ГОЛЛАНДИЯ ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА КАРТОШКА ЕТИШТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Умумий қоидалар. Ўтган асрнинг 90-нчи йилларида Голландия фирмалари Ўзбекистонда уруғлик ва озиқбоп картошка етиштириш бўйича бир неча модуллар тузилган эди. Улар Голландиянинг картошка етиштириш ва ҳосилини етиштириш техникаси билан таъминланганлар.
Ҳозирги даврда, Голландия техникаси бўлган айрим картошка экадиган хўжаликлар ўз тупроқ — иқлим шароити хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, картошкани Голландия технологияси асосида етиштирмоқда. Ўзбекистонда Голландия картошкасининг 21 нави районлаштирилганлиги сабабли, Голландия технологияси асосида картошка етиштириш республикамиз мутахассисларида ўзига хос қизиқиш уйғотди.
Картошкани Голландия технологияси асосида етиштиришнинг муҳим негизи, уни яхши ўсиб ривожланиши учун энг яхши шароитни яратишдир.Бунда максимал ҳосил олиш учун барча технологик жараёнларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳисобга олинади. Шу билан бирга, бу жараёнларнинг ичида ҳосилга кўп таъсир этадиган ажратилади.

Голландия технологиясининг асосий ташкилий хусусиятлари:

  1. фойдаланиладиган техниканинг ишончлилиги;
  2. фермер ва мутахассисларнинг
    юқори малакалилиги;
  3. вирус-бактериал ва замбуруғ касалликларидан
    соғломлаштириб сертификацияланган юқори сифатли уруғликлардан
    фойдаланиш;
  4. уруғлик ва озиқбоп картошкаларни ҳар хил технология ва ҳар
    хил хўжаликларда етиштириш;
  5. уруғбоп ва озиқбоп картошкаларни
    йиғиштиришга турлича ёндошиш;
  6. экиш, парваришлаш ва ҳосилни
    йиғиштиришга тегишли бўлган ишларнинг барчасини ўз вақтида ва сифатли
    бажаришдан иборатдир.

Картошка экиладиган далани майдонларга жойлаштиришга алоҳида аҳамият берилади. Картошка етиштириш учун таркибида камида 2% гумуси бўлган участкалар  ажратилади. Майдон яхши текисланган ва нишаблари бўлмаслиги керак. Экинларни алмашиниши шундай тузиладики, бир марта картошка экилган майдонга у 4 йилдан сўнг такроран экилиши албатта ҳисобга олинади. Бунинг учун ўтмишдош экин сифатида дуккаклилар ва дон бошоқлилар фойдаланилади.
Картошка етиштириш ва унинг элементлари ўзига хос хусусиятга эга. Улардан қўлланадиган муҳимларининг хусусиятлари қуйида баён этилади. Етиштириш технологиялари асосий элементларини қўллаш хусусиятлари. Тупроқ кузда “Ламкен” сўқаси билан ағдариб ҳайдалади, бунда свал ва развал бўлмайди.
Ўғит бўлак-бўлак эмас, балки бир муддатда солинади. Органик ўғитлар шудгорлаш олдидан гектарига 40-50т миқдорида чиринди ёки компост ҳолатида солинади. Азотли ўғитларни мочевина ҳолатидагилари афзал кўрилиб экиш олдидан солинади ва тупроққа вертикал фрезерли “Доминатор” культиватори билан 10-12 см чуқурликда ишлов бериш билан бирга ер юзаси юмшатилади, текисланади ва шиббаланади.
Голландия технологиясида уруғликни сифатига алоҳида эътибор берилади. У 100% нав тозалигига ва униб чиқадиган, диаметри 50-60 мм ва 3-5 мм ўсимтали бўлиши керак. Ерни экишга тайёрлашга алоҳида эътибор берилади. У ғовак ва майда кесакли бўлиши керак. Яхши кўкарган ва қисқа мустаҳкам ўсимтали уруғликлар экилади. Экиш учун картошка экадиган механизмдан фойдаланилади, механизмнинг уруғликга тегадиган ишчи органлари юмшоқ полимер материаллар билан қопланган бўлади. Бу,
уруғлик ўсимталарини шикастланишдан сақлайди.
Голландия технологиясида уруғлик тугунак юза экилади. Бунда уруғликни устки қисми тупроқ юзаси билан бир хил даражада бўлади. Бундай юза экиш ниҳоллар ҳосил бўлишини жадаллаштиради. Экилгандан сўнг 10-15% ниҳол ҳосил бўлганида тугунак устида баландлиги 25 см асоси кенглиги 75 см бўлган трапеция шаклидаги устки қисми
дўнгсимон пушта шакллантирилади. Пуштани фрезерли “Амак” культиватори билан олинади.

Фрезерли “Амак” культиватори билан пушталарни олиш. Эгат олинаётганида қатор ораси юмшатилади ва фрезанинг ғилофи ёрдамида тупроқ қатор орасидан эгат устига кўтарилади ва транпеция шаклида пушта шаклланади. Бу, тугунакларни ғовак-юмшоқ ва кенг пушта ичида шаклланишини таъминлайди.
Голландия технологияси асосида картошка етиштиришда юза бирлигидан олинадиган ҳосилни кўпайтириш учун уни қалин экиш қўлланилади. Самарқанд +ХИ тажрибалари, Зарафшон водийсининг ўтлоқ-бўз тупроқ шароитида қатор ораси 75 см бўлса қатордаги ўсимликлар оралиғи 25 см, 90 см ли қатор оралигида эса 20 см масофада ёки 75х25 см, 90х20 см схемада экиб, гектарга 53,2-55,5 минг туп қалинликда ўсимлик
жойлаштириш ижобий натижа беришлигини исботлаган.
Эрта муддатда ундирилган уруғлар далага чиқиш мумкин бўлган даврда экилиши керак. Ёз фаслида экиладиган картошкани экиш муддати навнинг ўсув даврини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ўзбекистоннинг марказий минтақаси шароитида ўртапишар навлар июннинг ойининг учинчи декадасида, эртаги ва ўртаги-эртаги навлар эса – июл ойининг биринчи ўн кунлигида экилади. Экилган картошкани парваришлаш — қатор ораси ва пушта тупроқларини тоза, ғовак – юмшоқ ҳолатида сақлашдан иборат. Картошкани парваришлашда қўлланиладиган аоссий агрегат пушта ҳосил қиладиган фрезерли культиватордир. +атор орасидаги юмшатилган тупроқдан фойдаланган ҳолда устки қисми кенглиги 15-17 см асоси кенглиги 75 см ли ва баландлиги 23-25 см бўлган трапециясимон эгат шакллантиради. Ҳосил қилинган эгат кўндаланг кесими юзаси 930-1000 см2 ташкил этиши керак.

Голландия технология асосида картошка етиштиришда муҳим технологик жараёнлардан бири, касаллик ва зараркунандаларга қарши ўз вақтида сифатли кураш ҳисобланади. Ўсимликларга ишлов бериш сони зарарли ҳашоратларнинг ва касалликларнинг тарқалиш даражасига боғлиқ.
Голландия технологиясида тугунаклар тўлиқ етилганида картошка ҳосили йиғиштирилади. Тугунаклар яхши етилишини таъминлаш учун озиқбоп картошка ҳосили йиғиштирилишига бир ҳафта қолганида механик усулда палаги йўқотилади ёки кимёвий препаратлар билан дисекация қилинади. Уруғлик картошка голландия технологияси асосида етиштирилганда тугунаклар диаметри 30-35 мм бўлганида палакни йўқотиш тавсия этилади. Бу уруғбоп тугунаклар чиқишини кўпайтириб вирус билан зарарланиши олдини олади.
Голландия технологияси бўйича етиштирилган картошка ҳосилини йиғиштириш ва ташиш жуда эҳтиёткорлик билан амалга оширилади. Ҳосил йиғадиган машина ва механизмларнинг картошка тугунагига тегадиган барча ишчи органлари юмшоқ полимер материал билан ниқобланади. Тугунаклар ортиб – туширилаётганида иложи борича кам зарарланишига ҳаракат қилинади.

Дўстларингизга ҳам улашинг!