Баҳорда шохлар кесилган жойлардан янги новдалар ўсиб чиқса, олиб ташлаш керакми?

Бундай ҳолатда новдаларни олиб ташлаш керак, лекин ҳаммасини бирданига эмас. Баъзиларини 10-15см бўлгунча ўстириш керак ва учини чиканка килиш керак, яъни учини тирноқ ёки қайчи билан кесиб ташлаш керак.

Шунда ўсишдан тўхтайди ёки секинлашади. Агар ҳаммасини бирданига олиб ташласангиз, шох очилиб қолиши ва қуёшда куйиши мумкин. Ўзбекистон аксарият ҳудудлари ёзда жуда иссиқ, очилиб қолган шохлар (айниқса, Очиқ Ваза усулида шакллантирилган дарахтларда) қуёш нурида куяди ва қурийди. Шу сабабдан кесилган шох ўрнидан чиққан янги новдаларни баъзиларини қолдириб, ўз вақтида чиканқа қилиб туриш мумкин.

Вақт ўтиши билан чиканка қилинган новдалар ёзда ўсишдан тўхтаб ёки секинлашиб (агар яна ўсса, мавсум давомида, ёзда қисқартиринг) мева куртаклар ҳосил қилади. Натижада дарахт танасини нафақат барг билан ҳимоялайсиз, балки мевага ҳам оласиз.

Вақт ўтиши билан чикканка қилинга новдалар ёзда ўсишдан тўхтаб ёки секинлашиб (агар яна ўсса, мавсум давомида, ёзда қисқартиринг) мева куртаклар ҳосил қилади. Натижада дарахт танасини нафақат барг билан ҳимоялайсиз, балки мевага ҳам оласиз.

Одатда бундай янги новдаларга битлар (шира) жуда кўп ҳужум қилади, эҳтиёт бўлинг. Қолаверса, расмдаги баҳорда кесилган шох бироз нотўғри кесилган. Бундай шох тагроғидан тозалаб кесилиши керак эди. Агар бутоқ қолдириб кесилса, қолдирилган бутоқлар қурийиди ва дарахт танасигача қуриш кириб боради ёки бу жой зараркунандаларга ин бўлади.

Манба: Fruit master

Дўстларингизга ҳам улашинг!