Ламалар коронавирусга қарши зудлик билан курашишда ёрдам бериши мумкин

АҚШлик ва бельгиялик олимлар ламаларнинг қон таркибида Covid-19ни даволаш учун дори ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган антитаначаларни топишди. Бу ҳақда NYT хабар берди.

Остин шаҳридаги Техас университети профессори Жейсон Маклелланнинг айтишича, лама организмидаги антитаначалар асосида яратилган препарат коронавирусга қарши курашни зудлик билан бошлаш имкониятига эга. Фақат вакцинани олдин қабул қилиш керак. Шунда агар инсон мабодо тождор вирусни юқтириб олса, у ушбу дардга қарши шу заҳотиёқ курашишга киришади.

Олимлар узоқ вақтлардан буён лама қони таркибидаги антитаначаларни турли касалликлар, жумладан, ОИВ ва гриппга қарши таъсирини ўрганиш устида иш олиб боради.

xs.uz

Дўстларингизга ҳам улашинг!