Авокадо – аллигатор ноки – Персея амерканская – Persea americana Mill. — лаврдошлар (лавргуллилар оиласи)га мансуб доимий яшил ўсимликлар (дарахтлар) туркуми (уруғи). Суптропик зоналарда, жумладан Россиянинг Қора денгиз атрофида ва Краснодар ўлкасида ўстирилади. Ватани жанубий ва шимолий америка. Ўзбекистонда экилмаган. Авокадо дарахти баланд, гуллари якка жинсли, оқ. Меваси 250 – 600 грамгача бир уруғли, тўқ яшил ёки кўкимтир – қизил, ноксимон бўлиб, таркибида 30 фоизгача мой, 1.5 – 4.0 фоизгача оқсил бор. Янги узилган холда истеьмол қилинади.
Авокадо – Экзотик мева. Экзотик – (юнонча – «exotikos», – ажнабий, хорижий, ажойиб – ғаройиб бўлиб кўзга ташланадиган) мева бўлиб, қадим замонлардан бери инсонлар фойдаланиб келишган. Хаттоки унинг мевасидан индейцларнинг мая, инк, ацтек ва бошқа қабилалари кенг фойдаланишган, ацтеклар уни “ауакатль” – “ўрмон мойи”, деб аташган. Унинг пишган этини нонга суртиб истеьмол қилишган. Авокадонинг меваси узоқ сақланади, шунинг учун кемага чиққан матрослар ўзлари билан кўп миқдорда авокадо мевасини олиб юришлари боис, “мотрослар нони” деб аташган. Юқориларидан ташқари, авокадони “аллигатор ноки”, “мойли нок”, “америка шафтолиси” ва бошқа номлари билан аташиб келишган.
Дунёда Авокадонинг 400 дан ортиқ маданийлаштирилган нави бўлиб, бир – биридан мевасининг шаклидан, рангидан ва катта – кичиклигидан фарқланади. Асосан уч турга, яьни мексика, гватемала ва хинд грухларига бўлиниб ўрганилади. Мевасининг ширин – нордонлигига, мева этининг мойлилик даражасига қараб класификацияланади. Авокадо хозирги кунда дунёнинг барча мамлакатларида етиштирилади. Унинг плантацияларининг энг каттаси Мексикададир, шунингдек Американинг Калифорния штатида хам кўплаб етиштирилади, хамда Қора денгиз қирғоқларида, Кавказ, Қирим ва Краснодар ўлкасида хам етиштирилади, дунё ахолисининг учдан икки қисми Авакадо мевасини таьнавул қилишади.
Авокадони мевасини таркибида 15 – 30 фоизгача мой, 2.5 – 3.0 фоиз углеводлар, 1.5 – 2.0 фоиз протеин, озиқавий тола, хамда витаминлар А, С, Е, Д, К, шунингдек микроэлементлар кальций, калий, кремний, натрий, фосфор, магний, темир ва рух элементлари мавжуддир. 100 грам мевасида 200 килокаллориядан ортиқроқ каллорияга эгадир.
Етиштириш агротехникаси. Авокадо Ўзбекистонда уй шароитида, махсус иссқхоналарда етиштириш мумкин, данагидан махсус кўпайтирилади. Унинг мевасини, пичоқ билан уч – тўрт жойидан кесиб, махсус тувакгга, данагини сувга текизиб, осиб қўйилади (1-расм). Хона ва сувнинг иссиқлик даражаси 15 – 18 градусдан ошиқ бўлиши керак, Данагидан ёш нихоллар ўсиб чиққанидан кейин, алохида тувакларга қайтадан ўтқазилиб, қишда ёруқ хоналарнинг дераза токчаларига, хона температурасида сақланади, тувакдаги тупроқни намлиги 60 – 65 фоиз бўлганда, вақти – вақти билан сув қуйиб турилади. Ёз ойларида балконларга ва томорқаларга олиб чиқиб қўйилиши мумкин. Ховалар совуганда, яьни кузда, қишда ва бахорда яна хоналарга олиб кириб, парвариш қилинади. Уч йилдан кейин мевага киради, аста – секин вақт ўтиши билан мевасини миқдори кўпайиб, катталашиши хисобига хосилдорлиги ошиб бораверади. Бир тупидан 20 килограмдан бир неча юз килогача хосил бериши мумкин, 25 – 30 йил мева беради, кейин вақти – вақти билан шакл бериб борилади, эски шохлари қирқилиб, янги шохлари қолдириб, дарахтни ёшартирилади, 70 – 80 йил яшайди.
Шахрихон туманидаги “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигида ушбу мўзижакор мевали дарахтини иссиқхоналар учун кўчатчилигини ташкил қилиш учун чора – тадбирлар ишлаб чиқилди, хозирда ушбу чора – тадбирларни бажариш учун ишлар бошлаб юборилди.
Халқ хўжалигида ишлатилиши. Инсонлар Авокадонинг баргларидан, гулларидан ва мевасидан фойдаланишади. Озиқ – овқат саноатида, фармацефтика, медицина ва халқ табобатида кенг ва кўпроқ ишлатилади. Унинг мева хом этидан салатлар, сауслар, коктайллар, хамда музқаймоқлар тайёрлаш мумкин. Яхши пишган этини нонга суйкаб истемол қилиш мумкин. Пишган этидан хар хилги шўрвалар, қайнатмалар ва димламалар, 100 дан ортиқ рецептлар асосида озиқ – овқатлар тайёрланади. Авокадонинг уруғидан антибиотиклар тайёрланади. Этини совуқ ва иссиқ преслаш орқали мойи олинади, ундан озиқ-овқат саноатида қимматбахо хом – ашё хисобланади.
Тиббиётда ва халқ табобатида ишлатилиши. Ундан вирус ва бактерияларга қарши дори – дармонлар, барги ва гулларидан эфир мойи олинади. Уларни истемол қилган инсонларни касалликларга бўлган имунитетини оширади, ғаратли ва қудратли инсонлар бўлиб, хасталикларга чалинмай яшайдилар. Медицинада ундан олинган перепаратлардан 150 дан ортиқ касалликларни даволашда ва уларни олдини олишда ишлатилади. Унинг мевасидан, уруғидан, барги ва гулидан халқ табобатида кенг фойдаланилади, хусусан, ошқозон – ичак системаси хасталикларида, овқат хазм қилиш системасида, яьни, колит, энтероколит, диареяларни даволашда, Авокадонинг мойидан тери касалликларида, онани сутини кўпайтиришда, қамқонликда, фарзандсизликда катта самара беради.
Хулоса. Ушбу мўжизакор ўсимликни пакана навлари хам бўлиб, Ўзбекистонда цитурис мевалар каби, яьни, лимон, апельсин ва мандарин сингари иссиқхоналарда етиштириш вақти келганлигини алохида такидламоқчимиз.
Абдумалик Ўринбоев – селекционер – патентшунос, “Найнаво оқшоми” илмий экспериментал уруғчилик фермер хўжалигини илмий ходими, Ўзбекистон тиббий – илмий фаолият билан шуғилланувчилар «ТАБОБАТ» академияси аьзоси, Ўзбекистон Республикаси Махпират номидаги Ўрта Осиё халқлари тарихи институтини «ТУРОН» Фанлари Академиясини Фахрий Академиги.



















