қурт чиқади.
Қурти: Тухумдан чиққан қуртлар оқиш кулранг бўлиб, бош қисми эса қорамтир рангда (диагностик белги), бўлади. Қуртларнинг елка томонида биринчи кўкрак сегментида ярим юмалоқ қора доғ мавжуд. Ана шу белгиси билан у картошка куясидан фарқ қилади.
Ғумбак: Сарғиш-кумушсимон рангда бўлади. Бошқа ҳашаротларнинг ғумбагига нисбатан жуда пишиқ бўлиб, шикастланиши қийин бўлади. Қуртлар аввалига ипак тўр тўқийди, сўнг ички қаватини тўқийди. Қуртлар 20-26 соат давомида пиллани тайёрлаб ғумбакка айланади. Пилланинг узунлиги 5-6 мм, эни 4 мм ни ташкил қилади. Эркагининг ғумбаги, одатда урғочининг ғумбагига нисбатан кичикроқ бўлади.
Биологияси: Адабиѐтлар маълумоти бўйича помидор куяси об-ҳаво шароитига қараб, жанубий америкада бир йилда 12-16 марта, Европада 8-10та, Ўртаер денгизи минтақаси мамлакатларида 10-12 тагача авлод бериши кузатилган. Помидор куясининг бир авлоднинг ривожланиши учун минимал ҳароратда (9оС.- 14оC) — 76 кун давом этади. 20оC да- 24 кун, 27оC да эса — 24 кунда бир авлоднинг ривожланиши тугалланади.

Ўзбекистон ўсимликларни ҳимоя қилиш институтида лаборатория шароитида олинган дастлабки маълумотлар бўйича помидор куясининг битта авлоди учун (20-25 °С) ўртача 22-25 кун вақт керак бўлади. Бунда: тухум – 23, қурт (личинка) – 8-10, ғумбак – 3-5 ва етук зот эса 5-7 кунда ривожланиши кузатилди.
Қарши кураш усуллари помидор куяси помидорни барги гули ва ҳосилини зарарлагани учун унга қарши кураш усуларини бирма бир қўлаш тафсия этилади. Бунда унверсал (сувли тузоқлар) дан фойдалинилганда сувли эритмага помидордан таёрланган маҳсулотни (томат) қўшиб ишлатилса помидор куясини капалакларини сувли эритмага илинади ва капалакларни сонини камайтиради.
Феромон тутқичлардан мониторинг мақсадида қўлланилганда, делта тузоқларида 5-6 дона капалаклар кўрилганда кимёвий ишлов берилиши керак.
Кимёвий усулни ишлатиш помидор кўчатлари экилишидан олдин кўчатлар имидаклоприт таъсир этувчи моддаси (Аваланчи, Гаучо ) билан сувли эритма тайёрлаб олиб кўчат илдизлари ботириб олинади,бу қилинган тадбир помидор илдизидан танасига сингдирилади ва куяни зараридан 10-12 кун сақлайди. Зараркунанда капалакларини нисбатан оддий (арзон) препаратлар (Атилла, Сиперметрин, Карбафос ва. х) ёрдамида қириб ташласа бўлади.
Аммо ўсимликда зараркунанданинг қуртлари пайдо бўлса (барг орасидаги қуртни ўлдириш қийин), энг самарали бошқа замонавий дориларни ишлатиш тавсия этилади, Такуми, Капито, Кораген препаратлари билан ишлов ҳар 10-12 кунда амалга оширилади.

Ўздавкарантин инспекцияси Ахборот хизмати karantin.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!