Павловния дарахтининг ноёб хусусиятлари ва уни етиштириш

Кириш. Мамлакатимизда сўнгги йилларда павловния дарахтини етиштиришга қизиқиш ниҳоятда ортиб бормоқда. Павловния ер шарида мавжуд дарахтлардан нафақат энг тез ўсиши билан ажралиб туради, балки хаёлий гўзаллик кашф этиб гуллаши, қимматли ёғоч, асал, биомасса манбаи эканлиги билан қадрланади, у манзарали дарахт сифатида истироҳат боғлари, хиёбонлар, мавзеларни кўкаламзорлаштиришда муҳим аҳамиятга эга.
Павловния дарахти ноёб тез ўсадиган ўсимлик бўлиб фотосинтезнинг самарали турига эга. Шу туфайли у ҳавони чангдан тозалайди, кўплаб карбонат ангидрид ва қуёш
энергиясини ютади ҳамда глобал исишга қарши ушбу дарахтнинг соясида ёзнинг иссиқ кунларида ҳавони мўътадил лаштиради.
Бундан ташқари, павловния дарахти жуда кўп нектарни ўз ичига олган улкан гулларга эга бўлиб, ундан жуда чиройли шифобахш асал олинади, дарахтнинг барглари аччиқланмайди, шунинг учун улар уй ҳайвонларига берилади.
Ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб, ишлаб чиқарилган совуққа чидамли павловния нави АҚШ, Канада, Германия Францияда кўкалам- зорлаштириш учун, Швеция, Англия, Голландия, Польша ва бошқа мамла- катларда манзара ва қимматбаҳо материал сифатида кенг фойдаланиб келинмоқда[1].
Оддий дарахтлар кесилганидан кейин қурийди, аммо павловния дарахти тўлиқ еттинчи кесишдан кейин ҳам ўсишини тиклаши мумкин. Ушбу дарахт кучли сирт илдиз тизимига эга. Павловния мевали дарахтларни парвариш қилишдан унчалик фарқ қилмайди, уй шароитида декоратив ўсимлик сифатида ўстирилса: суғоришни хоҳлаганча амалга ошириш мумкин. Катта майдонларда экилганда кейинги йили баҳорда илдиз тизимини мустаҳкамлаш учун уни кесиб ташлаш лозим бўлади.
Павловния – гуллайдиган, доим яшил ва баргли дарахтларнинг тахминан 9 турини бирлаштирган бўлиб, табиатда бу дарахт вакиллари субтропик минтақаларда, асосан,
Шарқий Осиёда ўсади.
Павловния дарахти инсон танасига фойдали таъсир кўрсатади, унинг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилайди, шунинг учун павловния маҳсулотлари Хитой ва бошқа Осиё мамлакатларида доимо юқори баҳоланган. Замонавий тадқиқотлар шуни кўрсатдики, дарахт тўқима- ларининг махсус тузилиши туфайли бу ўсимлик ҳақиқатан ҳам ҳавони тозалайди ва ионлаштиради.
Павловниянинг жуда кўп турлари ва навлари мавжуд. Биз барча турларини кўриб чиқиб, Ўзбекистонда етиштириш учун энг истиқболли бўлган 7 та туридан фойдаланиш мумкин[2].
Бугунги кунда кўпчилик учун янгилик бўлган павловниядан юртимизда декоратив дарахт сифатида кўчалар, дам олиш масканлари, хиёбонлар ландшафт дизайнида фойдаланилади. Аммо жаҳонда қимматбаҳо ёғоч олиш мақсадида экиладиган павловния дарахти нафақат декоратив кўриниши, балки қимматли хусусиятлари билан бошқа ўсимликлардан ажралиб туради.
Таҳлил ва натижалари. Ўзининг юқори яшил массаси ва метаболик хусусиятлари туфайли павловния ўртача 21,7 кг CО2 ни ушлайди ва кунига 5,9 кг О2 қайтаради, бу
бошқа дарахт турларидан деярли ўн баравар юқори. Танаси чинор, бўйи теракка қиёсланадиган бу дарахт кони фойда. Павловния гуллаганда асаларилар оиласи учун
яхшигина асал манбаи бўлиб, хушбўй ҳиди билан бир ой давомида дилларни хушнуд этади. Гулидан косметика саноатида кенг фойдаланилиб, ифоридан атир олинади.
Апрел-май ойларига тўғри келадиган гуллаш мавсумида битта асалари оиласи унинг гулларидан 10-15 килограмм асал йиғади. Павловния плантациясига асалари оилалари
қўйилса борми, бир гектардан 5-6 йилда 1000 килограммгача юқори сифатли асал олиш мумкин. Дарахт ораларига зираворлар экилганда эса, уларнинг гуллари ҳам асалари оиласи учун яхшигина озуқа манъбаи бўлади. Яна бир жиҳати, павловния гуллари бошқа дарахтларники сингари аллергия қўзғатмайди. Гуллаш мавсумида ўзидан пўпанак чиқариб, атрофни ҳам булғамайди.
Павловния дарахти кўчатларининг баландлиги 1500-2000 см, ниҳолдаги ҳақиқий барглари сони 13-16 та, илдизларининг узунлиги 20-30 см гача етиши мумкин.
Табиий шароитда ўсимлик дарахтининг танаси силлиқ, тўғри тик ўсади. Қаттиқ қиш бўлган пайтларда кўчатлар музлаб қолганлиги сабабли, дарахт поянинг тагидан шохлай бошлайди ва ям-яшил, катта бута шаклида ўсади.
Ўсимликнинг ўқилдиз системаси яхши ривожланган. Бу унинг тик қияликларда ўсишига имкон беради ва мукаммал мустаҳкамланади. Павловниянинг асосий декоратив хусусияти апрел ойида гуллайди. Гулларининг ички қисми сариқ чизиқлар билан қопланган. Улар осилган қўнғироқларга ўхшайди ва нозик туклар билан қопланган. Ўсимлик ҳарорат ўзгаришидан қўрқмайди ва -23˚С гача бўлган совуққа бардош
бера олади. Павловния кўчатларини исталган вақтда ерга экиш мумкин, улар ёпиқ илдиз тизимли бўлиб, экиш бутун мавсум давомида – апрелдан октябргача амалга оширилади. Дарахт ўртача унумдор, қумли, қумлоқ тупроқларда яхши ўсади.[3]
Павловния дунёдаги ўхшаши бўлмаган энг тез ўсадиган дарахтдир. У қарағай ёки теракдан қарийб 10 баробар, эмандан 6 баробар тезроқ ўсиб, саноатни жуда кўп енгил, юқори сифатли ёғоч билан таъминлайди.Тўғри экилган ва яхши парвариш қилинган павловния бир мавсумда катта дарахт баландлигига етиши мумкин. Павловния ёғочи қурғоқчилик ва ёнғинга бардош беради, унинг ёғочи ажойиб изолятор, юқори иссиқликка чидамли ва бошқа дарахт турларидан деярли икки баравар юқоридир.
Хулоса. Ҳозирги кунда кўкаламзорлаштиришда павловния дарахтининг манзарали ва ҳимояловчи энг истиқболли бўлган навларини танлаб олиш, декоратив дарахт сифатида кўчалар, дам олиш масканлари, хиёбонларда ҳамда қимматбаҳо ноёб ёғоч маҳсулоти сифатида фойдаланиш мумкин.

Ахмаджон НАСРИТДИНОВ, “НамМТИ” профессори, т.ф.н. 

Манба: «АГРО ИЛМ» – ЎЗБEКИСТОН ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ 2023 йил, Махсус сон (3)